Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 4-чи кунидир.
Бундан 1378 йил илгари қамарий 61йил муҳаррам ойининг 13-чисида:
Убайдуллоҳ бин Зиёд томонидан Абдуллоҳ бин Афиф шаҳодатга етказилди. Имом Ҳусейн алайҳиссаломни шаҳодатга етказишда Убайдуллоҳ бин Зиёднинг амалга оширган жиноятларига нисбатан дастлабки ошкора эътироз Куфа шаҳрининг шиа мусалмонларидан бири бўлмиш Абдуллоҳ Бин Афиф Азадий томонидан баён этилди. Убайдуллоҳ бин Зиёд Карбало ҳодисасининг маҳбусларини ўзининг мажлисида қупол ва ёмон сўзлар билан озор ва ҳақорат қилганидан кейин уларни танбиҳ берди. Абдуллоҳ бин Афиф Амирал-Мўминин алайҳиссаломнинг жасоратли шиалари ва Куфа шаҳрининг тоат-ибодат қилувчи пешволари ва зоҳидларидан бўлганлиги сабабли Убайдуллоҳнинг нафратли ҳақоратларини эшитгани билан ғазабга келди ва Убайдуллоҳга керакли жавобни берди. Бундай натижани кўтмаган ва аҳли байт алайҳиссаломлар дўстларининг нафаслари тиқилиб қолган деб уйлаган Убайдуллоҳ бин Зиёд такаббур ва ўз бошимчалик билан уни қулга олиб олдига олиб келишларини буюрди. Абдуллоҳ қабиласи аҳолисининг ҳимоят этишлари туфайли уни қулга олиш учун ҳукумат маъмурларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижасиз қолди. Аммо Убайдуллоҳнинг маъмурлари кеча кеч қурун Абдуллоҳ Бин Афиф манзилига ҳужум қилиб, уни ўз уйидан ташқарига чиқариб, қилич билан зарба бериб уни шаҳодатга етказишди.
Бундан 164 йил олдин милодий 1853 йил октябрь ойининг 4-чисида:
Европада Россия ва Усмонийлар императорлиги ўртасида Қрим уруши бошланди. Усмонийлар императорлигининг заифланиши ва ушбу мамлакатда Россиянинг нуфуз топишидан хавотирланиш ва қурқиш вужудга келгани боис милодий 1853 йил октябрь ойининг 4-чисида Россиянинг қуролли кучлари ва усмонийлар императорлиги, Франция, Британия ва Сардиния ўртасида Қрим уруши юзага келди. Бу урушнинг асосий сабаби Фаластинда усмонийларнинг ҳукмронлиги остида бўлган муқаддас ноҳиялар ҳамда усмонийлар императорлигининг масеҳийлар ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазат этиш масаласи юзасидан Франция ва Россия ўртасида келиб чиққан ихтилоф эди. Охири бу уруш милодий 1856 йилда Россиянинг мағлуб бўлиши билан охирга етди ва милодий 1856 йилда имзоланган шартномага асосан агарчи усмонийлар сарзаминларида Англия, Франция ва Россиянинг дахолат этиши учун йўл очилган бўлсада, аммо усмонийлар давлати ҳудудларининг яклихтлиги зоҳиран таъминланди. Бунга қарамай вазъият ўзгармай қолди.
Бундан 89 йил илгари милодий 1928 йил октябрь ойининг 4-чисида:
Александр Фелминг томонидан пенсилин кашф этилди. Бу кашфиёт тиббиёт тарихида мислсиз кашфиёт эди. Ва ундан қулга киритиладиган натижалар тиббиёт соҳасида бир инқилобни вужудга келтиришини намоён этарди. Пенсилин Фелминг кашф этган шаклида ишлатилмасди. Аммо 11 йилдан кейин милодий 1939 йилда Эрнест Чейн ва Гарвард Флори номи билан танилган микробиотолог ва биологларнинг кўмаклари билан бу антибиотик инфекцияларга қарши дору дармон унвонида фойдаланишга топширилди. Иккинчи жаҳон уруши давомида антибиотиклар кенг фойдаланилди ва миллионлар одамларнинг жонини сақлаб қолди. Фелминг пенсилинни кашф этганидан 17 йил ўтганидан сўнг милодий 1945 йилда тиббиёт соҳасида Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди.
Бундан 60 йил муқаддам милодий 1957 йил октябрь ойининг 4-чисида:
Биринчи ернинг сунъий юлдоши собиқ Совет Иттифоқи томонидан мувафаққиятли фазога чиқарилди шу тартиб билан фазони фатҳ этиш даври бошланди. Спутник-1 номли ернинг ушбу сунъий юлдоши 92 кун давомида ер куррасининг атрофида 1400 маротаба айланди ва биринчи маротаба фазодан радио паёмларини ер куррасига етказди. Ернинг бу сунъий юлдоши 83 килограмм оғирлик ва 85 см диоганалга эга бўлиб, радио узатувчи антеналар қурилмаси билан жиҳозланган эди.