октябр 04, 2017 15:38 Asia/Tashkent

Ҳаёт куникма ва тажрибалари шахсий яратувчанлик қудратини мустаҳкамлайди.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган  умиддамиз!

  Ҳаётнинг тажриба ва куникмалари шахснинг руҳий ва ижтимойи қудратини юксалтирадиган  тажриба эканлиги ва шахсга ҳаётнинг қийинчиликлари ва муаммолари билан таъсирчан шаклда юзмаюз бӯлиши учун имкон беришини билиб олдик. Шахсий ҳаёт куникмалари ва тажрибалари қанча юқори бӯлса, шунча ӯзининг хатти -ҳаракати ва руҳий саломатлигини  муҳофазат  эта олади. Ҳамда мантиқий шакл билан олдидаги мушкулотларни ҳал этиб яхши ҳаёт кечириши мумкин.

Ҳаёт куникма ва тажрибалари шахсий яратувчанлик қудратини мустаҳкамлайди. Ва шахс эса ҳаётдаги шахсий ва ижтимоий масъулиятни қабул қилиши ӯзининг қудрат ва қобилиятларини намойиш этиши,  ҳамда мушкулотларни ҳал этишда унинг зайифлигидан келиб чиққан зарарлардан амонда қолиши мумкин.

   Ҳаёт маҳоратлари ҳақида Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган унта жиҳатлардан бири бу масалаларни ҳал этиш маҳорати саналади. Масалаларини ҳал этиш тажрибаси бизга шундай қудратни берадиким ӯзимизнинг зеҳний қудратимиз ва илмий тажрибаларимизни эътиборга олган ҳолда мушкулотлар ва масалаларни ҳал этиш учун ҳаракат қилишимиз ва керакли натижага эришишимиз мумкин.

Ҳақиқатан ҳам ҳаётда қӯлга киритган муваффақиятларимизнинг мизони масалаларни ҳал этишда кӯпинча  бизнинг қудратимизга боғлиқдир. Бундай маҳоратни касб этиш билан атрофимиздаги ҳаётда ҳар кун юз берадиган муаммо ва мушкулотларни бартараф эта оламиз. Иш масалаларни ҳал этишда таъсирчан ва энг муҳим омилларидан биридир,  ҳамда  инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигини мустаҳкамлашнинг омилидир. Яъни шахсга осойишта ҳаёт кечириш қудрати тинчликка эришиш  буҳроний вазъиятларга қарор қабул қилиш қудрати ва ҳаётнинг босимлари билан қарши кураш олиб бориш қудратини беради.

 Ӯтказилган тадқиқотлар шуни кӯрсатадики ишсизлик шахснинг руҳий соғломлигига катта салбий таъсир етказади ва руҳий саломатликнинг янада бӯзилиши сабабига айланади. Аммо ишлаш ҳаётдаги қашоқликни бартараф этиш ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашнинг воситасидир. Бунга қӯшимча иш жамиятнинг иқтисодий ривож -равнақ топишининг сабабига айланади. Шахс ишлаш билан ӯзини жамиятнинг аъзоси деб ҳис этади ва бошқаларнинг диққат -эътиборига қарор олади

Ҳаётни тартибга солишда сайъ -ҳаракат қилиш ва масъулиятни ӯз зиммасига олиш руҳий босимларни назорат этиш ва стрессни камайтириш омиллардан бири унвонида ишлатилади.

Франциялик тадқиқотчи Вил Дюрант шундай фикр билдиради: Соғломлик ишлашдан келиб чиқади ва шунинг учун ёшликка гӯзаллик ва латофат бағишлайди. Гӯзаллик ва латофатнинг сир -асрори ишлашдадир. Ва ишлаш эса хушбахтлик рамзининг яримидир. Иш ислом маданиятида тоат -ибодатлар қаторида жой олган. Чунончи ӯзининг ризқ -рӯзини топиш учун сайъ -ҳаракат қиладиган шахснинг фазилати ишсиз  тоат -ибодат қилувчи шахсдан афзалроқ деб қабул қилинган.  Бунга қарши дангасалик ва ишсизлик зайифлик,  камчилик ва масъулиятсизликнинг  рамзи деб тавсиф этилади. Дангасалик,  ишга эътиборсизлик  зоҳир этиш сайъ -ҳаракат ва интилишга қизиқиш кӯрсатмаслик инсоннинг камолотга етишга тусиқлик яратишга энг муҳим туғондир.

 Иш ахлоқий ва руҳий кӯпгина касалликлар олдини олишнинг кафолатидир. Бинобарин солим жисмга эга бӯлишни хоҳлайдиган шахслар учун ишлаш ва фаъолият олиб бориш шифо бағишловчи нусханинг ҳукми билан  тенгдир

Али алайҳиссалом шундай марҳамат этади:  " Кимки ишласа куч -қудрати купаяди ва ишламайдиган ҳар бир шахснинг зайифлиги янада ортади.

Қуръони карим нуқтаи назаридан иш куч -қудратнинг ортиши ва шахсиятнинг кафолатидир. Ва ҳар бир шахс ӯз интилишига асосан самарасини қӯлга киритади .

Қуръони карим Наҷм сурасининг 39 ва 40 ояти карималарида

 шундай марҳамат этади: “Ҳар бир инсонга ўз қилганидан

бошқа нарса йўқ”. Ва албатта, унинг қилмиши тезда кўринар”.

 

Ишнинг ижобий оқибатларидан бири истиқлол ва ӯзини таъминлаш имконига эга бӯлишдан иборат. Мустақил шахс ӯзининг ҳақиқий мавжудлигини намойиш этади ва бошқаларга ӯз имконияти ва қудратларини таништиради. Иш билан таъминланган шахс чарчашни билмайди. Ҳамда ӯз ишларини энг яхши даражада бажаради. Бу ютуқлар бевосита ӯзига ишонч ҳосил қилиш,  қадр қийматга эга бӯлишни ҳис этиш ва ниҳоят инсоний камолотга эришишда  инкор этиб бӯлмайдиган таъсир етказади. Эҳтимол шу сабабдан бӯлса керакки Аллоҳ тало дунёни сайъ -ҳаракат қилиш ва ободончилик макони деб тавсиф этиб  Ҳуд сурасининг 61 -чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: "Ва Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди. Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир», деди."

Қуръон нуқтаи назаридан солеҳ амал ва солеҳ иш қаторида иймон маънони касб этади ва инсон огоҳлиги ва илмининг кенгайиши сабабига айланади

Қуръони карим Юнус сурасининг 9 -чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: "Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир."

 

Ёрлиқ