октябр 10, 2017 13:32 Asia/Tashkent

Яқинда эронлик мутахассислари, Амир Кабир исмидаги университети мутахассислари томонидан жигар саратонини даволайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди.

Яқинда эронлик мутахассислари, Амир Кабир исмидаги университети мутахассислари томонидан жигар саратонини даволайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди.

Сурункали жигар хасталиги бўлиб сурункали гепатит касаллигининг огир асорати хисобланади. Бунда морфологик жихатидан жигарнинг бужмайиб колиши ва фаолиятининг кескин бузилиши, жигар хужайралари – гепатацитларнинг халок бўлиши кузатилади. Жигар циррози ўлимга олиб келувчи овкат хазм килиш аъзолари хасталиклари орасида биринчи уринни эгаллайди.

Унинг оғир хасталиклари жигар циррозини келтириб чиқаради.

Жигар циррози – бу аъзода гепатоцитлар, яъни жигар ҳужайраларининг ўрнига бириктирувчи тўқима пайдо бўлиши туфайли унинг чандиқланиши ва натижада организмдаги барча аъзолар фаолиятининг издан чиқиши билан кечадиган хасталикдир.

Жигар циррози ҳақида чуқур маълумотга эга бўлиш учун аввало бу аъзонинг вазифалари ҳақида билиш зарур. Бу нозик аъзо организмнинг марказий биокимёвий лабораторияси бўлиб, у қонни тозаловчи фильтр вазифасини бажаради. У организмда кечадиган барча моддалар алмашинувларида фаол иштирок этади. Бу аъзонинг диффуз (тарқоқ) жароҳатланишларидан бири жигар циррози касаллиги ҳисобланади.

Жигар циррози дунё бўйича эркакларда кўпроқ учраётган касаллик бўлиб, у турли сабаблар натижасида ривожланиши мумкин.

Ушбу оғир хасталикнинг ривожланишида асосий омиллардан бири сифатида гемоконтакт йўл билан (қон орқали) юқадиган В, С ва D вирусли гепатитларни кўрсатиш зарур. Жигар циррози сурункали В, С ва D вирусли гепатитларнинг охирги босқичи сифатида ривожланади. Шунинг учун бугунги кунгача вирус табиатли гепатитлар ер юзида кенг тарқалганлиги, сурункали кечишга мойиллиги ва жигар циррози ҳамда унинг саратони каби асоратлар билан якунланиши мумкинлиги боис улар жаҳон тиббиётининг муҳим муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.Бемор вирусли гепатит билан оғриган ҳолда спиртли ичимликларга ружу қўйиши ҳам ушбу касаллик сабабларидан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари заҳарли кимёвий моддалар билан узоқ йиллар давомида заҳарланиш, гепатотоксик яъни, жигарга салбий таъсир кўрсатадиган дори моддалар таъсирида жигарнинг зарарланиши, организмдаги иммунологик ўзгаришлар билан кечадиган аутоиммун гепатит, моддалар алмашинувининг бузилиши, стеатоз (гепатоз – жигарнинг ёғ қоплаши) ва жигарга салбий таъсир қилувчи бошқа омиллар ҳам цирроз ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Юрак етишмовчилиги натижасида кузатиладиган жигар циррозлари ҳам мавжуд. Яна ушбу касаллик келиб чиқишида (кам миқдорда) ирсий мойиллик борлиги ҳам илмий адабиётларда баён этилган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Касалликнинг клиник белгиларига келсак, хасталик аломатлари унинг қайси омиллар таъсирида ривожланганлигига боғлиқ эмас. Касаллик белгилари циррознинг босқичларига боғлиқ. Шуни ҳам унутмаслигимиз зарурки, 12 фоиз ҳолларда жигар циррози белгиларсиз кечиши мумкин. Бу айниқса, сурункали алкоголизм аниқланган кишиларда кўпроқ учрайди.

Циррознинг дастлабки босқичида касаллик аломатлари аниқ намоён бўлмаслиги мумкин. Дарднинг айнан шу босқичида касаллик сабабларини бартараф этиш орқали жигарнинг соғлом ҳужайраларини сақлаб қолиш ва узоқ муддат соғлом ҳаёт кечириш мумкин. Қориннинг катталашиши (қоринда суюқлик – асцит йиғилиши сабабли), озиб кетиш, кучли ҳолсизлик, таъсирчанлик, кайфиятнинг тез ўзгариши, иштаҳанинг камайиши, бурун ва милкларнинг қонаши циррознинг кейинги босқичларга ўтганлигидан дарак беради.

Жигар циррози билан оғриган беморлар одатда кучли ҳолсизланиш, озиб кетиш, эс-ҳушнинг ўзгариши (эътиборни жамлаш хусусиятининг камайиши, кундуз кунлари кўп ухлаб, тунда уйқунинг бузилиши), иштаҳанинг камайиши, қориннинг шиши ҳисобига тўйиб қолиш ҳисси, сариқлик (тери ва кўз пардасининг сарғайиши, пешобнинг тўқ сариқ рангда бўлиши), терининг қичишиши, қорин соҳасида оғриқ кузатилиши мумкин. Талоқнинг катталашиши, оёқларда шиш пайдо бўлиши, нафас йўлларининг яллиғланиши каби бактериал инфекцияларнинг тез-тез такрорланиб туриши, кўнгил айниши, қусиш, ўт кислоталарининг таъсири натижасида терининг қичишиши каби ўзига хос аломатлар жигар ва бошқа аъзолардаги патологик жараённинг ривожланишда давом этаётганлигини билдиради.

 

 

 

Ёрлиқ