октябр 17, 2017 18:06 Asia/Tashkent

Ишнинг самараси пок ва ҳалол бӯлиши лозим.  

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган  умиддамиз!

Ҳозирги замоннинг иқтисодий тизимлари инсонни ишни танлаш ва мол-мулкни касб этишда биткул озод ва эркин қилиб қуйган ва унга қандай йӯл билан бӯлмасин бойлик йиғиш ва ӯз ҳаётининг фаровонлигини таъминлашга ижозат беради. Аммо ислом динининг иқтисодий тизимида муҳим аҳамиятни кас этадиган нарса бу иш ва касбнинг ҳалол бӯлишидир. Иш муборак ва муқаддас нарсадир. Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг таъбири билан айтганда бирон бир иш ёки касб билан шуғулланадиган кишини Аллоҳ таоло яхши куради. Ӯтган дастуримизда ҳаёт куникмаларининг энг асосисий унвонида иш ва сайъ-ҳаракат қилиш билан ошно бӯлган эдик. Бу заминада муҳим нуқта шундан иборатким ижро этилган ишнинг самараси пок ва ҳалол бӯлиши лозим.  Айтишларича ҳалол ризқ -рӯзини талаб қилиш,  тоат-тоат ибодат қилишдир. Ӯз оила аъзоларининг маишатини ҳалол йӯл билан таъминлаш учун сайъ -ҳаракат қилган шахс Худо йӯлида жиҳод қилган шахсга ўхшайди.

Бу ҳадис шундан далолат берадиким покиза ва ҳалол касб корни излаш қийин,  аммо ширин ва лаззат берувчи тажрибадир. Ҳар бир амал ва иш бирон -бир офат билан дуч келиши мумкин. Ривож -равнақ топишга юзмаюз бӯлган ҳар бир ҳаракатда ушбу офатларни аниқлаш зарурдир. Бу офатлар аҳамиятининг даражаси ҳаракатнинг турига қараб ӯзгаради. Масалан, яхши боғбон уша кишидирким уруғларни ажрата олиш,  сув,  нур ва минерал уғутларни етказиб беришига  қӯшимча,  унинг ниҳолларига зарар етказадиган офатлар билан ҳам яхши ошно бӯлиши,  ҳамда улар билан қарши кураш олиб бориш учун махсус режага эга бӯлиши лозим. Кеманинг яхши капитани уша шахсдирким йӯлни яхши аниқлаши  ва кемани ҳаракатга келтириш учун керакли тажрибага эга бӯлиши билан бирга  кучли тӯлқинлар билан қарши кураш олиб бориш учун керакли қудратга эга бӯлиши лозим.

Шунингдек яхши ризқ рӯзи топиб  келувчи шахс ҳаром луқмадан ҳалол луқмани аниқлай олиши ва фақат пок ризқ рӯзини топиб келиш учун интиладиган шахс  бӯлиши лозим. Мусулмон бир ишчи  ҳатто босимлар ва тазйиқлар остида бӯлган чоғида тӯғри йӯлдан чиқмайди ва шубҳали  ва пок бӯлмаган озиқ -овқатларни олиб келишга интилмайди,  балки таваккал ва сабр -тоқат қилиш билан ишининг равнақ топишини талаб қилади. Ва замонавий дунё иқтисодининг тизими инсонни  мол -мулкни касб этиш  ва ишни танлаб олишда эркин этиб қӯйган ва танлаган йӯли рибо,  қимордек нотӯғри ёки тӯғри бӯладими,  дунёнинг мол -мулкини жамлаш ёки ӯзининг ҳаёт фаровонлигини таъминлашга сайъ -ҳаракат қилиши учун рухсат беради. Ҳаттоки бошқаларнинг ҳақ -ҳуқуқларига аҳамият қаратмайди. Шунингдек,  ахлоқий усулни поймол этиш ва ижтимойи,  ухравий ва сиёсий  оқибатларига ҳам аҳамият қаратмайди. Табиийки бундай муносабатда бӯлиш инфляция такосур янги қулчилик ва ахлоқий фасодлик каби муаммоларни вужудга келтиради. Бундай жамиятда ҳаёт кечириш қийин бӯлади.  Бунга қарши исломнинг иқтисодий тизими ва Қуръон таълимотларида аҳамият қаратадиган асосий нарса  бу касбу корнинг  ҳалол бӯлишидир. Бу шундай маънодадирким  шахс  мол -мулк ва бойликни қӯлга киритиш,  озиқ -овқат маҳсулотларини таъминлаш,  ҳамда кийим кечакларни ва бошқа ҳаётий харажотларни таъминлаш учун бошқаларнинг ҳақ -ҳуқуқини поймол этмасдан  ва шариат нуқтаи назаридан манъ этилмайдиган йӯлдан фойдаланиши лозим.

Қуръони карим доимо одамлардан ўзи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва осойишталиги учун иллоҳий неъматларидан баҳраманд бўлиш ва сайъ-ҳаракат қилишга ҳамда фаъолият олиб бориш билан қашшоқлик ва адолатсизликдан ўзларини узоқлашишга даъват этади. Аммо бу иллоҳий китоб турли шаклларда ислом динининг издошларини  ризқ-рўзини фақатгина  ҳалол йўли билан топишга таъкидлайди.

Қуръони карим бу ҳақда Бақара сурасининг 168 ояти каримасида шундай келтиради: “Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир. (Ояти карима ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб шайтоннинг изидан эргашиш қўйилмоқда. Яъни, шайтоннинг йўлида юрганларгина ҳалол-пок емайдилар, деганидир бу. Шайтон инсонларга ҳалол едирмаслик билан уларни Аллоҳнинг итоатидан чиқаради. Шайтоннинг етовига тушиб қолган нодон инсон эса, ҳалол-ҳаромни фарқламай нақадар улкан гуноҳ қилаётганини ўзи билмайди, ҳатто ҳис этмайдиган даражага тушади.)”.

Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир.

 Ер юзида қимирлаган бирор махлуқ йўқки, ризққа (еб-ичишга, маскан ва кийимга, тўғри йўлга йўлланишга) муҳтож бўлмасин. Барча жонзотга кундалик ризқини етказиб туришни Аллоҳ таоло фазли-карами билан зиммасига олган. Кимга қанча ва қачон ризқ ато этишни Унинг Ўзи билади. Бандаларнинг тирикчилик ғамида елиб-югуришлари ана шу илоҳий ризқнинг дарвозасидир, холос. Уламолар ояти каримадаги «қароргоҳ»ни банданинг бу дунёдаги турар жойи ёки ота-онасининг пушти камари деб, «оромгоҳ»ини эса  қабри ёки онасининг бачадони, деб изоҳлашган  Ҳуд сурасининг 6 ояти каримасида.