Биз билан Эронга келинг!
Толиқон тумани
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Адиба Қодирий хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азиз мухлислар, бугун ҳам ўтган дастуримизнинг мавзўсини давом этиш мақсадида сиз азизларни Албурз вилояти билан танишишга даъват этамиз. Ўтган дастуримизда Караж тумани ва унинг тарихий ёдгорликлари билан ошно бўлдик. Толиқон, Иштиҳорд,Совижбулоқ, Назаробод ва Фардис туманлари Албурз вилоятининг бошқа туманлари жумласидандир. Дастуримизнинг муддати чекланганлиги сабабли ҳар бир туманни алоҳида сизларга таништириш имкони йўқ . Бугунги дастуримининг биринчи қисмида сизларни Толиқон тумани билан таништирамиз . Сўнгра дастуримизнинг иккинчи қисмида тарихий аҳамиятга эга бўлган Назаробод туманидаги Теппаи Узбеки номли дунёнинг тарихий мероси ҳақида сўҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!
Толиқон тумани, Толиқон маркази билан Албурз вилоятининг туманларидан бири ҳисобланади. Ушбу туман уч қисмга бӯлинади: Пастки Толиқон, Ӯрта Толиқон ва Юқорий Толиқон. Ҳамда унлаб қишлоқларни ӯзига қамраб олади.
Толиқон тумани ёвойи ҳайвонларнинг яшаш жойи ва турли усимликларнинг маконидир. Толиқон ҳудудида жойлашган табиатнинг чиройли манзараларидан ташқари унинг жозибаларига янада чирой бағишлайдиган қийматли тарихий макон ва зиёратгоҳлари ҳам бор . Толиқон шаҳри ва унинг марказий Албурз тоғларининг ӯртасида ва шимолий -ғарбий Теҳрондан 120 километр узоқликда жойлашган. Бу шаҳар Ӯрта Албурз тоғларининг жойлашгани сабабли яйлов ва тоғли иқлимга эгадир. Ва шу боис йил фаслларига қараб аҳоли бу ерда яшайди. Айниқса ёз фаслида унинг аҳолиси купаяди. Толиқоннинг аҳолиси 7 мингни ташкил этади.
Исломий инқилоб даврида машҳур курашувчиларидан бири ва Теҳроннинг биринчи жума намозининг имоми Оятуллоҳ Толиқонийнинг манзили Гелярдда ва Меҳронда насталиқ хаттининг асосчиси Абдулмажиди Толиқонийнинг ёдгорлиги Толиқоннинг тарихий ва маданий меросларидан ҳисобланади.
Толиқоннинг тарихий бошқа меросларидан баъзи қалъалар, имомзодаларнинг мақбаралари, ҳаммомлари ва тегирмонларга ишора этиш мумкин.
Толиқон табиатининг кӯзга ташланадиган манзаралари унга мавжуд бӯлган чиройли баландлик ва теппаликлардир.
Толиқоннинг қоя тоғлари Албурз қоя тоғларининг бир қисмидир.
Бу тоғларнинг узунлиги 90 километр ва кенглиги 5 -дан 25 -гача километрни ташкил этади.
Азизлар, Толиқон тоғли минтақасида мавжуд бӯлган турли ғорлар, минерал сувлари, табиий музликлари, ажойиб ва гӯзал шаршаралари, кӯллар, ёвоий ҳайвонларнинг яшаш жойлари, ям -яшил яйловлари ва мевали боғлар Теҳрондаги Албурз вилоятининг энг чиройли яйловларидан жумласидандир. Аммо табиат ва иқлимнинг хусусиятларидан ташқари Толиқоннинг аҳамияти тарих давомида ҳаёт ва фаъолият олиб борган буюк тарихчиларнинг макони эди.
Азиз тингловчилар, энди эса Назаробод минтақаси ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Албурз вилоятдаги Назаробод минтақаси муносиб иқлимнинг мавжудлиги милоддан олдин бир неча минг йиллар давомида инсон яшайдиган макони ҳисобланарди.
Бу минтақада тарихдан олдин фаровон теппаликлар мавжуд ва мазкур теппаликларда олиб борилган археологик тадқиқотлар шундан далолат берадиким бу минтақа қадим замонларда Эрон тарихидан олдинги маданиятнинг муҳим марказларидан бири бӯлган.
Бу минтақанинг тарихий аҳамиятини эътиборга олган ҳолда дастуримизнинг охирида мазкур минтақани таништиришни афзал деб кӯрдик.
Назаробод минтақасида жойлашган қадимий Ўзбекий теппалик Теҳрондан 73 километр узоқликда жойлашган. Ӯтказилган тадқиқотларга кӯра қадимий ӯзбекий ҳудудлари модлар даврига бориб тарқалади. Узбекий минтақаси юз гектарга тенг кенг қадимий ҳудудлар ва унта теппаликдан иборатдирким улардан олтита теппаликда Эронлик археологлар 1377 - 1384 йилларгача археологик тадқиқотлар олиб боришган.
Эрондаги Албурз вилоятининг Назаробод тумани қадимий ва диққатга сазовор жойлардан бири “Ўзбекий” тепалигидир. Унинг баландлиги 26 метрдан иборат бўлиб, у марказий тепаликка ва “Тахтгоҳ”, “Жайрон”, “Морол”, “Душон”, “Ён” ва “Гавмеш” деб номланган олтита пастроқ тепаликлардан иборат бўлган. Археологлар томонидан ушбу тепалик атрофида олиб борилган қазилма ишлари натижасида “Жайрон” тепалиги ҳудудида энг қадимий ғиштлар топилган.
Маълум бўлишича, 4000 йил олдин ушбу тепалик ҳудудлари Мидиялар қавмининг яшаш маскани бўлган. Кейинчалик, одамларнинг эътиборсизлиги сабабли ушбу тарихий тепаликлар текисланиб, экинзорларга айлантирилган.