октябр 19, 2017 13:58 Asia/Tashkent

751-қисм« Аҳзоб " муборак сураси  22-25-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Аҳзоб " муборак сураси 22-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ قَالُوا هَـٰذَا مَا وَعَدَنَا اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَصَدَقَ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ ۚ وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِيمَانًا وَتَسْلِيمًا ﴿٢٢﴾

Бу ояти карима    қуйидагича таржима қилинган:

Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади. (Яъни, кофирларнинг аҳзоб бўлиб, сонсиз-саноқсиз ададда устларига бостириб келишлари мўминларга иймондан ва Аллоҳ таолога бутунлай ўзларини топширишдан бошқани зиёда қилмади. Уларнинг иймон-эътиқодлари ва мусулмончиликлари яна ҳам кучайди. Ҳа, иймон келтирган, мусулмон бўлган одамлар ана шундай одамлардир.) (22)

Ӯтган суҳбатларимизда "Аҳзоб" жанги давомида мунофиқларнинг қилмишлари ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳ ва унинг расули, ҳамда уларнинг сӯзларига иймон келтирган ҳақиқий муминлар душман қӯшинига юзма-юз келгач, дедилар:  илгари Аллоҳ таъоло Қуръони каримнинг оятлари воситасида бизга,  сиз ҳам илгари яшаб ӯтган умматлар каби оғир ҳодисалар ва душман ҳужуми билан имтиҳон қилинурсиз, дея хабар берган эди.

Аллоҳнинг расули ҳам "арабнинг турли қабилалари ва душманларингиз сизни нобуд қилиш учун бирлашурлар" дея таъкидлаган эдилар.  Шу сабабли бу шароитларни ӯз кӯзлари билан кӯрган ҳақиқий муминлар мунофиқларга ӯхшаб қочмасдан, душманга қарши қатъий курашиб, Аллоҳ ва унинг расулига итоат этишларини исботладилар.

   Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Мумин киши душман барибир душманлигини қилишини яхши билади, шу сабабли доимо унинг ҳийла-найрангларига шай  туриш керак.
  2. Куфр аҳли ислом ва мусулмонларни йӯқ қилиш масаласида ӯз ораларидаги барча ихтилофларни йиғиштириб қӯйиб, бирлашишади. Бу мақсадга етиш учун барча имкониятларини ишга солишади.
  3. Оз сонли муминлар кӯп сонли душманга қарши туришади. Улар ӯзларини душманга эмас, Аллоҳга таслим қилишади.

 Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  23-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

  مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّـهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا ﴿٢٣﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибди. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар. (23)

 Ҳақиқий муминларнинг  истиқоматини баён қилган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Иймон аҳли исломнинг ривожига кӯмаклашиш, бу йӯлда ҳатто керак бӯлса жонларини фидо қилиш  учун Аллоҳ билан аҳд-паймон қилишган. Шу сабабли уларнинг айримлари Бадр ва Уҳуд жангларида фидоийлик кӯрсатиб, шаҳид бӯлишди.

Қолганлари ҳам Аллоҳ йӯлидаги жангда жонларини фидо айлаб шаҳодат мақомига эришиш орзусидалар.

     Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Иймон нуқтаи назаридан мусулмонлар бир поғонада эмаслар, уларнинг даражалари турлича. Айримлар осойишта ҳаёт орзусида бӯлсалар, бошқа бировлар Аллоҳ  йӯлида шаҳид бӯлишни орзу қиладилар.
  2. Аллоҳнинг динини фидоийларча ҳимоя қилиш иймонлилик ва Парвардигори карим билан аҳд-паймондаги устиворликнинг белгисидир.
  3. Ҳақиқий мумин киши яқинлари ва дӯстларининг шаҳодатини кӯргач, ӯзини қӯлдан бермайди, орқага чекинмайди, жиҳоддан қочмайди. Балки ӯзи ҳам шаҳид бӯлишни орзу қилади.   

Энди   «Аҳзоб " муборак сураси 24-25-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 لِّيَجْزِيَ اللَّـهُ الصَّادِقِينَ بِصِدْقِهِمْ وَيُعَذِّبَ الْمُنَافِقِينَ إِن شَاءَ أَوْ يَتُوبَ عَلَيْهِمْ ۚ إِنَّ اللَّـهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا ﴿٢٤﴾ وَرَدَّ اللَّـهُ الَّذِينَ كَفَرُوا بِغَيْظِهِمْ لَمْ يَنَالُوا خَيْرًا ۚ وَكَفَى اللَّـهُ الْمُؤْمِنِينَ الْقِتَالَ ۚ وَكَانَ اللَّـهُ قَوِيًّا عَزِيزًا ﴿٢٥﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаш учун ва мунофиқларни Аллоҳ хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир. (24) Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ кучли ва азиз зотдир. (25)

Бу ояти карималарда "Аҳзоб" жангининг натижалари қуйидагича баён этилган:  душман билан курашиш мақсадида жанг майдонига чиқиб, Аллоҳнинг динини муҳофаза қилиш учун Расулуллоҳнинг ёнида турган садоқатли муминлар қилмишларига яраша Аллоҳ таъолодан ажр олажаклар. Гарчи икки томон ӯртасида жанг вужудга келмаган, муминлар урушга кирмаган ва шаҳид бӯлмаган бӯлсаларда.

Аммо бошқаларнинг руҳини синдиришга ҳаракат қилган мунофиқлар учун  агар  ягона Яратувчи ӯзининг лутфу марҳамати билан уларнинг тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларидан кечмаса, Аллоҳнинг жазоси муқаррар.

Ҳийла-найранг йӯли билан исломнинг илдизини қуритмоқчи бӯлган мушриклар ва мунофиқлар  ноумид орқага қайтишди.

"Аҳзоб" жанги орқали Аллоҳ таъоло  мусулмонларга ҳеч қачон душмандан қӯрқмаслик, мунофиқларга эса Илоҳий тадбир қаршисида барча ҳийла-найранглари бир пулга арзимаслигини ӯргатди.

Исломни таг-томири билан қӯпориб ташлаш мақсадида ӯзаро бирлашиб, жанг қилиш учун келган душманларнинг орзулари саробга айланди. Улар тушкун ва умидсизлик кайфиятида ӯз юртларига қайтиб кетишди.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Садоқат фақат сӯзда эмас, амалда ҳам киши ӯзининг Аллоҳ билан боғлаган аҳду паймонига содиқ қолиши керак.
  2. Аллоҳнинг лутфу карамидан ҳамма умид қилади. Ҳатто мунофиқларнинг гуноҳлари  ҳам Аллоҳнинг чексиз раҳмати ила кечирилиши мумкин.
  3. Ҳаётда киши фақатгина моддий ҳисоб-китоблар билан чегараланмай, ғайбий кӯмак ва моддий ҳисоб-китобларга сиғмайдиган Илоҳий ҳолатлардан ҳам ғофил қолмаслик керак.