октябр 21, 2017 15:22 Asia/Tashkent

749-қисм« Аҳзоб " муборак сураси  13-17-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Азҳоб " муборак сураси 13-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَإِذْ قَالَت طَّائِفَةٌ مِّنْهُمْ يَا أَهْلَ يَثْرِبَ لَا مُقَامَ لَكُمْ فَارْجِعُوا ۚ وَيَسْتَأْذِنُ فَرِيقٌ مِّنْهُمُ النَّبِيَّ يَقُولُونَ إِنَّ بُيُوتَنَا عَوْرَةٌ وَمَا هِيَ بِعَوْرَةٍ ۖ إِن يُرِيدُونَ إِلَّا فِرَارًا ﴿١٣﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Ўшанда улардан бир тоифаси: «Эй Ясриб аҳли, бу ерда сизга туриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар», деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изн сўраб: «Уйларимиз очиқ-сочиқ қолган», дейдилар. Ҳолбуки, улар очиқ-сочиқ эмас. Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар. (13) 

 Ӯтган суҳбатимизда шарҳлаган ояти карималарда “Азҳоб” жанги бошлангач, мунофиқлар ва  қалби бемор кимсалар одамларнинг руҳиясини синдиришга ҳаракат қилишарди, деб айтдик. Улар:  пайғамбар бизни алдаган. Биз ғалаба қилолмаймиз,-дея гап тарқатишди.  Бу ояти каримада буюрилади: мунофиқларнинг бошқа бир гуруҳи душманга қарши курашиш мақсадида шаҳардан ташқарига чиққан кишиларга қарата дейишарди: Бу ер сизнинг жойингиз эмас. Бунда ҳеч нарса қӯлингиздан келмайди. Уйларингга қайтиб аҳлу аёлларингни эҳтиёт қилинглар.

Жанг майдонидан қочиш ниятидаги айрим кишилар эса  пайғамбарнинг ҳузурига келиб, турли баҳоналар келтириб, қайтишга ижозат сӯрашарди.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Мунофиқлар миш-миш тарқатиш йӯли билан халқнинг руҳиясини заифлаштиришга ҳаракат қилишади. Иймон аҳли жамиятдаги бундай кишиларнинг кирдикорларидан эҳтиёт бӯлишлари керак.
  2. Жанг пайти Аллоҳнинг расули шахсан ӯзлари раҳбарлик қилар эдилар. Ул ҳазрат хавф-хатарли лаҳзаларда доимо одамлар билан бирга эдилар.

 

 Энди  «Азҳоб" муборак сураси  14-15-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

  وَلَوْ دُخِلَتْ عَلَيْهِم مِّنْ أَقْطَارِهَا ثُمَّ سُئِلُوا الْفِتْنَةَ لَآتَوْهَا وَمَا تَلَبَّثُوا بِهَا إِلَّا يَسِيرًا ﴿١٤﴾ وَلَقَدْ كَانُوا عَاهَدُوا اللَّـهَ مِن قَبْلُ لَا يُوَلُّونَ الْأَدْبَارَ ۚوَكَانَ عَهْدُ اللَّـهِ مَسْئُولًا ﴿١٥﴾

Бу ояти  карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Агар уларнинг устига у (Мадина)нинг ҳар тарафидан бостириб кирилса, сўнгра улардан фитна талаб қилинса, албатта, уни қилурлар. Ҳеч кечикмаслар. Магар озгинагина. (Яъни, ўша мунофиқ ва иймони заифларнинг устига душман Мадинанинг ҳар томонидан бостириб кириб, фитнани –диндан қайтиш ва мусулмонларга қарши урушишни талаб этса, дарҳол ўша ишни қилар эдилар.) (14)Ҳолбуки, улар бундан олдин ортга қараб қочмасликка Аллоҳга аҳд берган эдилар. Аллоҳга аҳд эса, масъулият бўлгандир. (15)

 Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: хавф-хатардан қӯрқиб, душман билан жанг қилишдан ӯзини олиб қочадиганларнинг Аллоҳга бӯлган иймонлари заиф ва беқарордир. Зеро, душман Мадина шаҳрига бостириб кириб, улардан куфрга қайтишни талаб қилса, шошилинч қабул қиладилар. Иймонни тарк этадилар.

Дарвоқе, улар ислом пайғамбари ва мусулмонларни душмандан ҳимоя қилиш ҳақида Аллоҳнинг расулига байъат бериш чоғи    аҳдлашган эдилар. Аммо бу ҳақда сарҳисоб куни жавоб беришлари лозимлигини билган ҳолда ӯзларининг аҳду паймонларини синдиришди.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Исломий жамиятдаги айрим иймони заиф кишилар ҳақдан юз ӯгириб, душманга юз буришлари  мумкин. Улар дин пешволарининг даъватини тарк айлаб, душманнинг зӯравонлигига тан беришлари ҳам учраб туради.
  2. Иймон Аллоҳ билан ӯзига хос аҳдлашув бӯлиб, унга асосан кишининг баданида жон бор экан диннинг душманларига қарши курашиши керак. Бу аҳдни синдириш иймонсизликнинг белгисидир.

 

Энди   «Азҳоб " муборак сураси 16-17-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

قُل لَّن يَنفَعَكُمُ الْفِرَارُ إِن فَرَرْتُم مِّنَ الْمَوْتِ أَوِ الْقَتْلِ وَإِذًا لَّا تُمَتَّعُونَ إِلَّا قَلِيلًا ﴿١٦﴾ قُلْ مَن ذَا الَّذِي يَعْصِمُكُم مِّنَ اللَّـهِ إِنْ أَرَادَ بِكُمْ سُوءًا أَوْ أَرَادَ بِكُمْ رَحْمَةً ۚ وَلَا يَجِدُونَ لَهُم مِّن دُونِ اللَّـهِ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا ﴿١٧﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Қочиш сизга ҳеч қандай фойда бермас. Демак, агар ўлимдан ёки қатл бўлишдан қочсангиз ҳам, жуда оз ҳузурланасиз, холос», деб айт. (16)Сен: «Агар сизга Аллоҳ ёмонликни ирода қилса ёки сизга раҳматни ирода қилса, сизларни ундан тўсадиган ким бор?!» деб айт. Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга дўст ва ёрдам бергувчи топа олмаслар. (17)

Бу ояти карималарда Аллоҳ таъоло душманга қарши курашдан қочадиган кишиларга қарата буюради: Жанг майдонидан қочиб фойда қиламиз деб ӯйламанг. Зеро, нари борса бу дунёда яна бир неча кун ортиқроқ яшайсиз. Аммо бу қилмишингиз билан абадий дӯзахни сотиб оласиз. Аллоҳнинг қаҳр-ғазабига учрайсиз.

Ӯлим фақат жанг майдонига хос ҳодиса эмас. Табиий равишда ҳар куни бир қанча одамлар ӯлиб, бу дунёни тарк этишади. Жанг майдонидан қочиб кетгач, табиий ӯлим ёхуд бошқа бир ҳодиса натижасида ӯлмасликка кафолатингиз борми? Худо жанг майдонидан ташқарида жонингизни ололмайдими? Аллоҳнинг иродасидан қочиб, яширинадиган жойингиз борми? Йӯқ, албатта!

Шундай экан, душманга қарши курашдан қочиш ӯрнига жанг майдонига кириб, бошингизни баланд кӯтариб курашинг. Зеро, бу жангда шаҳид бӯлсангиз, Аллоҳ ҳузурига қайтажаксиз.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ӯлим ҳаммага тегишли. Ундан қочишнинг иложи йӯқ. Эртами-кеч ӯлишга маҳкуммиз. Шундай экан, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш йӯлида жон таслим қилиш афзал эмасми?
  2. Абадий саодатни фоний дунё ва унинг ӯткинчи жилваларига алмаштириш ярамайди.
  3. Ҳаёт Аллоҳнинг тадбир ва иродаси таъсиридадир. Ҳаётнинг аччиқ-чучуклиги,  ғалаба ва мағлубиятларимизда Аллоҳнинг биз билмаган ҳикматлари яширин. Аллоҳ кӯрсатган йӯлдан юриш, унинг таълимотига амал қилиш инсонни саодат манзилига бошлаб боради.