октябр 21, 2017 15:36 Asia/Tashkent

« Аҳзоб " муборак сураси 9-12-ояти карималарининг шарҳи.


Суҳбатимиз ибтидосида  «Азҳоб " муборак сураси 9-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّـهِ عَلَيْكُمْ إِذْ جَاءَتْكُمْ جُنُودٌ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا وَجُنُودًا لَّمْ تَرَوْهَا ۚ وَكَانَ اللَّـهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرًا ﴿٩

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, Биз уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни яхши кўриб тургувчи эди.  (9

  Бу оят ва бундан кейинги 16 ояти карима ҳижрий 5-йили бӯлиб ӯтган Азҳоб жангига бағишлангандир. Бу жангда мусулмонларга қатъий зарба бериш учун исломга қарши барча гуруҳлар ӯзаро бирлашишди. Мадина яҳудийлари, Макка мушриклари ва бошқа қабилалар улкан қӯшин ташкил қилиб, Мадинани  босиб олиш ва бу йӯл билан пайғамбарни ӯлдириш, мусулмонларни эса қатлиом қилишга ӯзаро аҳд-паймон қилишди. Аммо Аллоҳнинг иродаси билан уларнинг режалари барбод бӯлди. Мусулмонлар ғалабага эришиб, душманлар умидсизландилар.

Қайд қилиш жоизким,  душманларнинг Мадина шаҳрига ҳужум қилиш режасидан хабар топган Расули акрам (с) мусулмонларни масжидга тӯплаб, улар билан душманга қарши курашиш йӯл-йӯриқларини кенгашдилар. Буюк саҳоба Салмон Форсийнинг таклифи билан шаҳар атрофига ҳандақ қазиладиган бӯлди. Шу сабабли бу жанг “Хандақ жанги” номи билан ҳам машҳурдир.

Азҳоб жанги ҳақидаги оятларнинг биринчиси бӯлган бу ояти каримада мусулмонларга буюрилади: Аллоҳнинг мададкор эканлигини унутишмасин, қӯрқув ва воҳимага берилишмасин.Бу жангда душман қӯшини мусулмонлардан бир неча баравар кӯп эди. Аммо Аллоҳ таъоло шиддатли қуюн юбориб, душманларни қӯрқув-ваҳимага солди. Нозил этилган фаришталар эса қӯрқув-таҳликага тушмасликлари учун мусулмонларнинг руҳиясини кӯтаришди.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳаётнинг турли жабҳаларида Аллоҳга иймон келтирган ҳолда сай-ҳаракат ва жиҳод қилиш Аллоҳнинг кӯмагига эришишнинг асосий шартидир.
  2. Аллоҳнинг неъматларини эслаш қийинчиликлар қаршисида сабр-бардошли бӯлиш воситасидир
  3. Аллоҳ таъоло иймон аҳлига турли шаклларда кӯмаклашиши мумкин. Бу кӯмак қуюн, шамол, сел каби турли табиий ҳодисалар шаклида ёхуд фаришталарнинг тушиши каби ғайритабиий ҳодиса кӯринишида ҳам бӯлиши мумкин.
  4. Аллоҳ барча ишларимизни кӯриб-билиб турибди, дея иймон келтириш амалларимизни назорат қилишимизга ҳамда Аллоҳ йӯлида янада кӯпроқ сай-ҳаракат қилишимизга сабаб бӯлади.

 

 Энди  «Азҳоб" муборак сураси  10-11-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

  إِذْ جَاءُوكُم مِّن فَوْقِكُمْ وَمِنْ أَسْفَلَ مِنكُمْ وَإِذْ زَاغَتِ الْأَبْصَارُ وَبَلَغَتِ الْقُلُوبُ الْحَنَاجِرَ وَتَظُنُّونَ بِاللَّـهِ الظُّنُونَا﴿١٠﴾ هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ وَزُلْزِلُوا زِلْزَالًا شَدِيدًا ﴿١١﴾ 

Бу ояти  карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Ўшанда улар сизнинг уст ва қуйи томонингиздан келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилардингиз. (10) Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатли ларзага тушдилар. (Дарҳақиқат, мусулмонлар қуршов ичида қолдилар. Улар шаҳар атрофида ҳандақ қазиб, ҳимояланишди. Бунинг устига, яҳудий қабиласи Бани Қурайза хиёнат қилиб, аҳдни бузди, душманга қўшилиб кетди.)(11) 

 Бу ояти карималарда Азҳоб жангининг жуда оғир вазиятига ишора қилиниб, буюрилади: Душман қӯшинининг сони ниҳоятда кӯп бӯлиб, улар Мадина шаҳрини қамал қилишди. Ҳар лаҳзада шаҳарга бостириб кириб, аҳолини қатл ва ғорат қилишлари мумкин эди.

Табиий равишда Мадина халқини қӯрқув ва воҳима ҳисси қамраб олганди. Қӯрқув-изтироб ҳислари уларнинг кӯзларидан ҳувайдо эди. Таҳлика ичра ӯлимни кутишаётганди.

Аллоҳнинг ваъдаларига иймон келтирмаган кишилар пайғамбарнинг ислом ғалаба қилиши ва ҳақнинг ботил устидан ғолиб келиши каби ваъдалари нотӯғри, энди уларнинг енгилиши билан ислом батамом барҳам топади, деган хаёлга боришди.

Азҳоб жанги ҳақиқий иймон аҳли ва мунофиқларни ажратувчи Илоҳий имтиҳон эди.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.    Душманнинг ҳийла-найрангларига қарши мусулмонлар доимо тайёр туришлари, ӯз юртларининг чегараларини қатъий мудофаа қилишлари  керак.
  2. Жанг ва жиҳод Аллоҳ имтиҳонининг жуда оғир саҳналаридан биридир. Айрим иймони заиф кишилар бу мавридларда изтиробга тушиб қолишади.
  3. Қийинчилик лаҳзаларида ҳақиқий мӯминлар зоҳирий мӯминлардан ажралиб қолишади. Зеро, қийинчиликларга бардош бериш учун кишининг иймони бақувват бӯлиши керак.

 

Энди   «Азҳоб " муборак сураси 12-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ مَّا وَعَدَنَا اللَّـهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُورًا ﴿١٢﴾

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», дердилар. (Улар, Расулуллоҳдан (с. а. в.) изн сўрамай, сафарбарликдан кетиб қолганлари ҳам етмаганидек, мўминлар ичига ғулғула солдилар.)(12) 

Бундан олдинги оятда Аллоҳ таъоло Азҳоб жангида айрим мӯминларнинг иккиланаётгани ҳақида хабар берган эди. Бу ояти каримада ана шу иккиланиш ва шак-шубҳанинг илдизларига ишора қилиниб, буюрилади: булардан айримлари иймон келтирмаган, аммо ӯзларини мусулмон кӯрсатиб юрган мунофиқлардир. Бошқа бирлари дунё ва унинг турли жилваларига кӯнгил қӯйганлиги сабабли душман билан жиҳод қилишга ботинолмаган кимсалардир.Улар нафақат ӯзлари орқага тисарилар, балки бошқаларни ҳам ортга чекинишга чақириб: “Душманлари билан курашиш чоғи биз ҳам ёнида бӯлишимиз учун пайғамбар бизга ғалаба қилишимиз ҳақида ёлғон ваъдалар берган” --дейишарди.

Бу яти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Мусулмонларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш хавфи исломий жамиятга доимий равишда хавф солиб туради. Бу хавфни вақтида англаб, унга қарши курашга шай туриш лозим.
  2. Мунофиқлар исломий жамиятни ичкарисидан емиришга ҳаракат қилишади. Улар одамларнинг руҳиясини синдириш пайидалар.