октябр 26, 2017 11:36 Asia/Tashkent

752-қисм« Аҳзоб " муборак сураси 26-31-ояти карималарининг шарҳи.

-Суҳбатимиз ибтидосида  «Аҳзоб " муборак сураси 26-27-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَأَنزَلَ الَّذِينَ ظَاهَرُوهُم مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ مِن صَيَاصِيهِمْ وَقَذَفَ فِي قُلُوبِهِمُ الرُّعْبَ فَرِيقًا تَقْتُلُونَ وَتَأْسِرُونَ فَرِيقًا ﴿٢٦﴾ وَأَوْرَثَكُمْ أَرْضَهُمْ وَدِيَارَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ وَأَرْضًا لَّمْ تَطَئُوهَا ۚ وَكَانَ اللَّـهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرًا ﴿٢٧﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Ва У зот уларга ёрдам берган аҳли китоблардан бўлганларни қўрғонларидан туширди ва қалбларига қўрқинч солди. Бир гуруҳини ўлдирурсизлар ва бир гуруҳини асир олурсизлар.  (26) Ва сизларга уларнинг ерини, ҳовли-жойларини, молу мулкларини ва қадамингиз етмаган ерни мерос қилиб берди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир зотдир. (27

  Тарихий ривоятларда келтирилишича, Мадина шаҳрида яҳудийларнинг уч қабиласи—бани Қайнуқо, Бани назир ва Бани Қурайзалар яшашарди. Улар мусулмонлар билан ӯзаро тинч-тотув яшаш ҳақида аҳдлашган эдилар.

Аввалги икки қабила ҳижрий иккинчи ва тӯртинчи йиллари аҳдларини синдириб, мусулмонларга қарши найранглар қила бошлашди. Шунда мусулмонлар уларни шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқардилар. Аммо мусулмонлар билан аҳдини бузмаган Бани Қурайза қабиласи ҳали ҳам Мадина шаҳрида яшарди. Бу қабила ҳижрий бешинчи йили Аҳзоб жанги жараёнида Макка мушриклари ва Мадина атрофидаги қабилалар томонига ӯтиб олди.

Жангда Бани қурайзанинг шериклари, яъни мушриклар енгилишди. Яҳудийлар талвасага тушиб, ӯз қалъаларига кириб,  бекиниб олишди.

Аллоҳнинг Расулига  Парвардигори олам томонидан ӯз аҳдида турмайдиган хиёнаткор бу қавмни қилмишига яраша жазолаш буйруғи келди. Мусулмонлар Бани Қурайза қалъасини қамал қилиб, бир муддатдан сӯнг унга кириб боришди. Бу жараёнда қаршилик кӯрсатган бир гуруҳ яҳудийлар ӯлдирилди. Аммо уларнинг аксарияти таслим бӯлиб, қуролларини ерга қӯйишди.

Бу жанг натижасида аҳдида турмайдиган хиёнаткор яҳудийлар Мадина шаҳридан ташқарига ҳайдаб чиқарилди. Бу жанг иқтисодий жиҳатдан мусулмонларга жуда кӯп ӯлжа келтирди. Яҳудийларнинг кӯплаб боғ ва экин ерлари мусулмонларга тақсимлаб берилди.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Ислом таълимоти мусулмонларнинг душманлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга зиён етказмагунича ғайридинлар билан тинч-тотув яшашга буюради.
  2. Исломий жамият муаммоларини ҳал қилишда моддий ҳисоб-китоблардан ташқари Илоҳий кӯмакларга ҳам эътибор қаратиш лозим.

 

 Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  28-29-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

  يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُل لِّأَزْوَاجِكَ إِن كُنتُنَّ تُرِدْنَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا فَتَعَالَيْنَ أُمَتِّعْكُنَّ وَأُسَرِّحْكُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا ﴿٢٨﴾ وَإِن كُنتُنَّ تُرِدْنَ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ وَالدَّارَ الْآخِرَةَ فَإِنَّ اللَّـهَ أَعَدَّ لِلْمُحْسِنَاتِ مِنكُنَّ أَجْرًا عَظِيمًا ﴿٢٩﴾

Бу ояти  карималар қуйидагича таржима қилинган:

  Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: «Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй. (28) Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилгувчиларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган», деб айт. (Ушбу икки ояти кариманинг нозил қилинишига Расули Акрам (с. а. в.) билан у кишининг тоҳира аёллари орасида ўтган ҳодиса сабаб бўлган. Ушбу икки оятдаги буйруққа биноан Пайғамбаримиз (с. а. в.) ҳар бир аёлларига ёки бу дунё ҳаёти ва унинг зийнатини, ёки Аллоҳ, унинг Расули ва охиратни ихтиёр қилишини сўраб чиқишлари керак эди.   (29)

Аҳзоб жанги қиссаси тугагач, бу ояти карималарда муборак суранинг аввалидаги Расулуллоҳнинг завжаи мутаҳҳаралари ҳақидаги факрлар давом эттирилиб, буюрилади: Сиз, эй пайғамбарнинг завжалари, ул ҳазрат каби мусулмон аёл ва қизлар учун энг яхши ибрат намунаси бӯлишингиз керак. Подшоҳларнинг хотинлари каби олтин-кумуш зеб зийнатлар, қимматбаҳо либослар ва шоҳона қасрларни орзу қилманг.

Аллоҳ томонидан барча мусулмонларга ибрат намунаси сифатида юборилган Расули акрам бу Илоҳий масъулиятни барча нарсалардан муҳим деб билар  эдилар. Шу сабабли завжаларига уқтирар эдиларким: Пайғамбарнинг хотиниман, бошқалардан кӯра яхши яшашга ҳаққим бор, деб ӯйлайдиган бӯлсангиз, бу орзуингиз амалга ошмайди, бундай ниятда бӯлсангиз, мендан ажралишингиз мумкин. Аммо бошқа мусулмон аёллар каби соддагина яшаб, Аллоҳ учун турмуш қийинчиликларига дош берсангиз, керакли пайтда эзгу ва савоб ишларни амалга оширсангиз, Аллоҳ таъоло қиёмат кунида ажрингизни берур.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.    Исломий жамият раҳбарларининг оила аъзолари дунёвий зеб-зийнатга берилмасликлари лозим. Зеро, одамлар раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари юриш-туришини кузатиб боришади.
  2. Исломий жамиятнинг раҳбари ӯзининг мавқеъини унутмаслиги, яқинларининг бежо талабларини рад эта оладиган бӯлиши керак.
  3. Ислом таълимоти бӯйича эр-хотин бир-бирларидан исломий қонун-қоидалар доирасидаги нарсаларнигина  талаб қилишлари  лозим.

 

Энди   «Аҳзоб " муборак сураси 30-31-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 يَا نِسَاءَ النَّبِيِّ مَن يَأْتِ مِنكُنَّ بِفَاحِشَةٍ مُّبَيِّنَةٍ يُضَاعَفْ لَهَا الْعَذَابُ ضِعْفَيْنِ ۚ وَكَانَ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّـهِ يَسِيرًا﴿٣٠﴾ وَمَن يَقْنُتْ مِنكُنَّ لِلَّـهِ وَرَسُولِهِ وَتَعْمَلْ صَالِحًا نُّؤْتِهَا أَجْرَهَا مَرَّتَيْنِ وَأَعْتَدْنَا لَهَا رِزْقًا كَرِيمًا ﴿٣١﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Эй Набийнинг аёллари! Сиздан ким очиқ гуноҳ қилса, унга бериладиган азоб икки марта кўпайтирилур. Бу эса, Аллоҳ учун осон бўлган ишдир. (30) Сизлардан ким Аллоҳга ва Унинг Расулига мудом итоатда бўлса ва яхши амал қилса, унинг ажрини икки марта берамиз ва унинг учун гўзал ризқни тайёрлаганмиз. (31)

 Расули акрам (с) нинг завжаи мутаҳҳаралари жамиятда бошқаларга ӯрнак бӯлишлари керак, деган оят мазмунининг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: сизнинг яхши ва ёмон амалларингиз бошқа мусулмонлар, хусусан аёллар назаридан четда қолмайди. Шу сабабли сиз ӯз қилмишингиз билан жамиятда яхши ёки ёмон одатларнинг вужудга келишига сабабчи бӯласиз. Шу сабабли сизнинг амалларингизга белгиланадиган жазо ва мукофот ҳам бошқаларникидан фарқ қилади. Зеро, сиз Илоҳий ваҳий келиб турган хонадонда яшаб, диннинг аҳкомлари билан яхши танишсиз. Қилган амалларингиздан бошқа аёллар ҳам андаза олишади.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий жазо ва мукофот чоғи кишининг мавзудан хабардорлиги ва мазкур  амалнинг жамиятга ӯтказган таъсири даражаси эътиборга олинади.
  2. Илоҳий қонуниятлар асосида барпо қилинган жамиятда диний пешволар, ҳатто пайғамбар билан қариндошчилик алоқалари кишига бирор-бир афзаллик келтирмайди. Аксинча бундай шахснинг гуноҳига бошқаларга нисбатан икки баравар оғир жазо белгиланади.
  3. Пешволарнинг гуноҳи оддий одамларнинг гуноҳидан фарқ қилади. Бошқача қилиб айтганда уларнинг кичик бир гуноҳи оддий одамларнинг катта гуноҳига тенг бӯлиши мумкин. Ҳар ҳолда улар йӯл қӯйган хатолари учун бошқалардан кӯра шиддатлироқ жазога тортиладилар.