Эрон афсоналари ва қиссалари
Афсоналар шаклининг кенг тарқалиши турли тижорат қилиш ва бошқа ӯлкаларда ушбу қиссаларни нақл этиш сабабидан келиб чиққан.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда ӯтган дастуримиздаги мавзу сеҳрли эртаклар номи билан шӯҳрат топган парилар қиссаларини таҳлил этишини давом этиррамиз. Сўнгра сиз билан биргаликда Норанж ва Туранж эртакининг давомини эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Ӯтган дастуримизда эслатиб ӯтдикки парилар халқ оммаси маданиятидан келиб чиққан ва тадқиқотчиларнинг фикрига кӯра бу қиссалар мифлар билан ӯхшаши ва фарқиятлари бор. Ҳолбуки айрим тадқиқотчилар иккита бу нарсани хато қилиб бир нарса деб билишади. Ҳолбуки бу икки жанрнинг таълимотлари ва чегаралари бир -биридан фарқ қилади.
Айрим фарқиятларни қисса ва мифлар ҳавзасида фаъолият олиб борадиган донишмандларнинг нуқтаи назарига таяниб таҳлил этган эдик. Энди афсоналарнинг ӯхшаш сабабларини таҳлил этиш билан шуғулланамиз. Зеро турли миллатлар ва эллатлар ӯртасида жузъий фарқиятлар билан фаровон афсоналарни топиш мумкинки макон нуқтаи назаридан бир -биридан узоқда бӯлган қавмлар ва ӯлкаларда такрорланади.
Олимлар ӯртасида афсоналарнинг бир -бири билан ӯхшаш заминасида турли нуқтаи назарлар мавжуд. Фолклоршунослар, оғзаки адабиётнинг тадқиқотчилари афсоналарнинг бир -бирига ӯхшашлари ҳақида тақдим этган шарҳ -изоҳлари турличадир. Мисол тариқасида келтириш мумкинки афсоналарни таҳлил этишда географик ва тарихий йӯналишнинг ташаббускори бӯлмиш Финляндия мактаби назариячиларининг фикрига кӯра бир -бирига ӯхшаш шаклларга эга бӯлган афсоналар аниқ бир макон ва замонда бир шахс томонидан огоҳлик билан яратилган афсоналар ҳисобланади. Уларнинг фикрига кӯра қиссалар пайдо бӯлган ӯзларининг дастлабки маконидан тарқалган.
Афсоналар шаклининг кенг тарқалиши турли тижорат қилиш ва бошқа ӯлкаларда ушбу қиссаларни нақл этиш сабабидан келиб чиққан. Эҳтимол бу қиссаларнинг ёзилган ва чоп этилган матнлари уларнинг тарқалишига таъсир етказиши ва бу йӯл орқали қиссалар кенг географик миқёсда тарқалиши мумкин.
Варрен Робертс бу назариячилар мактабининг издошларидандирким (Моҳи пешони афсонасидан) 900 -дан ортиқ ривоятларни дунё бӯйлаб тӯплаган эди.
Азизлар, келаси дастуримизда сӯҳбатимизни давом эттирамиз. Ҳозир эса Эрон қиссалари ва афсоналари сарзаминига сафар қилиб Эрон афсоналари китобидан олинган Норанҷ ва Туранҷ қизи эртакини биргаликда тинглаймиз.
Эслатиб ўтамизки , шаҳзода бир икки фарсах шаҳардан ӯзоқлашганидан сӯнг бир биёбонда нуроний бир чол билан учради. Бу чол унинг баробарида қандай зоҳир бӯлганидан ҳайратланиб қолди. Кекса чол подшоҳнинг ӯғлига юз қаратиб айтди: "Эй ӯғлим саломат бӯлгин. Қаерга борияпсан?”.
Подшоҳнинг ӯғли жавоб берди: Қизини олиб келиш учун Норанж ва Туранж боғига борияпман.
Чол айтди: Агар менинг бу сӯзларимга қулоқ тутмасанг ва ӯз танлаган йӯлингдан қайтмасан менинг қуйидаги сӯзларимга қулоқ солгин. Келган ана шу йӯл билан туғри борасан. Ва узоқ йӯл кезганингдан сӯнг бир ӯрмонзорга етиб борасан. Ӯрмонзордаги йиртқич ва ёвойий ҳайвонлар сени кӯриб шовқун кӯтаришади ва сени даҳшатга солишади. Аммо сен уларга аҳамият бермасдан ӯз йӯлингни давом этавер. Фақат орқанга қарамаслигинг зарур. Ӯрмонзордан чиққанингда бораётганг йӯлингни давом этавер. Охири бир ӯйига етасан. Бу ӯйнинг олдида қари бир дев утирган бӯлади. Ундан Норанж ва Туранж боғи қаерда деб сурайсан. У барча нарсани сенга яхши тушунтириб беради.
Подшоҳ ӯғли бу сӯзлардан хурсанд бӯлиб чол билан хайрлашди ва йӯлга тушди.
Подшоҳ ўғли ӯзоқ йӯл кезди. Шундай қилиб йиртғич ҳайвонлар ӯртасидан ӯтиб ӯрмонзордан чиқди. У бундай хавф -хатардан қутилишидан хурсанд бӯлди. Анча йӯл кезганидан сӯнг қари чол айтган хонага етиб келди. Дев эшикнинг олдида утирган эди. Унга яқинлашиб салом берди.
Дев айтди: Эй йигит, ҳеч қайси одамизотнинг боласи девларнинг сарзаминларига қадам қӯйгани йӯқ. Сен қандай қилиб бу ерга келиб қолдинг?
Парилар ӯрмонзоридан соқ -саломат ӯтишингдан маълумким толеинг бор экан. Энди барча хатарларни ӯз жонинг қиммати билан сотиб олганингдан кейин қаерга бормоқчисан?
Подшоҳнинг ӯғли айтди: Норанҷ ва Туранж боғига бораман.
Дев айтди: Бу ергача соқ -саломат етиб келдингми, агар менинг сӯзларимга яхши қулоқ солсанг ва ҳеҷ нимани эсингдан чиқармасанг, албатта Норанҷ ва Туранж боғига етиб борасан.
Бу йӯл билан борасан ва уша тоғнинг устига чиқасан. Уша тоғга етиши билан дарахтга боғланган қора отни кӯрасан. Ӯз отингдан тушиб уни қора отнинг ӯрнига боғлаб ӯзинг қора отга минасан. Бу от бир йиллик йӯлни бир кунда кезиб сени Норанж ва Туранж боғига етказади. Боғга етишдан олдин чӯл -биёбонда бир ҳайвонни овлайсан ва гӯштини ӯзинг билан олиб борасан. Боғни қуриқлайдиган бир аждаҳо эшикинг олдида ётган бӯлади. Аждаҳо сени кӯрмасдан ӯлжани унинг олдига ташлайсан. У ейиш билан машғул бӯлган пайтида боғга кирасан. Боғнинг ичида Норанж ва Туранж мевасидан тӯлиб кетган дарахтларни кӯрасан. Ҳар бир дарахтнинг тагида эса бир дев ётган бӯлади. Сен истаган Норанж ва Туранж мевасини териб зудлик билан қайтишинг лозим.