октябр 29, 2017 13:44 Asia/Tashkent

Масжид диний маданият ва маърифатга эришиш, ҳамда инсоннинг  руҳий эҳтиёжларни қониқтириш учун мустаҳкам бир воситадир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

  Азиз тингловчилар, олдинги дастурларда масжиднинг мавқеи ва аҳамиятига ишора этиб бу муқаддас макон ўз фаъолиятларини уша бошланишидан  тоат-ибодат бўлиш маҳаллига қўшимча  режа тузиш ва фаъолият олиб бориш каби ишларнинг маркази ҳам эди деб таъкидлашган эдик.

Пайғамбари Акрам (с) иллоҳий аксарият дастурларни етказиш, ижтимоий маслаҳатлар , уруш, сиёсат ва ҳукуматни бошқариш йўл-йуриқлари, маданиятни юксалтириш, тоат-ибодат  қилиш аҳкомларни масжидда татбиқ этардилар.

Дар ҳақиқат,  масжид ислом зуҳур топишида ижтимойи, сиёсий, иқтисодий, таълим-тарбия ва маданий  фаъолиятлар маркази ҳисобланади.

Бугунги кунда, масжидларнинг фаъолиятларида юзага келган ўзгаришларга қарамай, бутун дунё бўйлаб масжидлар исломнинг ҳақиқий чеҳрасини кўрсатиш учун маънавий марказ бўлиб қолмоқда.

Масжид диний маданият ва маърифатга эришиш, ҳамда инсоннинг  руҳий эҳтиёжларни қониқтириш учун мустаҳкам бир воситадир.

Масжид ўзига хос хусусиятларига эга бўлиши билан, ҳақиқатан ҳам иллоҳий сифатлар ва ҳақиқатнинг  тажаллийгоҳи ва инсоннинг иллоҳий таълим-тарбия бериш маконидир.

Шунингдек, кўпинча маънавий чуқур вазифа ва аъмолларни бажариш, ҳамда Парвардигор билан ошиқона  алоқани ўрнатиш маконидир.  Ана шу маънавий маконда, диний маданият баён ва тарғиб этилади, ҳамда инсоннинг камолотга етиш йўли аниқланади. Шу билан бирга ижтимойи ва шахсий  маданият ва маънавиятини шакллантиради.

Масжидлар Ислом оламида катта аҳамият касб этади. Унинг динимиз тарихида тутган ўрни беқиёс. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам замонларидан буён масжидларда жамоат бўлиб намоз ўқилади, ваъз-иршодлар қилинади, илм ва дин аҳкомлари ўрганилади, ҳидоятга, ахлоқ-одобга чақирилади, икки дунё саодатини сўраб дуолар қилинади.  Шу боис, масжидга қадам босган ҳар бир киши масжид одоби ва тартибларига риоя қилмоғи, Аллоҳнинг уйида унинг меҳмони эканини ҳис этиб, фақат Аллоҳтаолонинг зикри билан машғул бўлиши, барча номаъқул ишлардан четланиши лозим бўлади.

Азиз тингловчилар,  дастуримизнинг иккинчи қисмида

сизни Франция мамлакатида жойлашган Парижнинг  буюк масжиди билан таништирамиз.  

Парижнинг буюк масжиди Франциянинг биринчи ва энг муҳим масжиди, ҳамда Европанинг  учинчи масжиди саналади. Бу масжид  Биринчи Жаҳон уруши жараёнида Франция халқини ҳимоят этиш учун ўз жонларини аямаган мусулмонларни қадрлаш мақсадида қурилган.

Милодий 1895- йилда биринчи маротаба  Франциянинг Африкадаги мустамликачилик комиссиясида Парижда масжид қуриш таклифи киритилди.  Аммо молиявий етишмовчилик  сабабли бу лойиҳа амалда татбиқ этилмай қолди. Биринчи Жаҳон урушидан сўнг уша вақтда муқаддас маконлар анжумани  раҳбарлигини  ўз зиммасига олган марокашлик мусулмон  Сайид Каддур Бин Қибрит  Франция ҳукуматига масжид қуриш лойиҳасини таклиф этди.  Франция давлати ҳам Биринчи жаҳон урушида  Германия ҳужумларига  қарши-кураш олиб бориш жараёнида  Франция халқи билан бир сафда туриб кураш олиб борган мусулмон халқини қадрлашга  мойиллик зоҳир этарди. Шу сабабдан бу таклифни қабул қилди.

Бинобарин 1922-йилда  Франция парламенти  қарори билан бу масжидни қуриш учун 500 минг франк ажратилди. Франциянинг анжумани ҳам бу масжид учун 7 мингу 500 квадрат метр масоҳатни аниқлаб берди. Масжиднинг  қурилишида Франция давлати , мусулмон халқининг кумакларига қушимча Алжазоир, Тунис ва Марокаш каби араб мамлакатлари молиявий ёрдам беришди. Шу тартиб билан милодий 1926-йилда Франциянинг уша вақтдаги  президенти Гастон Думерг  томонидан очилди ва уша кунда мазкур масжидда биринчи жамоат  намозининг  иқомаси  барпо этилди.

Париж буюк масжиди Франциянинг энг буюк диний  бинолардан ҳисобланади. Бу бино ажойиб бир услубда қурилган. Европа мамлакатларида, жумладан Испания ва Португалияда 12-асрдан 15-асргача Европанинг ренесанс  ҳукмрон бўлган вақтда бу меъморчилик услуби мусулмоннинг меъморлари  томонидан ривож-равнақ топган эди.

Масжиднинг асосий биноси, қибланинг қарама-қарши томонида  катта дарвоза, икки ҳавли ва  минорадан иборат.  Айвон бир неча мармардан ясалган устунлардан иборат. Бу устунлар бир-бирига нақшли камар билан боғланган.

 Масжид кенг майдондан ташқари , кутубхона, мадраса , конференция ўтказиш зали, ресторан, чойхона ва савдо-сотиқ дуконларга ҳам эга.

Францияда яна бошқа машур масжидлардан бири Живор масжидидир. Бу масжид мамлакатдаги шиа ва сунний динларнинг бирлигини тасвирлайдиган масжид ҳисобланади. Шунингдек яна бир карра таъкидлаб ўтамизки масжидлар ислом оламида катта аҳамиятни касб этади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Аллоҳнинг уйида ибодат ва зикрлар билангина машғул бўлувчи, масжидларга бориш, уларда бўлишнинг одобларига риоя қилувчи обид бандалардан бўлишга муяссар айласин, Аллоҳга бандалик қилишда тавфиқ ато этиб, икки дунё саодатини қўлга киритишга муваффақ этсин!

 

Ёрлиқ