ноябр 01, 2017 15:19 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йили меҳр ойининг 22-си, Ҳижрий қамарий 1439 йили муҳаррам ойининг 23-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили октябр ойининг 14- кунидир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун жума, ҳижрий-шамсий   1396  йили меҳр ойининг 22-си,  Ҳижрий қамарий 1439 йили муҳаррам ойининг 23-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили октябр ойининг 14- кунидир.

Бундан 2556 йил илгари милоддан олдинги 539-чи йил октябрь ойининг  14-чисида:

Куруш Ҳахоманиший тож қӯйиш маросимини ўтказди ва тахтга ўтириб, Эронда Ҳахоманишлар сулоласининг ҳукмронлигига асос солди.  Куруш Ҳахоманиший қудратга эга бўлиши, Бобул сарзаминларига ҳужум қилиши ва уни ўз тасарруфига киритишидан кейин милоддан олдинги 539-чи йил октябрь ойининг 14-чисида Бобулнинг Худога топиниш маҳаллида тож қуйиш маросимини ўтказди.

Ана шу замондан бошлаб Ҳахоманишлар сулоласининг подшолик қилиш ҳукумати бошланди ва Эронда шоҳаншоҳлик ҳукуматига асос солинди. Куруш аввалида Шуш шаҳрини ўз ҳукуматининг пойтахти этиб эълон қилди ва кейин кўп йиллар давомида турли қавм-қабилалар билан уруш олиб борди ва бу урушлардан бирида тан жароҳати олди ва милоддан олдин 529-чи йилда 10 йил салтанатни бошқаришидан кейин вафот этди. Ҳахоманишлар сулоласи ҳукуматининг даврлари милоддан олдинги 330-чи йилгача 200 йил давом этди ва охири Искандар Македонский қули билан инқирозга учради.  ////

Бундан 53 йил муқаддам милодий 1964 -чи йил октябрь ойнинг 14-чисида:

Шўролар Иттифоқи собиқ коммунистик партиясининг бош котиби Никита Хурушёв истеъфога чиқди.Хурушёв милодий 1939-чи йилда Шўролар Иттифоқи коммунистик партияси сиёсий идорасининг  аъзоси бўлди ва милодий 1953-чи йилда Сталиннинг ўлимидан кейин Совет Иттифоқининг энг қудратли шахсиятига айланди. Коммунистик партиясининг бош котиби ва бир неча муддат ўтишидан сўнг ушбу мамлакатнинг бош вазири вазифаларини ўз зиммасига олди. Хурушёв ҳукуматни бошқариш вақтида Совет Иттифоқи тизимида иқтисодий ва сиёсий заминаларда ислоҳотлар  киритишга сайъ-ҳаракат қилди.  Аммо Хурушёв томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг консерваторлари расмийларининг мухолифатларига юзмаюз бўлди ва охири милодий 1964-чи йилнинг ушбу кунида ўзининг иш таътилларини ўтказаётган вақтида партия ва давлат ишларидан озод этилди ва Лионид Илъич Бережнев унинг ўрнига ўринбосар этиб тайинланди. Хурушёв милодий 1971 йилда вафот этди.  

14-чи октябрь халқаро стандартлар куни билан туғри келади.

Стандарт ва стандарт талабларига етказиш саноат ва иқтисоднинг ривожлантиришда муҳим рол уйнайдиган илм ва технологияларнинг  устувор пойдиворларидан бири саналади.

Стандарт инсоннинг тажрибалари, илм –фан ва технологияларда мустаҳкам натижаларга тегишли муназзамликдирким, ҳамжиҳатлик, ваҳдатни ижод этиш, келишувлар бўйича мизонларни кенгайтириш, алоқаларни осонлаштириш, саноатни ривожлантириш, миллий иқтисодда тижамкорлик, умумий соғлик ва саломатликни муҳофазат этиш, ички ва хорижий тижорат муомалаларини кенгайтириш учун қоида, қонун ва тизилмалар шаклида ишлатилади.

Стандартлар халқаро ташкилотни ташкил этиш идеяси милодий 1946 йил октябрь ойининг 14-чисида Лондонда дунёнинг 25 мамлакатларининг стандартлар бўйича ташкилотининг раҳбарлари йиғилишида таклиф этилди. Бундан кейин милодий 1969 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси милодий 1970 йил 14-чи  октябрь ойини халқаро стандартлар куни деб номлашга қарор қилди. Ва охири БМТ ташкилоти томонидан ушбу идея тасдиқланишидан кейин ушбу кун халқаро стандартлар куни унвонида эълон қилинди.   

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.