Нур томон йӯл-753
753-қисм« Аҳзоб " муборак сураси 32-34-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Аҳзоб " муборак сураси 32-ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:
يَا نِسَاءَ النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِّنَ النِّسَاءِ ۚ إِنِ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلًا مَّعْرُوفًا ﴿٣٢﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар. (Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар. Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак. Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг. Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.) (32)
Ӯтган дастуримизда ислом Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) завжаи мутаҳҳаралари ҳақидаги оятларни шарҳлаган эдик. Оятларда уларнинг бошқаларга таъсир этиши эслатилган эди. Бу ояти каримада қатъий равишда буюрилади: Аллоҳнинг расулига яқинликлари боис пайғамбарнинг аёллари зиммасида юксак масъулият бӯлиб, улар ӯзларини бошқа аёллар билан қиёсламасликлари лозим. Зеро, улар истайдими-йӯқми, барибир жамиятдаги аёллар учун ибрат намунасидирлар. Уларнингяхши-ёмон ишлари жамиятга албатта, ӯз таъсирини ӯтказади.
Ояти каримада аёлларнинг ижтимоий муносабатларига ишора қилиниб, буюрилади: тақвонинг талаби шулким, номаҳрам эркаклар билан сӯзлашганда сизнинг гапириш оҳангингиз нопок ва юрагида марази бор эркакларни сиз томонга мойил этадиган даражада бӯлмаслиги керак. Балки покдомон аёлларга хос оҳангда сӯзлашинг.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Кишиларнинг мавқеъ-мартабаси уларнинг масъулияти мезонига ҳам таъсир қилади. Шу сабабли оила ёхуд жамиятда юқори мавқеъга эга бӯлган кишилар (мисол учун диний пешволар хонадонининг аҳли) юриш-туриш ва сӯзлашда бошқалардан кӯпроқ одоб сақлашлари лозим.
- Нафақат кийиниш, балким кишининг сӯзлашиш оҳанги ҳам ӯта аҳамиятлидир. Шу сабабли Аллоҳ таъоло барча хатти-ҳаракат, ҳатто сӯзлашиш оҳангида ҳам тақвога риоя қилиш лозимлигини таъкидлаган.
- Нопок ва қалбида марази бор одамлар ҳар қандай жамиятда мавжуд. Покдомон аёллар ӯзларини бундай кимсалардан ҳимоя қилиш учун сӯзлашиш оҳанги ва ижтимоий муносабатларда эҳтиёткор бӯлишлари керак.
Энди «Аҳзоб" муборак сураси 33-34-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَىٰ ۖ وَأَقِمْنَ الصَّلَاةَ وَآتِينَ الزَّكَاةَ وَأَطِعْنَ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ ۚ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّـهُ لِيُذْهِبَ عَنكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا ﴿٣٣﴾ وَاذْكُرْنَ مَا يُتْلَىٰ فِي بُيُوتِكُنَّ مِنْ آيَاتِ اللَّـهِ وَالْحِكْمَةِ ۚ إِنَّ اللَّـهَ كَانَ لَطِيفًا خَبِيرًا ﴿٣٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт! (Жоҳилият–Исломдан олдинги тузум. У вақтда аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркакларнинг эътиборини ўзига тортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатларини кўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш «табарруж» дейилади. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) покиза аёлларини жоҳилият тузумининг хотинлари каби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишли, лекин ҳар бир муслимага ўрнак бўладиган оналаримизга янада қаттиқроқ тегишли экан.) (33) Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латиф ва ўта хабардор бўлган зотдир. (Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) аёлларига улар яшаб турган уйлар оддий уй эмас, Аллоҳнинг оятлари нозил бўлиб, тиловат қилиниб турган манзил эканини эслатмоқда. Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) суннатлари жорий этилиб, ҳадислари сўзланиб турган уйлар эканини эслатмоқда. Қуръон оятларини ва Пайғамбарнинг (с. а. в.) ҳикматли ҳадисларини унутмасликка, уларни эслаб, англаб, ўрганиб, сўнг амал қилишга буюрилмоқдалар.) (34)
Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда ҳам Расули акрам (с) нинг аёлларига хитоб қилиниб буюрилади: аёллар номуносиб кийинган, зеб-зийнат буюмларини таққан ҳолда кӯчага чиқадиган ислом дан олдинги даврдан фарқли равишда сиз иймонли аёллар, заруратсиз уйингиздан кӯчага чиқманг. Одамлар орасига чиқишингиз лозим бӯлган пайти муносиб либосда чиқинг ва зеб-зийнат буюмлари ҳамда чиройингизни кӯз-кӯз қилишдан сақланинг.
Ажабланарлиси шундаки, бу ояти каримада “биринчи жоҳилият” ибораси қӯлланилган. Худди самовий китобимизда аёллар ӯзларининг кийим-кечак ва зеб-зийнатларини намойиш этадиган яна бир жоҳилият даври келишини олдиндан башорат қилинганидек.
Ояти кариманинг давомида аёлларнинг диндорлик даражаси фақат муносиб кийиниш ва номаҳрамлар билан аралашиб юрмасликдан иборат экан деган нотӯғри тушунчага бормаслик учун ислом таълимотининг намоз, закот каби асосий талаблари, ҳамда Аллоҳ ва Унинг Расули кӯрсатмаларига тӯлиқ риоя қилиш лозимлиги эслатилади.
34-ояти каримада ҳам бу Илоҳий дастурларнинг давоми сифатида мусулмон аёлларга қарата буюрилади: аёллар учун табиий ҳол бӯлган заруратсиз уйдан чиқмаслик, яъни аксарият вақтини уйда ӯтказиш уларнинг диний ва маънавий камолотига тӯсқинлик қилмаслиги керак. Балки аёллар Қуръон тиловати ҳамда унинг самовий юксак маърифатини ӯрганиш билан машғул бӯлиб, маънавий савияларини юксалтира боришлари лозим.
Аввалига Расули акрам (с) завжаи мутаҳҳаралари, сӯнгра барча аёлларга қарата баён этилган бу кӯрсатмалар орасида араб тилида эркакларга мурожаат қилинганда ишлатиладиган, русча таъбир билан айтганда мужской родга тегишли “иннама” сӯзи ишлатилган. Бу нарса пайғамбарнинг аҳли байти покдомон бӯлишлари лозимлигига илоҳий бир таъкиддир. Бу покдомонлик, албатта гуноҳ қилинмайдиган даражада мажбурий эмас, уларга ҳам бошқа инсонлар каби ихтиёр берилган. Аммо Аллоҳнинг иродаси шулким, Расули акрам (с)нинг аҳли байти покдомонлиги билан бошқалардан ажралиб туришлари лозим. Пайғамбарнинг аҳли байти деганда айрим муфассирлар Расулуллоҳнинг завжаи мутаҳҳараларини тушунишади. Аммо аксарият донишмандларнинг таъкидлашича аҳли байт беш нафардан иборат: Аллоҳнинг Расули, қизлари Фотима, куёвлари ҳазрат Али бин Абитолиб ва неваралари Ҳасан ва Ҳусейн алайҳимуссаломлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аёлларнинг жамият орасида ӯзларини кӯз-кӯз қилишлари маданиятлилик белгиси эмас, балки Қуръоний таъбир билан айтганда жоҳилиятнинг нишонасидир.
- Закот тӯлаш ва мискинларга кӯмаклашиш фақатгина эркакларга тааллуқли иш эмас, балки аёлларга ҳам тегишлидир.
- Жамиятни тӯғри йӯлга ҳидоят қилиш масъулияти зиммасида бӯлган диний пешволарнинг оила аъзолари ахлоқсизлик ва нопокликлардан парҳез қилишлари керак.
- Уй бекалари ӯз маънавий камолотларини юксалтиришга ҳаракат қилишлари лозим.