ноябр 09, 2017 15:15 Asia/Tashkent

Инсоннинг ҳақиқий камолотга эришиши учун аҳамиятга молик бўлган нарса бу ваҳийдир. Табиийки бирор-бир маълумотни ифода қилишдан олдин , ин

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азизлар, ушбу дастуримизда иллоҳий яқинлашиш ва маънавий ривожланишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ваҳий ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Ўтган дастуримизда Аллоҳ таолога яқинлашиш йўл-йуриқлари ҳақида ишора этиб маънавий саломатликнинг меъёри иллоҳий яқинлашишдир деб айтган эдик. Ҳамда таъкидлаб ўтдикки барча инсоний тушунчалар, муносабатлар ва хатти-ҳаракатлар иллоҳий йўлни танлаганларида ҳақиқий инсоний фазилатларга эга бўлиш учун ёрдам бериши мумкин. Аммо инсоннинг ҳақиқий камолотга эришиши учун аҳамиятга молик бўлган нарса бу ваҳийдир.

Табиийки бирор-бир маълумотни ифода қилишдан олдин , инсоннинг ваҳийга бўлган эҳтиёжи қиёмат кунининг ҳолатини билиш, намоз ва рўза каби баъзи ибодатларнинг тафсилотларини билиш билан чегараланиб қолмаслиги керак. Лекин мумин-мусулмонлар барча шахсий ва ижтимоий аъмолларини ваҳий меъёрлари билан синашлари лозим ва олий камолотга эришиш учун ўз аъмолини қандай бажаришни шариат қонунларидан излаши зарур.  Шу сабабдан ҳар бир мусулмон шахс ўзининг маънавий саломатлигини таъминлаш учун ваҳий таълимотларига эҳтиёж сезади. Чунки баъзи таълимот ва ҳақиқатлар фақат самовий ваҳий орқали инсоният ихтиёрига қўйилади.

Башариятнинг билими бу майдонда йўл топиш қудратига эга эмас. Айрим вақтларда инсон бирон-бир ишни касб этиш учун кўп вақтни  қўлдан бой беради  ва ундан баҳраманд бўлиш ёки фойдаланиш учун унга ҳеч қандай имконият қолмайди. Бу ўртада инсонга қоплаб бўлмайдиган зарар етказилади. Охират дунёсининг хусусиятлари инсонларнинг бахт ва саодатига тегишли жузъиётлар каби масалаларнинг ҳар бири ўзининг абадий тақдирини белгилашда инсон аъмолида муҳим рол ўйнайди. Бу ишларнинг ҳамаси дунёнинг ҳою-ҳавасларидан йироқда бўлишдан кейингина вужудга келади  ва уша замонда ҳам ўз саодатли тақдирини белгилаш ва ўзини абадий зарарлардан қутқариш учун бошқа имконият топилмайди.

Инсоннинг саодатга эришишида таъсирчан рол ўйнайдиган ҳақиқатлардан бири гарчи улар рационал гумонлар билан топилган бўлсаларда, аммо уларни дарк этиш мураккаб тадқиқот олиб бормасдан қўлга киритилмайди ва уларга тегишли бўлган саодатдан маҳрум қолишади. Шунинг учун ваҳийнинг энг муҳим ва ўзига хос афзалликларидан бири бу ҳақиқатни ҳар бир киши учун осонлантириш ва барча инсонлар ихтиёрига қарор бериш ҳисобланади.

Гилсон италиялик философ  Томас Аквинскийнинг ваҳий ҳақидаги фасафасини изоҳлаб шундай ёзади: Худо ақлга сиғмайдиган фалсафий ҳақиқатларни одамларга ваҳий орқали етказиши тўғрими?

Жавоб: “Бу далиллар агар инсониятнинг нажот топиши  учун зарур бўлган нарсалар қаторида жой олса, натижа беради. Агар булар бундай бўлмаганида бу факт ва нажотлар уларга боғлиқ бўлиб чекланган одамлар билан чегараланиб қоларди. Ва бошқалар фаровонлик ва мунозара қилиш имкониятининг йўқлиги, интеллектуал донолигининг етишмаслиги ўқиш ва тадқиқот олиб боришда жасоратнинг йўқлиги туфайли бу баракотлардан маҳрум қолишади. Бундан ташқари ушбу ҳақиқатларни ўрганишга  қодир бўлганлар  бу йўлда кўп азоб чекишади ва ўз умрларининг кўп қисмини тафаккур этишга сарфлаб ҳаётнинг кўп айёмларини хавф-хатар сарчашмаси бўлмиш жаҳолатда  ўтказишади.

Ваҳийнинг вазифаларидан бири билимни ривожлантириш ва уни йўлдан адашиши ва зарар кўриш омилларининг домига гирифтор бўлишдан нажот бериши ҳисобланади.

Устод Муттаҳарий бу борада шундай ёзади: “Инсон ақли ва онги кўп ҳолатларда хатоларга юзмаюз бўлади. Бу масала барчамизда ривожланган, аммо ақл билан чегараланиб қолмайди, балки ҳис-туйғулар ҳам хатоларга дуч келади.  Масалан, кўриш қобилияти учун унлаб хатоларни зикр этишади. Ақлда кўп ҳодисалар юз берадиким инсон турли далилларни жамлайди ва унга асосланиб хулосага келади. Аммо кейинчалик баъзида ушбу далиллар нотўғри эканлигини тушунади.

Маънавий саломатлик масаласида эътиборга оланадиган бошқа бир масала, барча имкониятлар ва қобилиятлардан фойдаланиш масаласи саналади.  Маълумки, Парвардигор ҳаким зотдир ва беҳуда бирон-бир ишни амалга оширмайди. Шунинг учун инсонда яратилган қобилиятларнинг ҳеч қайси бири бежиз эмас ва тўғри қўлланилса у ҳақиқий мукаммаллика эришишда самарали бўлади.

Пайғамбар (с) ва ул ҳазрат асҳобларидан бир гуруҳи кечаларни эрталабгача ибодат қилиш, ёқимли ҳидни ишлатмаслик, қаттиқ кийим кийишдан ва гўштни истеъмол қилишдан парҳиз қилишни ўзларига ваъда берган эдилар.  Расули Худо (с) уларга шундай  марҳамат этдилар: “ Кимки бу ишни қилса, у менинг динимдан юз угиради ва ким менинг динимдан юз угирса мендан эмас.”