Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Жамиятнинг тамал тоши она қўлидадир. Илк тарбия мактаби оила бўлса, унинг муаллими онадир. Ҳуррият излаган, эрлар билан ҳуқуқ талашаётган, турли намойиш ва мажлисларда, мода ва гўзаллик салонларида, қаҳвахона ва ресторанларда ҳаётини совураётган аёлнинг фарзандига тарбия қилиб берадиган, ўрнак бўла оладиган бирор фазилати бўлармикин?
Тарих гувоҳи бӯлган энг долзарб мавзуларидан бири, аёлларга нисбатан раво кӯрилган зулм-ситам мавзӯсидир. Шунингдек аёлларга нисбатан уй ичи ва ташқарида етказиладиган жиддий зарарлардир. Бу орада аёлларга нисбатан жамиятдаги камситилишлар ҳам жиддий масаладир.
Ислом ва аёл, аёллар «ҳуррияти ва эркинлиги» масаласи Ғарб ҳамиша мусулмонларга иддао қиладиган, маломат тошларини отадиган масалалардан саналади. Аммо тарихга холис назар ташлайдиган бўлсак, аксинча мусулмонлар ғарбликларнинг ўзларини аёллар ҳуқуқини поймол қилишда, уларнинг ҳурриятини бўғишда, хотин-қизларни хўрлаш ва камситишда айблашга ҳақлироқ туюлади.
Улар ҳам эрлари каби ишхонада маълум вақт меҳнат қилишади. Кечқурун ҳориб-чарчаб, асабий ҳолда қайтган аёлни энди уйда рўзғор юмушлари, эри ва болаларининг таоми, кийими, ўрнини ҳозирлаш каби ишлар кутади. Топган пулини оиласига сарфласа ҳам майли эди. У пуллар ўзининг тез тўзиётган, кун сайин «модаси» ўзгараётган кийим-бошидан, йўл кирасидан, тушлигидан, бошқа кам-кўстидан ортмайди. Завжаларининг ишлаётганини кўриб айрим танбалроқ эрларнинг «дангаса томирлари» тобора шиддатлироқ ура бошлайди. Ёки оилага бир йўлдан оқиб келаётган ризқ ариғи иккига бўлиниб, баракаси ўчади. Бундан ҳам даҳшатлироғи: оғир меҳнат билан банд бўлган бундай оналарнинг фарзандларини суюб-эркалашга, тарбияси билан шуғулланишга, оналик қилишга вақтлари бўлмайди.
Жамиятнинг тамал тоши она қўлидадир. Илк тарбия мактаби оила бўлса, унинг муаллими онадир. Ҳуррият излаган, эрлар билан ҳуқуқ талашаётган, турли намойиш ва мажлисларда, мода ва гўзаллик салонларида, қаҳвахона ва ресторанларда ҳаётини совураётган аёлнинг фарзандига тарбия қилиб берадиган, ўрнак бўла оладиган бирор фазилати бўлармикин?
Ғарб бугун «гендер», «аёллар ҳуррияти», «оилани режалаш», «феминизм» деган сохта шиорлар, бузуқ мафкуралар ёрдамида ҳали булғанмаган, хорлик ва разолат ботқоқларига ботмаган Шарқ аёлини ҳижобидан, хонадонидан, оиласидан тортиб олишга уринмоқда. Бу йўлда барча имконларни ишга солмоқда. Асрлар бўйи эрларига итоат ва вафодорликни, ҳаё ва оилапарварликни ибодат даражасига кўтарган аёлларимиз – оналар, опа-сингиллар ва қизларимизни умр йўлдошларига бўйсунмасликка, фарзанд тарбияси, оила, рўзғор деган «ортиқча даҳмазалар» билан ўралашиб қолмасликка, ҳамма соҳада эрлар билан тенг ҳуқуқли бўлишга тобора қаттиқроқ даъват қилмоқда. Улар ҳатто аёлларимизнинг қанча туғишларигача аралашмоқда. Оилани режалаш баҳонасида туғишни кескин камайтиришга чорламоқда, ҳаттоки ҳомиладорликни тўхтатишга керакли сунъий воситаларни текинга тарқатмоқда.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Аллоҳ таоло инсонларнинг ер юзини макон тутиб яшашларини, насл қолдириб кўпайишларини ирода қилди. У зот эркакларнинг таскинлик ва осойишталик топишлари учун уларга жуфтларни, яъни аёлларни ҳам яратди.
Шу билан бирга эркак ва аёллар ўртасида муроса ва тотувлик бўлиши учун улар ўртасида муҳаббат, иноқлик ва меҳрибонлик туйғуларини ҳам пайдо қилди. Оила мустаҳкам бўлса, жамият, мамлакат ҳам мустаҳкам ва барқарор бўлади.
Аллоҳ таоло Ўзининг иродаси билан азизу мукаррам қилиб яратган инсонга ер юзида тинч, фаровон ва саодатли турмуш кечириши ва наслини давом эттириши зарур бўлган барча шароитларни муҳайё қилди. Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир.
Аммо оилаларда аёлларга нисбатан зӯравонлик раво кӯриш ҳодисалари ҳам кам эмас.
Оила манфаатларини ҳимоя қилиш оилавий муносабатларда жиноятчилик ва зўравонликка қарши курашишни тақозо этади.