Оят ва белгилар
Бу баённи осмоннинг биринчи ҳаракатидан ҳосил бўладиган нарсаларга ҳам татбиқ этиш мумкин. Биринчи хил ҳаракатлар, улар осмонда икки хил кўринади. Улардан биринчиси умумий ҳаракат бўлиб, унинг натижасида тун ва кун рўй беради. Унда қуёш, Ой ва барча ёритғичлар ҳар кеча-кундузда шарқдан ғарбга қараб тўла бир марта ва бир хил ҳолатда, иккала қўзғалмас қутб атрофида бир хил тезликда айланиб чиқади.
Яратилишнинг ҳар бир синоати ҳақида мутолаа этиш Аллоҳ азамат ва қудратини бир томондан ва Қуръони карим муъжизаларини бошқа томондан жилвага солади.
Олам манзарасининг ривожланиши. Олам, коинот манзараси ва у ҳақдаги фан доимо ўзгариб туради.
Бу баённи осмоннинг биринчи ҳаракатидан ҳосил бўладиган нарсаларга ҳам татбиқ этиш мумкин. Биринчи хил ҳаракатлар, улар осмонда икки хил кўринади. Улардан биринчиси умумий ҳаракат бўлиб, унинг натижасида тун ва кун рўй беради. Унда қуёш, Ой ва барча ёритғичлар ҳар кеча-кундузда шарқдан ғарбга қараб тўла бир марта ва бир хил ҳолатда, иккала қўзғалмас қутб атрофида бир хил тезликда айланиб чиқади.
инсон осмонга бир назар ташлагани билан унинг замирида унга ва ундаги юлдузларга нисбатан минг хил саволлар туғилиши мумкин.
Агар мана шу кичкина нур парчасидек кӯринган юлдузларни ер курасидан миллионлар маротаба катта эканликларини билганимизда эдик Аллоҳи зулжалол азаматига кӯпроқ таважжуҳ қилардик.
Масалан, агар ойни олсак, у мутахассислар фикрига кӯра Ер курасига нисбатан 49 баробар кичикроқдир. Унинг жозиба қудрати Ерникига қараганда 6-дан бир қисмини ташкил этади. Ойнинг Ер кураси орасидаги масофа 384 минг километрни ташкил этади.
Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовий жисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ой давомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади. Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилол ҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун манзиллар бичиб қўйгандир. Аллоҳ унинг учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган. Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади.
Қуръони карим қатор оятларида ой ва унинг аҳамияти ҳақида келган.
Қуръони карим Ёсин муборак сураси 40 ояти каримасида ӯқиймиз:
На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар. (Ҳеч қачон қуёш ойга етиб олиб, бемаҳалда бош кўтариб қолиши мумкин эмас. Улардан ҳар бири Аллоҳ белгилаган вақтдагина чиқади. Бу, низом ҳатто дақиқаларигача аниқдир. Ундан кеч ҳам қолмайди, илгари ҳам кетмайди. Бу жараён дунё бунёд бўлганидан буён давом этиб келмоқда. Бирон марта бирон дақиқага ўзгарган эмас. Ушбу жараённи тақдир қилган зот ўликларни қайта тирилтиришга қодир эмасми?!)
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Шунингдек Қуръони карим, Анбиё муборак сураси 33 ояти каримасида келган:
У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар.
Демак, осмонлардаги ҳамма нарса Аллоҳ томонидан инсон фойдаси учун бўйсундириб қўйилган.
Ердаги барча нарсалар Аллоҳ томонидан инсон фойдаси учун бўйсундирилгандир. Ҳақиқатни фақат тафаккур қилганлар тушуниб етадилар. Фақат ақл ишлатиш, тафаккур қилиш орқали борлиқдаги ҳамма нарсанинг инсон учун бўйсундирилгани англаб етилади ва улардан инсон учун фойда олинади.
Ўз навбатида, ақл юритиш борлиқдаги барча нарсаларни инсонга бўйсундириб берган зотга иймон келтириб, ибодат қилишга олиб келади. Бўлмаса, иймонсиз, қуруқ илм фойда эмас, зарар келтиради.