Масжид- ишқ ва имон маскани
Хуошенг масжиди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Қадрли тингловчилар, бугунги дастуримизда Хитойнинг Хуошенг масжидининг хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азизлар , ўтган дастурларда айтганимиздек масжидлар мусулмонларнинг йиғилиш макони бўлиб тоат-ибодат қилиш ва бандаликни бажо келтириш зимнида музокара ва фикр алмашиш учун муносиб макон эди.
Ҳақиқатан ҳам уша аввалги кунларда қазоват қилиш, турли низоълар ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш, машварат ва урушни режалаштириш , сиёсий намояндаларни қабул қилиш ва намояндаларни бошқа жойларга жўнатиш, жамоат йиғилишлари, беморлар ва жароҳатланган шахсларни давошлаш , ҳукумат қарорларни чиқариш каби турли масалалар бу муқаддас маконда амалга оширарди.
Пайғамбари Акрам (с) реҳлатларидан сўнг ҳам бу вазъият ўзоқ вақт давом этди ва ҳар бир вилоят, шаҳар ва давлатда ислом дини тарқалиши билан биринчи навбатда масжидлар бино этиларди.
Пайғамбар (с) Мадина масжидида диний машғулот , тоат-ибодат маносикларини бажо келтириш билан бирга дин таълимотларини олиб борардилар ва саволларга жавоб беришардилар.
Тафсир ва бошқа исломий илмлар, ҳамда диний билимлар мадрасалари ҳам масжидлардан келиб чиққан эди.
Исломнинг зуҳур топишининг дастлабки асрларида масжидлар энг янги маълумотларни тарқатиш макони эди.
Замон тақозоси билан янги фикр ва қарашлар пайдо бўлганида мусулмонлар масжидлардаги сўҳбатлар орқали диндан ҳар қандай ноаниқликни бартараф этишга ҳаракат қилишган эди. Улар ўзаро ва бошқа динлар намояндалари билан ақлоний ва мантиқий тарзда баҳс мунозара этардилар ва бу нуқтаи назардан масжид ўзига хос махсус аҳамиятни касб этарди.
Ислом таълимот мактабида яккаланиш ва ёлғизланишни қабул қилинмайди. Аксинча, коллективизм ва жамоатчилик фарқли улароқ, инсон қалбининг соғлиги ва интеллектуал мувозанатнинг белгиси ҳисобланади.
Масжид, мусулмонларни ҳамжиҳатликка даъват этиши билан бирга доимо уларда ҳамкорлик қилиш , тартиб интизомни риоя этиш, шариат қонунларига амал қилишни мустаҳкамлайди. Масжидда йиғилган барча мусулмонларнинг муҳим ва асосий мақсадлари ислом мубин динига имон келтиришдан иборатдир. Бу эътиқод уларнинг ўзаро муносибатлари ва алоқаларини қаттиқ бир арқондек боғлайди. Ҳамда бу эътиқод миллат, эл, тил ва қавм тушунчаларини инобатга олмайди.
Азизлар, дастуримизнинг иккинчи қисмида сизларни Хитойдаги Хуошенг масжиди билан таништирамиз.
Кўплаб одамлар Хитой ва унинг тарихий обидалари ҳақида сўҳбатлашганларида энг аввало Буюк Хитой девори ва маъбудларини эслатишади.
Бироқ Хитойда 50 миллион мусулмонлар ва 45 минг чиройли масжидлар борлигини тасаввур этилмайди.
Тарихий манбаларга кўра ҳижрий 31 йил атрофида Ҳижоз мусулмонларининг бир ҳайати Хитой хоқонлиги дарборига келиб исломни таништириш билан шуғулланишган. Хитой хоқонлиги ҳам ислом муқаддас динидан қисқа маълумот олганидан сўнг, уни Канфуций таълимотлари билан мувофиқ деб билишади. Шунинг учун уни тасдиқлашади. Бундан кейин Саъд номли ҳайатнинг намояндасига Хитойда ислом динини таблиғ этиш учун ижозат беришади. Шунингдек дунёнинг энг қадимий пойтахти бўлиш Шион ёки Ионг Он шаҳрида биринчи масжидни таъсис этишга ўз розилигини эълон қилади. Шу тартиб билан Пайғамбари Акрам (с) ҳижратларидан 80 йил ўтгач Маккадан 8 минг километр узоқликда жойлашган Хитой каби мамлакатда масжид қурилди. Ҳозирги кунда эса 45 минг масжид бу мамлакатда мавжуддир. Албатта Хитойга исломни келтирган ҳайатнинг намояндасига келсак бу делегациянинг раҳбари Саъд Аби Вақос деб ривоят этишадиким у денгиз орқали Хитойнинг жанубига кириб келган. Шу сабабдан Кантон шаҳри марказидаги масжид Равзаи Аби Ваққос деб аташади. Саъд Бин Аби Ваққос қамарий 55 йилда Мадина шаҳри яқинидаги Ақиқ минтақасида жойлашган ўз қасрида вафот этгани ва Бақиъ қабристонида дафн этилгани эътиборга олинса, юқорида зикр этилган маълумот тўғри назарга ташланмайди. Эҳтимол, исломий ҳайат намояндаси номи ҳам Саъд бўлганлиги боис кейинчалик уни Саъд Бин Аби Ваққос деб билишган.
Хитойдаги масжидлар унинг қурилиши, шакли ва ташқи кўриниши нуқтаи назаридан тарихий замонларга боғлиқдир. Ўзоқ тарихга эга бўлган масжидлар одатда ёғочдан ясалган бўлиб унда аждаҳо ва тошбақалар каби Хитойнинг символлари ислом рамзлари билан бирга мушоҳада этилади.
Хитой мусулмон меъморлари дастлаб масжидларни қуришда Тибет буддизми дини каби исломдан олдин мавжуд бўлган динларга тақлид қилишарди. Аммо бир неча муддат ўтгач ўз масжидларни қуришда исломий меъморчилик намуналаридан фойдаланишарди.
Хуошенг масжиди Ганжу шаҳрида жойлашган ва 1300 ўз тарихи билан Хитойнинг энг қадимий масжидлардан саналади.
Агар бу масжиднинг тарихи ҳақидаги далиллар аниқ бўлса бу масжид на фақат Хитойнинг энг қадимий масжиди, балки дунёда ҳам бундай қадимий масжид кам учрайди. Ҳар ҳолда бу масжид милодий 618 йилдан бошлаб 907 йилгача Хитойда ҳукумронлик қилган Тонг сулоласи замонида мавжуд бўлган ва бугунги кунида турли замонларда қайта қурилиб шу вақтгача етиб келган. Хуошенг масжиди “Ёдбуд”, яъни “Хотира масжиди” маъносидадир. Хуошенг масжиди нур минораси масжиди билан ҳам машҳурдир.