ноябр 13, 2017 14:36 Asia/Tashkent

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир. 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

 Азиз   мухлислар,сизга  тақдим  этиладиган   дастлабки  ққўшиғимиз   эронлик  машҳур  хонанда Шаҳроми Нозирий   ижросида,   " Ман чаро ба ту дил додам чиройли қўшиғидир. Марҳамат тингланг!

Истеъдод Яратган томондан инсонга берилган илоҳий неъмат. Бу кучни тўғри йўлга бошқариш учун ўткир зеҳн ва имкон керак. Мени санъатга етаклаган қудрат ҳам мусиқага бўлган чексиз меҳрим – ўзига тортган, сеҳрлаган ва ҳаётим мазмунига айланган, – дейди бир  суҳбатда эл ардоғидаги санъаткор Озодбек Назарбеков.

   Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Юрагим” номли  чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир  бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.

Юрагиме сенга раҳмим келиб кетди

Армон сени яна бир бор тилиб кетди

Сени доим қувонтирга сарви гулим

Куктаги ой уроғига илиб кетди

  Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Душанбе   шаҳридан  Ардашер ва Комилчон мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда  Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонанда Қурбонали Абдуллоев  ижросида Қишлокаки ман” номли  қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

Қишлоқаки ман буи чапоти дорад

Ширини Ширинии тути дора

Аз чуби дарахти бед дар ҳар хона

Гаҳвораи сабзи малакути дора

 

Ёрлиқ