ноябр 16, 2017 13:13 Asia/Tashkent

754-қисм« Аҳзоб " муборак сураси  35-38-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Аҳзоб " муборак сураси 35-ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْقَانِتِينَ وَالْقَانِتَاتِ وَالصَّادِقِينَ وَالصَّادِقَاتِ وَالصَّابِرِينَ وَالصَّابِرَاتِ وَالْخَاشِعِينَ وَالْخَاشِعَاتِ وَالْمُتَصَدِّقِينَ وَالْمُتَصَدِّقَاتِ وَالصَّائِمِينَ وَالصَّائِمَاتِ وَالْحَافِظِينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ وَالذَّاكِرِينَ اللَّـهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللَّـهُ لَهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا ﴿٣٥﴾ 

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир. (35)

 

  Бундан олдинги дастуримизда Аллоҳ таъолонинг Пайғамбар аёллари ва бутун мусулмон аёлларга ӯзларини нопок эркаклардан ҳимоялашлари лозимлиги ҳақидаги кӯр сатмаларини шарҳлаган эдик. Бу ояти каримада эътиқодий, ахлоқий ва амалий жиҳатдан комил бир инсоннинг ӯзига хос хусусиятлари  баён этилади. Бу хусусиятлар эркак ва аёлларга баравар тегишлидир. Шу тариқа Аллоҳга иймон келтириш, тил, нафс ва шаҳватини назорат қилиш, Аллоҳнинг халқига, шунингдек мискинларга хизмат қилиш, қийинчиликлар қаршисида сабр ва истиқомат қилиш, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатда бӯлиш, Аллоҳга дуо ва муножот қилиш каби   инсоний ва Илоҳий камолотни касб қилиш амалларида эркак ва аёл ӯртасида ҳеч қандай тафовутнинг йӯқлиги таъкидланади. 

Айрим кишилар ӯйлаганидек одамларнинг иймонлилик даражаси фақат унинг руза ва намози билан ӯлчанмайди. Шу сабабли бу ояти каримада мусулмонлар диний фаризаларга амал қилиш билан бирга сабр, садоқат ва камсуқумлик каби ахлоқий ва инсоний фазилатларни ӯзлаштиришлари лозимлиги таъкидланиб, бу ҳамида хислатлар ҳар бир инсоннинг ахлоқий ва амалий хусусияти эканлиги таъкидланган.

Шу сабабли бу фазилатлар қай бир мусулмонда сезиларли даражада заиф бӯлса, демак, унинг иймони ҳам заифдир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.    Эркак ва аёл жисмоний жиҳатдан ӯзаро фарқ қилишади. Инсоний камолот эса жисмга эмас, балки руҳга боғлиқ. Шу сабабли маънавий камолот бобида эркак ва аёллар ӯртасида ҳеч қандай фарқ йӯқ.
  2. Идеал мусулмон киши эътиқодий, ахлоқий ва амалий жиҳатдан камолотга етган инсон ҳисобланади.
  3. Маънавий камолотни касб қилиш, Аллоҳнинг марҳаматига эришиш масалаларида эркак ва аёл ӯзаро тенгдирлар. Мерос ва дия масаласида улар ӯртасида фарқнинг мавжудлиги ҳар икки жинснинг оилавий ҳаётдаги мавқеъига боғлиқ, Аллоҳнинг наздидаги мавқеъига эмас.

 Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  36-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّـهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا ﴿٣٦﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди. (36)

 Аллоҳга итоат қилишни мумин кишининг фазилатларидан бири сифатида шарҳлаган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳ ва Унинг расулининг ҳукми мумин кишининг истак-хоҳишидан устун туради. Мӯмин-мусулмон   киши ҳеч қачон ӯзининг истак-хоҳишини Аллоҳ ва Унинг расули кӯрсатмаларидан устун қӯймайди. Зеро, у бу амали тӯғри йӯлдан адашишига сабаб бӯлишини яхши билади. Аслида ҳақиқий иймоннинг белгиси  Аллоҳнинг фармонига сӯзсиз итоатда бӯлишдир. Шу сабабли ӯзи яхши кӯрган, яхши деб билган  кӯрсатмаларига амал қилиб, майлига зид бӯлган ёхуд фойдали эканлигини идрок қилолмайдиган  кӯрсатмаларга амал қилишдан бош тортган кишиАллоҳнинг хоҳишига эмас, балки  ӯзининг майлига қараб иш қиладиган кишидир.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Аллоҳ ва Унинг Расулига сӯзсиз итоат қилиб, диний кӯрсатмаларга риоя қилиш ҳақиқий иймоннинг белгисидир.

Инсоннинг эркинлиги чегаралари Аллоҳ томонидан белгилаб берилган. Бу сарҳадлардан тажовуз қилиш эса эркинлик бӯлмай, балки инсоний қадриятларни оёқости қилишдир.

  1. Илоҳий қонуниятларга зид бӯлган аҳли башар томонидан белгиланган қонунлар кишиларни гумроҳликка етаклаб, уларни чексиз муаммоларга юзма-юз қилади.

 

Энди  «Аҳзоб" муборак сураси  37-38-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَإِذْ تَقُولُ لِلَّذِي أَنْعَمَ اللَّـهُ عَلَيْهِ وَأَنْعَمْتَ عَلَيْهِ أَمْسِكْ عَلَيْكَ زَوْجَكَ وَاتَّقِ اللَّـهَ وَتُخْفِي فِي نَفْسِكَ مَا اللَّـهُ مُبْدِيهِ وَتَخْشَى النَّاسَ وَاللَّـهُ أَحَقُّ أَن تَخْشَاهُ ۖ فَلَمَّا قَضَىٰ زَيْدٌ مِّنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا لِكَيْ لَا يَكُونَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ حَرَجٌ فِي أَزْوَاجِ أَدْعِيَائِهِمْ إِذَا قَضَوْا مِنْهُنَّ وَطَرًا ۚ وَكَانَ أَمْرُ اللَّـهِ مَفْعُولًا ﴿٣٧﴾ مَّا كَانَ عَلَى النَّبِيِّ مِنْ حَرَجٍ فِيمَا فَرَضَ اللَّـهُ لَهُ ۖ سُنَّةَ اللَّـهِ فِي الَّذِينَ خَلَوْا مِن قَبْلُ ۚ وَكَانَ أَمْرُ اللَّـهِ قَدَرًا مَّقْدُورًا ﴿٣٨﴾ 

Бу ояти карималар қуйидагичатаржима қилинган:

Эсла, сен Аллоҳ неъмат берган ва сен ҳам неъмат берган шахсга: «Жуфтингни ўзинг ила тутиб тур ва Аллоҳга тақво қил», дер эдинг. Ва ичингда Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани махфий тутардинг ва одамлардан қўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди. Қачонки Зайд ундан ўз ҳожатини адо этгач, Биз сени унга уйлантирдик. Токи мўминларга ўз асранди болалари хотинларида улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин, деб. Ва Аллоҳнинг амри амал қилиниши лозим бўлгандир. (37)Набийга Аллоҳ унга фарз қилган нарсада бирон танглик бўлмас. Бу олдин ўтганлар ҳақида ҳам Аллоҳ тутган йўлдир. Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлди. (38)

Тарихий ривоятларда келтирилишича, ҳазрат Хадича саломуллоҳу алайҳонинг Зайд исмли қули бор эди. Расули акрам (с)га турмушга чиққач, қулни ул ҳазратга ҳадя қилдилар. Аллоҳнинг Расули аввалига Зайдни қулликдан озод қилиб, сӯнгра фарзандликка қабул қилдилар. Орадан бир муддат ӯтгач, аммаларининг қизи Зайнабни Зайдга никоҳ қилиб бердилар. Уларни доимо яхши яшашга ундаб, насиҳатлар қилар эдилар. Аммо кӯп ӯтмай Зайд Зайнабнинг талоғини берди.

Аллоҳнинг Расули Зайнабнинг бошига келган кулфатни бартараф қилиш учун унга уйланмоқчи бӯлдилар.Аммо одамлар, тутинган ӯғлининг хотинига уйланди, дея маззаммат қилишларидан истиҳола қилардилар. Бу иш жоҳилият даврида жуда ярамас амал ҳисобланарди.

Аллоҳ таъоло ӯз Пайғамбарига буюрди: Одамларнинг гап-сӯзидан қӯрқманг, жоҳилиятнинг удумини синдириб ташлаш учун бу ишни амалга оширинг.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Эр-хотин ӯртасида муаммолар вужудга келган чоғи талоқ ва ажралиш хаёлига бормаслик керак.
  2. Эр-хотин ӯртасида ихтилофлар вужудга келган чоғи Аллоҳ таъоло белгилаб берган ҳудудларга риоя қилиб, муаммоларини бартараф қилишлари учун уларни тақвога чорланг. Зеро, тақво ва парҳезкорлик оилани мустаҳкамлашнинг асосий омилларидан биридир.
  3. Диний кӯрсатмаларни бажариш чоғи бошқаларнинг нима дейиши эмас, балки Аллоҳнинг буйруқлари  муҳимдир.
  4. Жоҳилият нишонаси бӯлган нодуруст расм-русумларга қарши курашиш, динимизнинг таълимотига зид бӯлган удумларни бартараф этишда одамларнинг эътирозига эътибор қаратмаслик лозим.