ноябр 18, 2017 15:37 Asia/Tashkent

Инсоннинг ҳақиқий камолоти, унинг қобилияти ва истеъдодларининг ривож -равнақ топиши

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азизлар,  ӯтган дастуримиз давомида таъкидлаб ӯтган эдикки инсон маънавий саломатлигида энг асосий меъёр бу  Худо билан унинг янада яқинлашишидир ва барча кӯрсатгичлар ҳам ушбу меъёр асосида тайинланади. Аммо бугунги дастуримизда инсоннинг ҳақиқий камолоти унинг қобилияти ва истеъдодларининг ривож -равнақ топиши ҳақида сӯҳбатлашни афзал деб кӯрдик. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Муносиб ривож -равнақ топиш ёки уша мӯътадиллик инсоний қобилиятлар ва истеъдодларининг ӯртаси ҳисобланадиким  акс ҳолда инсоний мувозанатсизлик вужудга келади.

Ислом нуқтаи назаридан комил инсон барча ҳавзаларда энг мӯътадил шахсият ҳисобланади. Дунёвий ва ухравий ишларда ӯртанча ва муътадил руҳияга эга бӯлиш ислом дини мақбул деб билган хусусиятлар ҳисобланади. Сиёсий ва ижтимоий масалаларда ҳам қуполлик ва зайиф амал қилиш салбий истиқболларни вужудга келтиради. Ҳамда кӯп вақтларда эса мушкулотларни ижод этади. Шунинг учун Аллоҳ таоло халқдан мутлақ камолотга эришиш,  Аллоҳга яқинлашиш,  дунё ва охиратда хушбахт яшаш,  ҳамда жисмоний ва руҳий соғломликдан баҳраманд бӯлиш учун мӯьтадилликни ӯз ҳаётларининг сарлавҳаси этиб тайинлашларини талаб этади.

Маънавий саломатликка етишнинг  йӯл -йуриқлардан бири мӯътадиллик йӯли ҳисобланади ва ҳар қандай ифрот тафрит  қилиш унга етишига монеа яратади. Албатта,  шуни зикр этиб утиш лозимки дойим ифрот тафрит учун замина яратади. Ва аксинча,  яъне ифрот кӯп ишларларда ифрот қилиш тафрит жиҳатида аксуламал кӯрсатишнинг сабабига айланади. Чунончи тафрит  ифрот баробарида аксуламал кӯрсатишнинг сабабига айланади. Бу нотӯғри жараён инсонни беморлик,  хотирпаришонлик ва нотинчликка юзмаюз этади. Шунинг учун ифрот ва тафрит ӯртасида мӯътадиллик йӯли устувор ва мустаҳкам бӯлмаса камолот сари ҳаракат қилишнинг имкони бӯлмайди. Мӯътадиллик ҳаётни соғломтиради. Ҳамда  оғирликлардан қутқаради.

Ҳазрат Али алайҳиссалом  мӯътадилликнинг паёмчиси,  яьни мӯътадилликнинг энг олий намунаси бӯлмиш ҳазрат Муҳаммад (с)  ҳақида шундай буюради:  Худо Расули (с) -инг сийрати ва хатти— ҳаракати ӯртанча ва мӯътадил эди. Ул ҳазрат шахсий,  жамият ва оиласида сиёсат ва ишларини бошқаришда душманлар билан юзмаюз бӯлишда,  ҳатто уруш майдонидаги хатти -ҳаракатларида мӯътадилликни риоят этардилар. Ҳамда ҳар бир ишда ифрот ва тафрит қилишдан парҳиз қилардилар.

Шунингдек уз умматлари ул ҳазратга пайравлик қилишларини ҳамда ҳаётда мӯътадилликни танлашларини таъкид қилардилар.  

Зикр этиб ӯтганимиздек ижтимоий ва шахсий чалғинишлар ва мушкулотлар аксариятининг илдизи мӯьтадилликка риоят этмасликдан келиб чиқади. Умуман олганда ақлнинг шон -шуҳрати мӯътадилликдир. Шунингдек жоҳилликнинг шаъни мӯьтадилсизлик,  яьне оқил инсон  мӯътадил инсон, жоҳил инсон эса унинг аксидир.

Динй таълимотларда кимки бу мӯътадилликни риоят этмаса жоҳил деб аталади. Ҳазрат Али алайҳиссалом жоҳил инсон ҳақида шу таъбирни келтириб шундай буюради: Жоҳил ёки ифрот қилади ёки тафрит.

Аллоҳ таоло Аъроф муборак сурасининг 31 ояти каримасида шундай марҳамат этади: " Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас. (Ўтган ояти каримада келганидек, кийимсиз ҳолда ибодат-тавоф қилиш ёхуд жанда, ямоқ-ясқоқ кийим билан бажариш ибодат фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекин табиати бузуқ кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар ила ҳосил бўладиган этиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло эса, энгил-бошда ҳаддан ошиб фахр ва ғурурга кетишни қоралаганидек, унинг паст ва табиатсиз ҳолда истеъмол қилинишини ҳам қоралайди.) "

Шу тартиб билан инсонлар ейиш ва ичишда ҳам ҳар бир нарсадан ӯз эҳтиёжларига қараб фойдаланишлари ва бу ишларда исрофгарчиликка йӯл қӯймаслиги лозим.