Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Бугунги замон масалаларидан бири, бу аёлларнинг турли соҳаларда ишларларидир. Бугунги кунда аёллар эркаклар қатори турли соҳаларда ишлашади, аммо уларга эркаклар қатори ҳақ тӯланмаслиги жамиятда асосий мушкулотлардан биридир.
Бугунги замон масалаларидан бири, бу аёлларнинг турли соҳаларда ишларларидир. Бугунги кунда аёллар эркаклар қатори турли соҳаларда ишлашади, аммо уларга эркаклар қатори ҳақ тӯланмаслиги жамиятда асосий мушкулотлардан биридир.
Аёллар уйдан ташқари ҳам далаларда, ишхоналарда ишлашади.
Жамият тараққиёти бир ерда қотиб турмайди. Авваллари аёллар фақат уй-ишлари, бола тарбияси билан шуғулланиши керак, деган фикрлар мавжуд эди. Эндиликда эса жамият ишларида аёлларнинг кенг иштирокига ҳеч ким таажжуб билан қарамайдиган бўлиб қолди. Масалан, сиёсатга аралашиб қолган эркакнинг рафиқаси ҳам турмуш ўртоғи билан бирга турли тадбирларда иштирок этар экан, ўзи билмаган ҳолда сиёсатга кириб қолади. Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиш билан бир қаторда сиёсатда ўзларини кўрсатиш имкониятларига эга бўлишди.
Охирги йилларда аёллар озодлиги ва тенгҳуқуқлиги масаласи омма таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда. Деярли ҳар куни ахборот воситалари орқали жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз. Ғарб давлатлари ва жамоат ташкилотлари доим эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётнинг барча соҳаларида тенг бўлиши кераклиги, бусиз ривожланиш ва тараққиёт бўлмаслигини бот-бот жамоатчиликнинг эсига солиб туришдан чарчамайди. Аёллардан абзал сифатида фойдаланиш ва ё Ғарб дунёсида аёлни жинсий бир товарга айланиши Ғарблик аёлнинг инсоний каромат ва шахсиятини савол остида қарор берган.
Иш билан бандлик соҳасидаги аҳволининг нисбатан яхшиланишига қарамай, иш ҳақи тӯланадиган ишлардаги эркакларнинг салмоғи ҳали ҳам аёлларга нисбатан юқоридир. Аёллар кӯпинча хавфли ва доимий бӯлмаган ишарда ишлашади. Аёлларга меҳнат учун ҳақ тӯланган ҳолларда ҳам уларнинг иш ҳақи эркакларникига қараганда камроқдир. Шу билан бирга аёлларга нисбатан кӯзда тутилган молиявий ва ижтимоий кафолатлар ҳам эжркакникига қараганда камроқдир.
Эркак ва аёллар биологик нуқтаи назардан анча фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларни тенг ҳуқуқли қилишда маъно йўқ ва бу адолатдан ҳам эмас. Жамиятдаги қонунлар ҳам аёл ва эркак хусусиятларини назарда тутган бўлиши керак. Яъни, кимнингдир кучли яна кимнингдир заиф тамонларини инобатга олишлари лозим.
Ислом эркакларга мос бўлган оғир ишларни аёлларга фарз қилмаган, лекин аёларга хос баъзи ишларни эркакларга хос ишлар ила тенглаштириб, улар билан тенг ажр олишни жорий қилган. Исломда аёл кишининг ишлаши ман қилинмаган. Оиласи ва жамияти манфаати учун ишлаши улуғ ишдир. Ёш болаларга тарбия ва таълим бериш ҳамда хотин-қизларга тиббий хизматлар кўрсатиш аёлларнинг иши ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Шунингдек, ислом таълимоти аёл кишининг эл-юрт, турмуш ўртоғи, фарзандлари олдидаги хизмати ва саъй-ҳаракатини савоб даражасини эркак ҳиссаси билан тенг қилиб берган.
Исломда аёлларни туғилганларидан умрларининг охиригача керакли маишат билан таъминлаш эркаклар зиммасига юклатилган, шунингдек, жамият учун зарур бўлган оғир ишларни бажариш ҳам эркакларга юклатилган. Ҳурмат ва эъзозга лойиқ бўлган аёллар эса ишлаш масъулиятидан озод қилинганлар.
Яна бир бор таъкидлаш лозимки, Исломда аёл кишининг ишлаши ман қилинмаган, балки бу масала аёл кишининг, унинг оиласининг, жамиятининг манфаатларидан келиб чиқиб тартибга солинган.
Шунингдек, аёл киши эрининг ишида ёрдамчи бўлиши, оиласи муҳтож бўлганда ҳалол йўл билан ҳалол меҳнат қилиши жоиз. Яъни ўзи хоҳласа ишлайди, бўлмаса биров уни мажбур қила олмайди. Баъзи уламоларимиз: «Нодир қобилиятга эга бўлиб, жамиятга фойдаси кўп бўлган аёллар ҳам ишлашлари тавсия қилинади», деганлар.
Қолган пайтларда аёл кишини ишлашга мажбур қилиш йўқ. Уни турли йўллар билан ташвиқот қилиб, арзон иш кучи сифатида эзишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аёл-қизларни тонг-саҳарда далага ҳайдаб кетиб, хоҳлаганича ишлатиб, тун қоронғусида қайтариб олиб келишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аёлларни ўзларига мос бўлмаган ишларда ишлатиб, уларнинг аёллик латофати ва оналик қобилиятига футур етказишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.