Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 22-чи кунидир.
Бундан 54 йил муқаддам милодий 1963 йил ноябр ойининг 22-чисида:
Англиянинг ёзувчиси Алдос Леонард Хаксли вафот этди. У милодий 1894 йилда адабиёт ва илм аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. Хаксли бошланғич ва ўрта маълумотларини олганидан кейин Оксфорд университетига кирди ва бир нечи нафар адабиёт асрсасида фаолият юритадиган шахсиятлар билан танишганидан сўнг асар ёзишни бошлади. У Ҳиндустонга қилган сафаридан кейин шарқнинг ирфони ва маърифати билан ошно бўлди. Шунингдек Америкага қилган сафаридан кейин эса ушбу мамлакатда ифротий лаззатланишларни танқид остига олишни бошлади. Бу ёзувчи ўз умрининг давомида 47 жилд китоб ёзди. Улардан “Инсониятнинг вазъияти”, “Мангу қолган фалсафа” ва “Шекспир ва дин” асарларига ишора этиш мумкин. Аммо шак-шубҳасиз Хакслийнинг энг муҳим асари бу “Янги чиройли дунё” асари ҳисобланадиким, милодий 1932 йилда нашрдан чиқди. У бу асарда дунёнинг келажагини тасвир этади. Хакслийнинг нуқтаи назарига кўра, ривожланган технологиялар башариятни кўп лаззат ва фаровонликларга етказади. Аммо бунинг оқибатида айрим инсонлар ахлоқ ва маънавиятни қулдан бой беришади.
Бундан 50 йил илгари милодий 1967 йил ноябрь ойининг 22-чисида:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашининг Фаластин масаласига тегишли 242 резолюцияси содир этилди. Бу резолюциядаги муҳим масалалари жумласига милодий 1967 йил июнь ойида араблар билан уруш жараёнида ишғолий барча сарзаминлардан сионистик режим кучларининг орқага чекинишларининг зарурати, ҳар қандай уруш амалиётларини тўхтатиш ҳамда ҳокимият ва минтақадаги давлатларнинг истиқлоли ва ер яклихтликларини расмий равишда тан олиш, Суец канали ва Уқаба? кўрфазидаги халқаро сув йўлларида кемаларнинг сузишларига эркинлик беришни кафолат бериш ва охири эса Фаластин оворалари масаласини адолат юзасидан ҳал этиш каби масалалар киради. Аммо сионистик режимининг бўзғинчилиги ва Ғарб мамлакатлари айниқса Американинг ушбу режимдан ҳимоят этиши сабабли ҳалигача 242 резолюциясининг сионистик режим манфаатида бўлган айрим қисмлари ижро этилган халос.
Бундан 46 йил илгари милодий 1971 йил ноябрь ойининг 22-чисида:
Англия ҳарбий кучлари икки асрдан кейин Форс кўрфазини тарк этишди ва уларнинг ҳарбий базалари ўз фаолиятини тўхтатди. Иккинчи жаҳон уруши сабабли Англиянинг заифланиши ва ушбу ўлка императорлигининг инқирозга юзмаюз этиши шунингдек Англия мустамлакаларининг истиқлолга эришиши ва халқларнинг амалга оширган турли қиёмлари пайида ушбу давлат милодий 1968 йилда Суец каналининг шарқий қисмидан чиқишини эълон қилди. Инглизларнинг эълон қилишларига асосан бу минтақа Форс кўрфази, Уммон, Сигапур ва Малайзия денгизи ва бошқа айрим минтақаларни ўзига қамраб оларди. Албатта Лондон давлати Форс кўрфазидан чиқишидан олдин минтақада тафриқа солиш учун ўзининг ноқонуний сайъ-ҳаракатини амалга оширишга ҳаракат қилдиким, унинг натижаси Эрондан Баҳрайннинг ажралиши эди.