Эрон афсоналари
“Норанж ва Туранж” эртаки
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда олдинги дастуримиз мавзўси бўлмиш жодули қиссалар унвони билан машҳур бўлган парилар қиссалари мавзўси ҳақидаги сўҳбатимизни давом эттирамиз. Сўнгра Эрон афсоналари сарзаминига сайр қилиб “Норанж ва Туранж” эртакининг давомини биргаликда эшитамиз.Биз билан бирга бўлинг!
Азизлар ўтган бир неча дастурларимизда Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бўлмиш парилар қиссалари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда афсона ва мифнинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари ва фарқиятлари ҳақида тадқиқотчиларнинг нуқтаи назарларини баён этган эдик. Сўҳбатимиз давомида зикр этиб ўтдикки турли қавм-қабилалар орасида бир-биридан кам фарқ қиладиган ва ҳозиргача 900 ривоятларга эга бўлган афсоналар тарқалганким , “Моҳи пешони” афсонаси улар жумласидандир.
Халқ оғзаки адабиётнинг айрим тадқиқотчилари Европа ва Ориё халқларига тегишли бўлган афсоналарни тақослашларидан сўнг шундай хулосага келишдиким афсоналарнинг асоси тарихдан олдин яшаган инсонларнинг эътиқод ва расм-русумларига бориб тарқалади.
Рус фолклоршунос Владимир Пропп “Парилар қиссаларининг тарихий илдизлари” унвонли китобида афсоналарнинг бир-бирига ўхшаш сабабларини ягона иқтисодий манба деб билади ва барча қисса ва афсоналар ундан илдиз олади деб фикр баён этади.
Муттахассисларнинг айримлари бундай ўхшашларнинг сабабини афсоналарнинг бир макондан бошқа маконга кўчиши ва улар ҳақидаги овозаларнинг бошқа жойларга тарқалишида деб фикр билдиришади.
Бошқа айрим муттахасислар бўлса, афсоналарнинг бир-бирига ўхшаш омил ва сабабларини қавм-қабилалар орасида туқнашув ва тижорат қилишдадир деб фикр баён этишади.
Эроннинг ёзувчиси доктор Ғулом Ҳусейн нуқтаи назарига кўра, афсоналарнинг бир-бирига ўхшаши бир-бирига боғлиқ бўлмасдан турли ҳодисалар сабабли вужудга келиши мумкин. Чунончи, йўлда саф тортган одамлар ҳаракат қилиш пайтида тўғридан тўғри бири қадам қўйган жойда бошқаси аниқ қадам қўяди. Адабиёт ва ҳунарда ҳам бундай ҳодисаларни мушоҳада этиш мумкин.
Халқ меҳр –муҳаббат, садоқат, хулқ-атвор каби хусусиятлар билан бир-бирига ўхшаш жиҳатларга эга бўлишларидек, афкор ва асарларда ҳам бир –биридан таъсирланмасдан, ўзаро-ухшашларига эга бўлишади. “
Афсона ҳавзасида фаъолият юритадиган айрим мутахассислар табиатнинг ягона шаклга эга бўлиши ҳақидаги фикрни билдиришади. Уларнинг фикрига кўра одамларнинг афкори ва хатти-ҳаракатдаги ухшашлар дунёнинг барча нуқталарида табиат унсурларининг барқарорлиги ва ухшашлигидан келиб чиқади.
Азизлар, сўҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса Эрон қиссалари сарзаминига сафар қилиб “Норанж ва Туранж” эртакининг давомини биргаликда эшитамиз.
Эслатиб ўтамизки қадим замонларда бир подшоҳ ўтган эдиким унинг ўғли йўқ эди. У шундай хулосага келдиким агар Худо унга ўғил ато этса, жуда кўп нарз ниёз қилади. Ва ниҳоят Худо унга бир ўғил ато этди. Ўғли 18 ёшга кирганда у ўз назрини ато этди. Бир куни ўз идиши билан ҳоуздан ёғ олмоқчи бӯлганида подшоҳнинг ӯғли бўйи букилган кекса аёлнинг қоматини кӯриб кӯлгиси келди. Тошни олиб кампирнинг косасига уриб уни синдирди. Ундаги ёғ тукилиб кетди. Кекса аёл бошини кутариб подшоҳнинг ӯғлини кӯрди. Унга қараб айтди: "Бу қилмишинг учун сени танбеҳ беришим келмайди, чунки сен подшоҳнинг яккаву ягона ӯғлисан. Аммо Норанҷ ва Туранҷ қизининг азобига гирифтор бӯлгин деб дуо қиламан.
Шаҳзода Норанж ва Туранж қизининг пайида тушди. У барча қийинчиликлар ва барча ундан талаб қиладиган вазифаларни бажарди ва Норанж ва Туранж боғига бориб у ердан бир неча меваларни териб қайтди. Шунингдек, утириб норанж ва туранжларни чунтакидан чиқарди ва биринчисини майдалагани билан қўёш нуридек чиройли бир қиз ундан чиқди ва нон суради. Шаҳзода чўнтагида фақатгина битта норанж қолди ва подшоҳ ўғли уни кесишга журъат қилмади. У бу норанжни чўнтагида солиб хафа бўлиб ўз шаҳрига қайтди. Тақдир тақозоси билан уша дуо қилган кекса аёл билан учрашиб қолди. У суради: Норанж ва Туранж боғига етиб боришга муваффақ бўлдингми?
Шаҳзода бўлиб ўтган воқеаларни кампирга ҳикоялаб берди. Кампир деди: Агар унинг улишини хоҳламасанг, у истаган нарсани бермаслигинг лозим. Унинг ўрнига бошқа нарсани бер. Нон деса, сув бер, сув деса нон бер.
Подшоҳ ўғли хурсанд бўлди ва кампир ҳам ўз йўлини давом этди. Охирги норанжни кесиши билан ундан энг чиройли қиз чиқди ва деди: нон. Аммо подшоҳ ўғли унга сув берди. Норанж қизи сувни ичди ва қад-қомати ўсиб ҳақиқий катта қизга айланиб қолди. Сўнг шаҳзодага қарата деди: Сен кимсан? Мен бу ерда нима қилияпман?
Подшоҳнинг ўғли деди: “Сен Норанж ва Туранж қизисан. Мен Норанж ва Туранж боғидан азоб-машаққатлар билан сени териб олдим ва мен билан турмуш қуришингни хоҳлайман. Мен ҳам бу шаҳар подшоҳининг ўғлиман. Ҳозир эса сени бу ерга яшираман ва сен учун муносиб либос олиб келиб сўнг подшоҳ қасрига олиб боришини истайман.
Қиз деди: “Сен қаймагунича мен бу дарахтнинг устида сени кутиб тураман.”
Қиз дарахт устига чиқди, шаҳзода эса шаҳарга қараб йўл олди.