Қалбга яқин қўшиқлар
Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азиз дўстлар, эсингизда бўлса ўтган дастурларимизда айтган эдикки маҳзун қўшиқлар тингловчининг қалбига яқин бўлади. Албатта шу нарсани айтиш жойизким у хоҳ рассом, хоҳ шоир, хоҳ хонанда бўлсин қачонки тили билан дили бир бўлса, тингловчининиг қалбига таъсир етказади. Шундай экан келинг биргаликда Эрон санъаткорларидан бўлмиш Алиризо Ифтихорий ижросида “Ба кучо чунин шитобон" номли чин қалбдан кўйган қўшиқини эшитайлик. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азиз дўстлар! Шашмақом” сингари миллий меросимизнинг ноёб дурдоналаридан ҳам баҳраманд бўлишининг ўзи инсон руҳиясига катта таъсир етказади.
Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган. Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида яшаётган азиз мухлисларимиз Наргис ва Надима сингилларимиз бўладилар. Бу сингилларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдирамиз ва ушбу мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб шашмақом каби миллий меросимизнинг ноёб дурдоналаридан танлаб олинган бир қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!
Азиз мухлислар, мусиқали дастуримизнинг сўнгги лаҳзаларида Душанбедан бир неча мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан Тожикистоннинг машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш Джурабек Муродов ижро этган “Одамгари ” чиройли ва мазмунли қўшиғини сизларга тақдим этамиз.
Ҳаст ҳар гуна гариҳо дар забони модари
Заргари, савдогари, ғоратгари, иғвогари
Ҳар гари як ҳусн дорад, як амал, як жозиба
Лекин аз чамъи гариҳо беҳтар аст одамгари