Мавлавий жаҳон кезади
Баҳоуддин Валад ӯлимидан сӯнг ӯғли Жалолиддин Муҳаммад ҳам оила ва ҳам дарс бериш вазифасини ӯз зиммасига олди. Шу замонда Жалолиддин Муҳаммад уйланган бӯлиб, икки фарзандли ҳам эди. Уларнинг исми Баҳоуддин ва Алоуддин эди.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Мавлоно ҳаёт қиссасига идома берамиз.Азизлар! Ӯтган дастуримизда Жалолиддин отаси Баҳоуддин Валад ва унинг муридлари билан бир йил Бағдодда иқомат қилгандан сӯнг Шом шаҳарларини кезиб, бугунги кунги Туркиянинг Қония шаҳрида сокин бӯлишди.
Бу ерда уларни ҳоким Салжуқийлар султони Кайқубод яхши қабул қилди. Қонияда умрининг охирги икки йилини яшагандан сӯнг Баҳоуддин Валад оламдан кӯз юмди.
Баҳоуддин Валад ӯлимидан сӯнг ӯғли Жалолиддин Муҳаммад ҳам оила ва ҳам дарс бериш вазифасини ӯз зиммасига олди. Шу замонда Жалолиддин Муҳаммад уйланган бӯлиб, икки фарзандли ҳам эди. Уларнинг исми Баҳоуддин ва Алоуддин эди.
Агарчи Жалолиддин Муҳаммад оила аъзолари билан тинч-тотув ҳаёт куечирса ҳам, аммо отасининг бӯш ӯрни унда ғариблик ҳиссини орттирарди.
У болалигини эслар экан, Хуросон ва у ердаги уй-жойлари ва у ердаги ҳаёт эсига тушарди. Баҳоуддин Валаднинг маънавият, зуҳд ва тақво муҳитидаги уйини эсларди. Уйда ичида эса аёли Гавҳархотун унга Самарқандни эслатарди. Энди мактабга борадиган ӯғли, Баҳоуддин Валад унга Балхдаги турмушлари ва ӯзининг Хуросон мактабларига қатнагани ва қӯшни болалар билан ӯйинларини эслатарди. Жалолиддин бу ҳис-туйғуларни ӯзидан узоқлаштириш мақсадида кӯпроқ мутолаа билан машғул бӯларди.
Мавлоно ҳам отасига ӯхшаб машҳур бир воиз бӯлиб, атрофида кӯплаб мурид ва шогирдлар йиғилганди.
Ёш Жалолиддин суҳбатлари жамиятнинг турли қатламларидан бӯлган кишилар учун тушунарли бӯлиб, улар бу суҳбатлардан лаззатланишарди.
Бу орада Жалолиддин устози ва Баҳоуддин Валад содиқ муриди, олим ва муҳаққиқ Сайид Бурҳониддин Термизий Қонияга келди.
25 ёшли Жалолиддин Муҳаммад устозини кӯриб, ӯзининг болалик даври, отаси уйида тасаввур этди. У устози Сайид Бурҳониддин садосида отасининг садоси, Саноий, Аттор дунёси садоси, Балх ва Самарқанд дунёсининг садосини тингларди гӯё. Ёш Мавлоно учун Сайид Бурҳониддин ҳузурида бӯлиш худди йӯқотилган бир жаннатга қайтишдек эди гӯё. Сайид Бурҳониддин Мавлонони янада кӯпроқ мутолаа этиш ва жисмоний риёзат қилиш ва чилланишинликка ундарди.
Устози Сайид Бурҳониддин ҳидояти билан Мавлоно оила аъзоларини ӯзи билан олмай якка илм олиш мақсадида Шом сафарига чиқди. Мавлоно Шомда 7 йил дарс ӯқиди. Бу муддатда устози Сайид Бурҳониддин тез-тез Қонияга келиб, Жалолиддин оиласи аҳволидан хабардор бӯлиб турарди. Шомда Мавлоно бутун вақтини дарс ӯқиш билан ӯтказарди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Жалолиддин Румийни ўрганишлари натижасида инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида нуқсонлари-нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил қилиб, улардан қутулиш йўлларини, покланиш имкониятининг фазилатларини баён этади.
Тасаввуф оламининг султони Жалолиддин Румий кузатишларида одамлар бир-биридан бойлиги, ирқи, дини, насли-насаби билан эмас, балки инсонни комилга нечоғлик интилишлари билан фарқ қилади. Комилликка интилаётган ҳар бир инсон ўз меҳнат самараси, қобилиятига яраша эриша олади.
Румий ижоди юксак бадияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир кучига эга.
Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазхаблар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди. “Чўллар мухталиф, аммо мақсад бир, яъни Оллоҳ ҳузури”, дея Улуғ Тангри ҳақиқати Оллоҳ жами махлуҳот баробарлигини исботлади.