Тарихий саналар
Бугун чоршанба Хижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 27 -чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 17-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Хижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 27 -чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 14-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 1050 йил илгари ҳижрий-қамарий 387-чи йил зилқаъда ойининг 14-чисида:
Мусулмон халқининг хатиби ва воизи Ибн Самъун Бағдодда вафот этди. У ўз шўҳратини воизлик ва хатиблик қилишидан қулга киритди. Аммо ҳадисларни тўплаш заминасида ҳам кўп меҳнат қилди ва уларни эшиттиш учун кўп сафар қилди. Ибн Самъун ёзган китоблар жумласидан "Ал- Имолий" асарига ишора этиш мумкин. Бу қудратли хатибдан мерос қолган асарлар Димишқнинг Зоҳирия кутубхонасида сақланади.
Бундан 76 йил олдин ҳижрий-шамсий 1319 йил мурдод ойининг 27-чисида:
Камолул Мулк номи билан танилган замонавий рассом Муҳаммад Ғаффорий Эрон шимоли-шарқидаги Нишопурда оламдан ўтди. У Теҳроннинг Дорулфунун мадрасасида таҳсил олиб, ўзи қизиққан рассомлик соҳаси бўйича улкан муваффақиятларга эришди. Камолул- Мулк бир муддатдан сўнг Носириддиншоҳ Қожор саройида иш билан шуғулланди ва қимматли асарлар яратди. Камолул -Мулк бу муддат давомида 170-та асар яратди. Бу ҳунарманд ўзининг ҳунарини такомиллаштириш учун Европага сафар қилди. Эронга қайтганидан сўнг маҳоратли шогирдлар тайёрлади. Ризохоннинг қудратга етиши билан Камолул -Мулк шоҳ ва унинг ўғлининг расмини чизишдан бош тортганлиги сабабли Нишопур атрофидаги қишлоқлардан бирига сургун қилинди ва умрининг охиригача уерда яшади. Бу қимматли ва истеъдодли ҳунарманднинг жасади Шайх Аттор оромгоҳида дафн этилган. Камолул Мулкнинг машҳур асарларидан "Карбало майдони", "Оина саройи", "Овчи", "Боғча" ва "Гулистон ҳавзи" каби асарларига ишора этиш мумкин.
Бундан 11 йил олдин милодий 2005 йил август ойнинг 17-чисида:
Сионистик режим ҳарбийлари 38 йил ишғолгарлик ва жиноятлар содир этишларидан сўнг Ғазза секторини биткул тарк этишди. Ғазза сектори ишғолгар сарзаминларида усутворлик ва муқовимат рамзига айланиб қолган. Сионистлар исломий муқовиматга зарба етказиш учун бир неча маротаба Ғазза секторига ҳужум қилишди ва уларнинг милодий 2014 йилда амалга оширган сўнги ҳужумлари 51 кун давом этди. Бу ҳужумларда юзлаб аёл ва болалар ҳалок бўлишди. Бу ҳужумда сионистларнинг ваҳшийлик ва жинояткорликка эга бўлган хулқ-атворлари дунё оммавий афкорига янада ошкор бўлди. Ҳақиқатан ҳам сионистлар иккита мағлубиятга учрадилар. Бири Ғазза секторида яшовчи фаластинликларнинг таҳсинга арзийдиган муқовиматлари ва устуворликлари баробарида мағлуб бўлишди ва иккинчиси эса дунё аҳлининг кўз олдида шарманда бўлишди.