Эрон афсоналари ва қиссалари
Эртаклар тарихий тараққиёт жараёнида турлича ўзгаришларга учраб бизга қадар етиб келган
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Эртакларда бирор бир воқеа мукаммал ҳикоя тарзида баён қилинади, воқелик хаёлий ва бадиий тўқималар воситасида, кишиларда бадиий завқ уйғотади. Эртаклар тарихий тараққиёт жараёнида турлича ўзгаришларга учраб бизга қадар етиб келган. Шу сабабдан кўпгина эртакларнинг ғоявий йўналиши, композицияси, қаҳрамонларнинг вазифалари ўзгариб, янги-янги вариант ва версиялари юзага келган. Эртаклардаги вариантларнинг вужудга келиши эртак айтилганда ижрочининг ижодий қобилияти, дунёқараши, воқеликни акс эттира олиш иқтидори, эртакчилик анъаналарини қай даражада билиши, тажрибаси, руҳий ҳолатлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошади.
Азиз дӯстлар бир неча дастурларимизда сеҳр жоду ҳақидаги қиссалар, ҳамда дунёнинг турли минтақалардаги қисса ва афсоналарнинг бир -бирига ӯхшаш хусусиятлари ва бу жанр ҳақида баён этилган турли нуқтаи назарларини таҳлил этган эдик.
Бундай қисса -афсоналарнинг фаровонлигини эътиборга олган ҳолда уларнинг бир -бирларига ухшаш ҳақида баён этилган ҳар бир назариялар бир нуқтаи назардан тӯғри ва бошқа нуқтаи назаридан нотӯғри бӯлиши мумкин.
Айрим афсоналар табиат унсурларининг бир -бирига ухшаш ва бир хил бӯлиши туфайли бу афсоналарнинг бир -бирига ухшаш сабабига айланиши мумкин.
Бошқа айрим афсоналарда эса уруш, муҳожират, тижорат ва фикр алмашиш ва бошқа қавмий йӯл орқали бошқа қавмга ӯтиши сабабли бир -бирига ухшаши мумкин бӯлади. Аммо юқорида зикр этилган ҳар бир омилларидан бири ягона омил бӯлиши мумкин эмас.
Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким инсониятнинг муштарак билимсизлигидаги ухшашлар боис афсоналар ижод этилади.
Бизлар учун доим инсоният жамиятининг дастлабки гуруҳлари, хилқатнинг қандайлиги, оламнинг яратилиши, ҳақиқат, башарият саодатига эришиш, инсоннинг тақдири ва бошқа нарсалар ҳақидаги маълумотлар савол туғдиради. Бу саволлар доим ва ҳама жойда одамни тафаккур этишга ундайди. Бугунги кунда ҳам аждодларимиз ғорларда ҳаёт кечириб андиша қилган фалсафий саволлар ҳақида андиша қиламиз. Ажабланарли томони шундаки қанчаки башариятнинг саволларига жавоб топиш ҳақида сайъ -ҳаракат қилмасак шу даражада ӯзимизнинг нодонлигимиз ва билимсизлигимизга тушуниб етамиз.
Айтиш мумкинки ана шу билмаган нарсамизга жавоб топиш учун сайъ -ҳаракат қилиш инсонларнинг афкори, амаллари ва хатти -ҳаракатларидаги ухшашликларнинг сабабига айлариши мумкин. Афсоналар ҳам ана шундай жараён билан вужудга келади. Айниқса агар биз афсоналарни болаларни ургатиш ва тарбия бериш учун ахлоқий оддий ривоятлар деб билмасдан, балки фалсафий ва ижтимоий андишаларни ӯзига қамраб олган ривоятлар деб билсак. Инсон зеҳниятга эга бӯлиши сабали дунё ва ундаги барча нарсани яхшилик ва ёмонликка тақсимлайди. Бу яхшилик ва ёмонлик уша дастлабки даврлардан бошлаб биринчи инсонларнинг тафаккурида ӯзаро бир -бирларига қаршилик кӯрсатиш йӯлида мавжуд бӯлиб келган ва бугунги кунда ҳам бу кураш ӯртадан бартараф этилгани йӯқ, балки бошқа шаклда давом этмоқда. Агар ӯзимизнинг зеҳнимизга мурожаат этсак бу нарсани англаб тушуниб етамиз. Биз айрим нарсаларни яхшилик манбаи деб биламиз ва бошқа айримларини эса қӯполлик ва ёвузликнинг сарчашмаси деб биламиз.
Ислом динида эзгӯлик Худоники ва ёвузлик эса шайтоникидир. Яхшилик ва эзгуликлар Худодан келиб чиқади ва Парвардигорнинг даргоҳидан ҳайдалган шайтон эса ёмонлик ва ёвузликнинг сабабидир. Афсоналарда ҳам ана шу ҳамишалик тортишув ва туқнашувлар ҳақида сӯз юритилади. Мутлақ яхшилик ва эзгӯлик тимсоли бӯлмиш достоннинг қаҳрамони ҳидоят этилади эзгӯлик қилади, кечиради ва фидокорлик қилади. Бироқ узоқ аждодларимизнинг орзу-истаклари бунёд этган эртакларда бундай мўжизалар тўлиб-тошиб ётибди.Чунки бир дам билан дарё сувини сипқорадиган, учар гиламда дунёнинг исталган гўшасига бир зумда бора оладиган, афсонавий Семурғ қанотида осмонўпар тоғлар-у ҳад-ҳудудсиз денгизлардан оша оладиган баҳодирлар эртакларда тажассум топган. Шу боисдан ҳам уларда яхшилик, олийжаноблик, мардлик ва адолат тантана қилса, номардлик ва зулм жазога мустаҳиқдир.
Инсон хаёлотининг уфқлари унинг руҳий олами қадар кенг ҳамда чегарасиздир. Шунинг учун эртак азал-азалдан кишилардаги яхши сифатларни камол топтиришнинг, уларнинг гўзалликни ҳис этиш қобилиятини ўстиришнинг, Ватан, эл-юрт ободлигини, осойишталигини таъминлаш ишқи билан яшашга тарғиб этишнинг қудратли воситаси сифатида кишилар хотирасида яшаб келади. Ёвузликнинг намуналарини қисса -афсоналарда комилан тарзда мушоҳала этилади. Ёвузлик ва яхшилик ӯртасидаги тортишув қисса -афсоналарда такрор бӯладиган муҳим масаладир. Эҳтимол ана шу ёвузлик ва яхшиликнинг кураши кӯпларни шак -шубҳага юзмаюз этгангим афсоналарни фақат ахлоқий оддий ривоятлар деб билсинлар. Аммо бундан олдин таъкидлаб ӯтган масалаларга эьтибор қаратиш билан бу масала афсоналарнинг вужудга келиши ёки уларнинг бир -бирига ухшашлари сабабига айланиши мумкин эмас.