Камонча(ғижжак) ва чавгоннинг Юнеско ташкилоти томонидан Эрон маданий мероси сифатида рўйхатга олиниши
Юнеско ташкилоти қошидаги намодий маданий мерос комитетининг йиллик 12-чи йиғилиши 13 озардан бошлаб 18 озар ойигача Жанубий Корея мамлакатида ўтказилди.
Бу йиғилишда Эронга тегишли бўлган иккита масала, яъни “камонча”, яъни ғижжак чолғу асбоби ва “чавгон” уйини барча иштирокчиларнинг овоз беришлари билан тасдиқланди ва халқаро мерос рўйхатига киритилди.
Юнеско қошидаги маданий мерос комитасининг йиллик йиғилиши комитетнинг 24-та аъзоси ва дунёнинг турли мамлакатларидан 700 нафарга яқин намодий мерос ҳавзасида фаолият олиб борадиган назоратчи ва фаолларнинг ҳузур топишлари билан Жанубий Корея мамлакатидаги Жежу оролида ўтказилди. Камонча, яъни уша ғижжак минтақада, айниқса Эронда кенг ривож-равнақ топган ва энг қадимий мусиқий чолғу асбобларидан ҳисобланадиким, халқ оғзаки адабиёти, фольклор ва классик мусиқаларини ижро этишда кенг фойдаланади. Камончанинг турлича товуш ва кенг имкониятларга эга эканлиги халқ билан бирга бўлиш ҳис-туйғуси вужудга келганида Эроннинг қишлоқ ва шаҳарларининг кўп маросимларида ушбу чолғу асбобдан фойдаланилади.
Руҳий ва жисмоний саломатликнинг омили бўлмиш чавгон уйини бир спорт тури унвонида турли қадриятларга эгадир. Жумладан чавгоннинг ижтимоий шон-шўҳрати ва ўзлиги бир ажойиб уйин унвонида табиат, инсон ва от ўртасида алоқани ўрнатиш, гўзал санъат, бу уйиннинг хурсандчиликни вужудга келтириши ва қизиқарли бўлиши шунингдек уйинчиларнинг бир тарих ва жамиятга тааллуқли бўлиш ҳис-туйғуларини ижод этиш, оилаларнинг ҳузур топишлари, ҳамда соғлом бир рақобатда авлодлар ўртасида алоқаларни ўрнатиш чавгон уйинининг муҳим хусусиятларидан ҳисобланади. Албатта чавгон уйини ҳақида бу уйин маданий бир унсур эканлиги таъкидланадиким, ушбу уйинда уйнаётган шахсларнинг ўзлиги ва тарихи билан боғлиқдир. Бу унсур кенг кўламда Эроннинг адабиёти, ривояти, қисса, мақол ва масаллари, минятура наққошликлари, қул ҳунармандчилиги ва меъморчилик зеб-зийнатларида мушоҳада этилади ва ижрочиларининг дунё қарашлари ва рамзий қадриятлари саналади.
Бу йиғилишда Озарбойжон республикаси “Дулма” номли миллий таомини жаҳон маданий меросининг рўйхатига киритди. Боку бу таом озарий халқларнинг миллий таомидир деб иддао қилишади. Ҳолбуки дулма Эроннинг энг қадимий таомларидан бири ҳисобланадиким, кўп мамлакатлар, жумладан Озарбойжон ва Арманистон каби давлатларнинг ташкил этилишидан юз йиллар олдин Эрон ва Эрон халқининг номига боғлиқ бўлиб келган. Дулмани узумнинг барги, ширин қалампир, қовоқ, помидор, карам ва бақлажондан тайёрлаш мумкин. Дулмани ташкил этувчи маҳсулот қийма гўшт, сабзавотлар, пиёз, гуруч, пишлоқ, зираворлар ва албатта узумнинг барги ҳисобланадиким, турли шаклларда тайёрланади.
Камонча, яъни ғижжак Ўрта Шарқ сарзамини ва Эроннинг мусиқий чолғу асбобларидан ҳисобланади. Камонча чолғу асбоби ҳақидаги дастлабки тарихий маълумотлар ҳижрий тўртинчи асрда яшаб фаолият олиб борган Абу Наср Форобийнинг “Мусиқий Ал-Кабир” китобида кўзга ташланади. У бу китобда камонча чолғу асбобини Эрон халқининг чолғу асбоби унвонида эслатади. Камонча чолғу асбоби Сафавийлар ва Қожор сулоларининг даврида Эрон мусиқасининг асосий чолғу-асбобларидан бири бўлган ва камонча чолғу асбоби товушини ёзиб олиш баринчи маротаба милодий 20 асрнинг бошларига бориб тарқалади. Камончанинг бош қисми юмалоқ бўлиб ичи буш бўлади ва ёғочдан ясалади. Камончанинг бош қисмидаги бушликнинг устига мол териси тортилади. Праданинг устига тор харакига ўхшаган харак қуйилади. Унинг устидан эса горинзонтал равишда сим тортилади. Камончанинг узунлиги 80 см-ни ташкил этади. Ўтмишда бу чолғу асбоб ҳозирги шаклида, яъни симни тортадиган мосламасиз билан ишлатилган. Ҳозирги кунда камонча чолғу асбоби Эрон мусиқий ижрочилигида муҳим чолғу асбоблардан саналади. Чунончи, бу чолғу асбобсиз катта ҳажмдаги ва ўзига жалб этадиган катта асарларни мухлисларга тақдим этиш қийин. Бу чолғу асбобнинг товуши созандалар гуруҳига ўзига хос ёрқин жилваларни ато этади ва агар унинг навозандаси моҳир ва кучли бўлса, бу чолғу асбобнинг ёлғиз ўзи тор ва сантур билан тенг келиши мумкин.
Чавгон уйини Эроннинг қадимий уйинларидан саналадиким, бугунги кунда халқаро бир спортга айланиб қолган. Бу уйин буюк шахсиятлар ва подшолар ўртасида ривож-равнақ топгани боис “Подшолар уйини” номи билан ҳам танилган. Чавгон номи унда фойдаланадиган ёғоч номидан келиб чиққан. Бу уйин дастлаб ҳарбий ва уруш намунаси ва кўринишга эга эди. Эронлик човандозлар бу уйинда ўзларининг ҳарбий отларининг маҳоратини намойиш этишарди. Бугунги чавгон спорти Эроннинг ана шу чавгон мусобақасидан илдиз олган. Бугунги кунда 77-тадан ортиқ мамлакатлар чавгон уйини учун махсус дастур ва мусобақалар ўтказишади. Чавгон шунингдек милодий 1900 чи йилдан бошлаб 1939 йилгача олимпия уйинларида уйналган уйинлар жумласидандир. Эндиликда ҳам Олимпиада халқаро комитети томонидан чавгон уйини дунёнинг спортларидан бири унвонида тан олинган. Бу уйин 600 йил милоддан олдин Эронда шакл олган ва Ҳахоманишлар даврида уйналадиган уйин саналади. Чавгон Дорюш-1 томонидан Ҳиндустонни фатҳ этган давридан бошлаб бу ўлкада ривож-равнақ топди. Шунингдек Сосонийлар даврида эса бу давр уйинларининг маданий бир қисми бўлган эди. Рудакий исломдан кейин чавгон ҳақида сўз юритган биринчи шоирлар жумласидандир. Фирдавсий ҳам бу уйинни кўп тилга олиб, Сиёвуш ва Афросиёбнинг чавгон уйнаш қиссасини шеър билан тасвирлайди. Саъдий, Ҳофиз, Носири Хусрав ва Мавлавий ҳам чавгон уйини ҳақида ишора этиб ўтган бошқа шоирлардан ҳисобланишади.