август 18, 2016 14:22 Asia/Tashkent

Шариф саноат университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ўтган суҳбатмизда сизна Эрон политехника университети ҳақида  маълумот берган эдик. Эслатиб ўтамиз, ушбу университет мамлакатда биринчи политехника олий ўқув юрти бўлиб, техника ва муҳандислик заминасида кўп тажрибага эгадир ва  Эрон Стенфорди номи билан ҳам машҳур бўлган.

Мазкур университетнинг биринчи ядроси Теҳрон политехникаси номи билан йўл ва қурилиш муҳандислиги институти ва Эрон олий техникомини кенгайтириш асосида ярим асрдан олдин шаклланган.

Муҳандис  Ҳабиб Нафисий   милодий 1956 йилда Теҳрон  политехника университетини ташкил этади.

1957 йилда талабаларнинг биринчи гуруҳи ички  кўрик имтиҳонлари  асосида ушбу университетга қабул қилинади.

Амир Кабир номидаги политехника университетининг асосий корпуси Теҳронда жойлашган. Унинг бўлимлари эса Бандар- Аббос, Моҳшаҳр ва Гармсор шаҳарларида мавжуд.

Теҳрон политехника университети  ҳозирги вақтда тўртта корпус, 16та факултет, 15та илмий марказ, 6 гуруҳ, шунингдек халқаро университет ва электроникани ўқитиш марказига эгадир.

Амир Кабир номидаги ушбу университетнинг  аксарият факултетлари муҳим  илмий марказлар ҳисобланишади. Масалан, Теҳрон политехника университетининг  16 факултетидан  8 таси Эрон юртининг илмий марказлари бўлимларидан ҳисобланади.

Милодий 2014 йилда U.S.News тадқиқот маркази  биринчи бор дунё университетларининг  22та соҳа бўйича рейтингини эълон қилади. Эълон қилинган ушбу рейтингда дунёнинг 250та машҳур университетлари орасида Эрон  ҳам муҳандислик, моддалар фани, кимё, физика, математика, қишлоқ хўжалик фанлари, компютер фани, биология ва зоология  фанлари бўйича бўйича  яхши  ўринларни эгаллайди.

Берилган статистик маълумотларга кўра,  милодий 2015 йилда Теҳрон  политехника университетида ўқийдиган талабаларнинг сони 14996 нафарга етган.

Бугунги суҳбатимиз давомида сизни Шариф саноат олийгоҳи ҳақидаги маълумотлар  билан таништирмоқчимиз. Мазкур университет Эрондаги  бошқа олий ўқув юртлари билан қиёслаганда   янгироқ  ва ривожланаётган университетлардан ҳисобланади. Ярим аср давомида ушбу ўқув маркази  саноат, технология,  фойдаланадиган  фанлар соҳасида минтақа ва жаҳон миқёсида  илғор илмий муассасага айланган ҳамда ўзига хос мавқега эгадир.

Шариф саноат университети милодий 1965 йилда Эрон юртининг юқори илмли  ва  малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида таъсис этилган. Ушбу университет 1966 йилда 54 нафар илмий ҳайъат  аъзоси, 8 нафар  фан   докторлари, 38 нафар магистр, 3 нафар бакалавр  ва 5 нафар техник билан  ушбу университетга қабул этилган 407 нафар талабага таълим бериш фаолиятини расман бошлайди.  Мазкур университетни таъсисчиси  Механика муҳандислиги соҳасининг доктори ва 34 йил давомида Албурз политехника мактабини бошқарган  доктор Муҳаммадали Мужтаҳадийдир.

У, шунингдек, Шероз университети, Теҳрон политехника университети ва шаҳид Биҳиштий университети  раҳбарлигини ҳам  бир муддат зиммасига олган. Шариф саноат университетининг бош  биноси  Теҳрон шаҳрининг Озодий кўчасида жойлашган. Ҳозирги вақтда ушбу олий ўқув юрти  2та  университет шаҳарчалари, 13та факултет, 16та тадқиқот маркази, 13та илмий марказ, 17та ўқитиш ва тадқиқот  марказлари ва унга қарашли 5та ташкилотга эгадир.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайтлари uzbek.irib.ir ва ParsToday.com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Берилган статистик маълумотларга кўра,  2015 йилда  Шариф саноат университетининг факултетларида 11000 нафар талаба таълим олмоқда. Талабаларнинг кўплари электр муҳандислиги, кимё муҳандислиги, саноат муҳандислиги, компютер муҳандислиги ва бошқа  соҳаларда таълим олишмоқда. Ушбу университетнинг ярим асрлик фаолияти давомида унинг факултетларини ҳозиргача 40 минг нафар киши битирган. Мазкур мутахассислар ҳозирги вақтда Эрон юртининг етук мутахассислари бўлиб, илмий ҳавзаларда  кўрсатган шоиста  хизматлари  учун кўзга кўринган шахсиятларга айланишган.

Шариф саноат университетининг хусусиятларидан бири шуки, кириш имтиҳонларини топширувчи абитуриентларнинг аксарияти , яъни бутун Эронда  уларнинг 97 фоизи  мазкур университет факултетларига ҳужжат топширишади.  Ушбу университетнинг илмий ҳайъати аъзолари ва истеъдодли  талабалар  ҳар йили фан ва технологияга оид  халқаро ва маҳаллий журналларда 1500 дан ортиқ  илмий мақолалар чоп эттиришади. 15 мингдан кўпроқ киши университетнинг ушбу илмий мақолаларига мурожаат қилишади. Шариф саноат университети  саноатга алоқадор ва қиймати  юзлаб  миллиард риёлга эга   кўплаб шартномаларни имзолайди ва ушбу заминада ҳам бошқа олий ўқув  юртларидан олдинга бормоқда.

Кириш имтиҳонларида  биринчи ва иккинчи энг юқори балларга эга бўлган абитуриентларнинг 96 фоизи ушбу университетга жалб этилиши боис ушбу олий ўқув юртларида кўплаб истеъдодли талабалар таҳсил олишади. Эрон космология ташкилотига биринчи ва иккинчи сунъий йўлдошларни тақдим этилгани,  турли илмий  фестивалларда Эрон Шариф  саноат  университети талабаларининг    катта ютуқларни қўлга киритаётганликлари , илмий олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллашлари, нано-технология соҳасида ушбу университет олимларининг улкан ютуқлари Шариф саноат олийгоҳининг  обрў-эътиборини  кўтарган.

Халқаро миқёсда ушбу олий ўқув юртнинг битирувчиси  Марям Ризохоний математика бўйича энг юқори мукофотни қўлга киритгани ушбу университет эътиборини янада оширди. У дунёнинг биринчи аёли сифатида Филдз номли математика соҳасининг энг олий мукофотига сазовор бўлди.Ушбу  мукофот Халқаро математиклар иттифоқининг  конгресси томонидан берилади ва унинг эътибори Нобелнинг математика соҳаси учун бериладиган мукофот билан тенгдир.

Шариф саноат университети 50 йиллик фаолиятларига қарамай дунёнинг 250 олийгоҳлари ўртасида ҳам   фан ва технологиялар заминасида юқори ўринларни эгаллаган.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ