август 18, 2016 15:39 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

Азиз тингловчилар, зардушт ва яҳудий динларида нажоткорлик ҳақида сўҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда  уша мавзўни давом этамиз. Сўҳбатимизни поёнигача биз билан бирга бўласиз деган  умиддамиз!  

Яҳуд динининг манбаларида Асфор, Таврот ва бошқа Бани Исроил анбиёларининг китобларида солеҳ инсонлар воситаси билан жаҳонни қамраб оладиган ёруқ  ва тинч келажак каби   умидбахш бир башоратлар мавжуддир. Яҳуднинг ормонли жамиятида агрессив хусусият инсонга ҳамжиҳат бўлади ва ҳаттоки имонсиз шахс ҳам худога имон келтиради ва ер юзида бутпарастлик ва динсиз жамиятдан бирон бир нишона  ҳам қолмайди.

Қуръони Карим Анбиё  муборак сурасининг 105-чи ояти каримасида шундай  марҳамат қилинади : " Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар"

Аммо ўзини Мусо алайҳиссалом издошлари деб биладиган яҳудийлар ул ҳазратдан сўнг уларнинг самовий китобларида башорат этилган икки ваъдаланган шахслар Ҳазрат Масиҳ алайҳиссалом ва Ҳазрат Муҳаммад (с) -ни қабул қилишмади ва осонлик билан ўзларининг муқаддас китобларидаги башоратлар ва ишораларни инкор этишади. Яҳудийлар таърихидан маълумот олишимиз билан  шу нарсага англаб етамизки таърихнинг бир қисмида бу қабила фитна ва фасоджўликни келтириб чиқаришда уларга тенги йўқ эди. Ва парданинг орқа томонида уларнинг исьёнчилик қилишларининг нишонасини топиш мумкин. Чунончи бугунги кунда бутун дунё ўзини яҳудий деб биладиган сионистларнинг фитна ва жанг оловини ёқишларининг  шоҳидига айланмоқда. Яҳуд диндорлари бу жараёндан афсўсланишади, аммо улар ҳозирги кунгача Фаластиннинг ишғолий ерларида фасодлик қилиб  унинг бегуноҳ ва мазлум халқини қатл этишади.    

Масеҳият динида охирзамоннинг нажоткори ҳақида жуда ёрқин башоратлар келтирилган. Инжил китобининг 24 чи фаслида шундай келтирилган: " Машриқдан чиқиб  мағрибгача ёруқтирадиган чақмоққа ўхшаган Инсон боласининг бу дунёга келишини кўришингиз мумкинким, осмоний булутларда қудрат ва азамат билан келади. Аммо уша кун ва соатдан ҳеч ким ва ҳатто осмоний фаришталарнинг  хабари ҳам йўқ. Бас бидор бўлинг. Чунки сизнинг  соҳибингиз  қачон келишини билмайсиз. "

Луқо Инжилнинг 12 фаслида шундай келтирилади: "Ўз белбоғларингизни маҳкам боғлаб ўз чироғларингизни ёққан ҳолатида қарор беринг ва ҳар қачонки келиб эшикни тақиллаганида зудлик билан очадиган ва ўз соҳибини кўтаётган шахсларга ўхшайсиз.  "

Масеҳийлар нуқтаи назаридан  нажот берувчи бу уша Ҳазрат Исо алайҳисаломдирким яна бир маротаба зуҳур этиб дунёни тартибсизликлардан қутқаради ва дунё аҳли учун тинчлик, барқарорлик ва баракатларни армуғон келтиради. Масеҳийларнинг эътиқодларига кўра, Ҳазрат масеҳ  салибга осилганидан уч кун ўтганидан кейин дафн этилди ва қабрдан чиқиб осмонга  кўтарилди. Келажакда ҳам у осмондан тушади. Муқаддас китобнинг биринчи бобида  13 оятида шундай келтирилади: "Бинобарин тайёр ва ҳушёр бўлингиз. Юз берадиган ҳар қандай бир ҳодисага тайёр бўлган шахсдек тайёр бўлинг. Исо Масеҳнинг қайтиб келишини кўтингиз. Чунки уша кунда азим бир лутф ва файз сизнинг насибингиз бўлади."

Масеҳият динининг манбаларида Ҳазрат Исо алайҳисаломнинг нақлидан шундай кетириладиким унинг зуҳур топиши учун дуо қилинг. Бу матнда инсонларнинг икки гуруҳига ишора этилади. Биничи гуруҳ бу ул ҳазартнинг ғайбатда бўлишларидан сўистеъмол этиб бошқаларнинг мол-мулки ва жонларига ҳужум қилишади ва бошқа гуруҳи эса шундай шахслар ҳисобланишадиким, ўзини Исо алайҳисалом келиши учун тайёрлашади.

Албатта ислом Ҳазрат Исо алайҳисалом ҳақида турли қарашга эгадир. Қуръоннинг оятларига асосан Исо алайҳиссалом салибга осилмаган ва ҳалигача тирикдир. Ҳазрат Исо алайҳисаломнинг ваъдаланган кунда қайтиб келиши исломий манбаларда ишора этиб ўтилган башоратлардан саналади.  Бу манбаларда шундай келтириладиким, охирзамон етиб кеганида дунё аҳлининг нажот берувчиси Ҳазрат Маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг зуҳур топиши билан ҳазрат Исо алайҳисалом ҳам зуҳур топади. Ва ул ҳазратнинг орқаларида тўриб, намоз ўқийди ва ул ҳазратнинг зуҳур топиши билан дунёда ҳақиқат ва адолат учун кўраш олиб боради.   

   

Ёрлиқ