Дональд Трамп қудрат бошига келганидан кейин Америкада исломга нисбатан бадбинлик ҳаракатининг кенгайиши
Ғарбда исломдан қурқитиш ва исломбадбинлик жараёни йиллар давомида исломга қарши таблиғот ўтказиш жараёнидан илдиз олади.
Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларининг кўмаклари ва ваҳобизм оқими каби мусалмонлар орасидаги адашган айрим жараёнлардан фойдаланиш орқали адолат ва тинчликсевар ислом дини чеҳрасини бўзиш учун узоқ муддатли дастурни режалаштирган. Иллоҳий охирги пайғамбар ва ул ҳазратдан олдин келган Ҳазрат Одам алайҳиссаломдан бошлаб Ҳазрат Исо алайҳиссаломгача бўлган барча пайғамбарларнинг инсонсеварликлари ва яктопарастлик таълимотларини мукаммаллаштирган ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз рисолатларини даъват этишдан бошладилар. Иллоҳий бу пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз рисолатларининг паёмини етказиш учун кўп машаққат ва мушкулотларга юзмаюз бўлдилар ҳамда ўзларининг кўп вафоли ёронлари ва яқинларини қўлдан бой бердилар. Ҳатто Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Жазиратул-Арабда ҳоким бўлганлари ва исломий буюк ҳукуматни ташкил этганларида иллоҳий паёмларни халққа етказиш учун қилич билан эмас, балки даъват этиш воситасидан фойдаланган эдилар. Ҳеч ким мажбурий исломни қабул қилгани йўқ. Кимки хоҳласа, ўз дини билан қолди ва исломий тизим паноҳида мусалмонлар билан бирга тинч ҳаёт кечирди. Ҳатто исломга нисбатан кина-кудуратлари бор бўлган одамлар ҳам мусалмонларга қарши уруш қилмагунларига қадар исломий жамиятда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари сақланди ва ҳеч ким уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш ҳаққига эга эмасди. Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Мадинада 10 йил ҳукмронлик қилган пайтларида вужудга келган барча урушлар мусалмонларга қарши ҳужум қилган гуруҳ ёки қабилалар билан эди. Мусалмонлар билан қарши урушда қўлга олинган барча асирлар билан мусалмонларнинг муносабатлари шу даражада инсонпарварликка асосланган эдиким, улардан кўплари ислом динини қабул қилишди. Ислом тарихида мусалмонларнинг эҳтимолий зулм қилишларини бартараф этиш ва мусалмон бўлмаган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоят этиш учун Амирал-мўминин алайҳиссалом ва ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳақида кўп ривоятлар мавжуддир.
Ислом дини бундай таълимот, бундай шахсиятлар ҳамда бундай инсонпарварлик ва маънавий бойликлари билан терроризм, экстремизм ва зўравонликнинг омили бўлиши мумкинми? Агар Сурия, Ироқ ва бошқа мамлакатларда ислом дини номи остида жиноят содир этаётган айрим шахсларнинг хатти-ҳаракатларини бир четга қуйсак, мусалмонларнинг аксариятлари, жумладан исломий бўлмаган мамлакатларда ҳаёт кечираётган аққалиятни ташкил этувчи мусалмонлар ҳам қонунга буй сунадиган иллоҳий динларнинг издошлари ҳисобланишади. Ақаллиятни ташкил этувчи яҳудий ва масеҳий мазҳаблар ва исломий мамлакатлардаги бошқа мазҳабларнинг издошлари эркинлик билан ўз маносикларини ижро этишади ва мусалмонлар билан тинч ва тотувликда ҳаёт кечиришади. Эрон Ислом Жумҳуриятида аққалиятни ташкил этувчи мазҳаблар жумладан оссурийлар, зардуштий, яҳудий ва масеҳийларнинг намояндалари Эрон парламентида фаолият олиб боришади. Такфирий ва террористик гуруҳлар мусалмонлар ўртасида кичик бир аққалиятни ташкил этувчи бир гуруҳ ҳисобланишади ва уларнинг содир этган жиноятлари ва ваҳшийликча амалга оширган хатти-ҳаракатларини Ғарбнинг сиёсий мақсадларини амалда татбиқ этиш учун мусалмонларга нисбат бериш исломий мамлакатларда Ғарб давлатларининг таблиғот ва фитна-найранг келтириб чиқаришлари ҳисобланади. Ғарбнинг давлатлари ва оммавий ахборот воситалари террористик ва такфирий гуруҳларнинг содир этган жиноятлари ва сайъ-ҳаракатларини аниқ бир мақсад билан исломга нисбатан беришади ва ислом динини экстремизм ва зўравонликнинг манбаси деб таништиришади. Қудрат бошига келиши билан Ғарбда исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнининг кучайиши сабабига айланган шахслардан бири бу Америка президенти Дональд Трамп ҳисобланади. Американинг Пью номли тадқиқот ўтказиш ташкилотининг ўтказилган охирги таҳлилларига кўра, охирги бир йил давомида Америка мусалмонларининг ярими турли ирқий камситишларга юзмаюз бўлишган. Америка Қўшма Штатларида яшовчи 1001 нафар мусалмонларнинг иштироки билан ўтказилган телефон орқали ижтимоий сўров натижаси бўйича иштирок этувчилардан 48 фоизи турли ирқий ва ирқпарастлик камситишлар билан дуч келишган. Бу тадқиқот шуни кўрсатадиким, ирқпарастлик сайъ-ҳаракатларнинг 32 фоизи оғзаки таҳдидлар шаклида, 19 фоизи эса аэропорт хавфсизлик кучлари томонидан тўқнашиш шаклида, 18 фоизи мусалмонларга нисбатан қуполлик ва нописандлик қилиш, 10 фоизи эса мусалмонларга қарши давлат кучлари томонидан камситишлар шаклида амалга оширилган. Ирқий камситиш сояси остида нотинчликни ҳис этиш Америка мусалмонларининг кунлик ҳаётида кўзга ташланадиган даражада ўзгариш ва тасирни ижод этган. Бу тадқиқотнинг бошқа жиҳатларидан бири Америка президенти Дональд Трамп ҳақида мусалмонлардан ижтимоий сўров ўтказиш эди. Бу ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 74 фоизи Дональд Трампни андешаси исломга зид бўлган шахс деб билишди. Дональд Трампни республика президенти этиб сайланишидан кейинги 10 кунида 867-та мусалмонларни озор бериш ва Америкада исломдан қурқитиш ҳолатлари юзага келган. Америка исломий алоқалар кенгашининг берган маълумотларига кўра, милодий 2015 йилда исломга қарши бўлган гуруҳларнинг сони 34-тадан ортиқ эди ва бир йилдан кейин 101-та гуруҳга етди. Бу статистик маълумот мазкур гуруҳлар сонининг 57 фоизга ортишини кўрсатади.
|