август 20, 2016 13:01 Asia/Tashkent

Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек бугунги замон оилалари асосий мушкулотларидан бири бу оиладаги фарзандларнинг наркотик моддаларига одатланишларидир. Бундай оилаларда ота-оналар ӯзларича болаларнинг нашаванд бӯлишларига улар тарбиясида йӯл қӯйган камчиликлари сабаб бӯлиши мумкин деб ӯйлаб ӯзларини гуноҳкор билишади. Албатта болалар ҳам ота-оналарнинг бу ҳиссиётларини дастак қилиб, ӯз қилмишларига сабаб топишади ва бу моддаларни сарфлашга идома беришади.

Азиз тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек бугунги замон оилалари асосий мушкулотларидан бири бу оиладаги фарзандларнинг наркотик моддаларига одатланишларидир. Бундай оилаларда ота-оналар ӯзларича болаларнинг нашаванд бӯлишларига улар тарбиясида йӯл қӯйган камчиликлари сабаб бӯлиши мумкин деб ӯйлаб ӯзларини гуноҳкор билишади. Албатта болалар ҳам ота-оналарнинг бу ҳиссиётларини дастак қилиб, ӯз қилмишларига сабаб топишади ва бу моддаларни сарфлашга идома беришади.

 Масалан, агар она ӯзини боласи учун яхши она бӯлмаган деб ҳис этса, фарзандини нашаванд бӯлганини яшириши мумкин ё ӯзини билмаганликка солиши мумкин. Бундай оналар болаларига наркотик моддасига қӯл топиши учун моддий жиҳатдан кӯмаклашиши ҳам мумкин. Бундай муносаабатлар гирифтор бӯлган кишининг мушкулоти илдизланишига сабаб бӯлади.

Бошқа томондан нашаванд кишининг оила аъзолари бу мушкулотга дуч келганда ӯзларини умидсиз асабий ҳис этишади. Нашавандлар бундай шароитда ӯзларини янада бахтиқаро ҳис этиб, бу балодан қутилишдан умидларини узишади. Оила аъзолари иззат-обрӯйини сақлаш пайида бу мушкулотни жамият кӯзидан яширмоқчи бӯлишади. 

Мутахассислар фикрига кӯра оилада нашавандларни бу йӯлдан қайтариш учун муносиб чораларни кӯришлари лозим. Биринчи ннавбатда улар нашавадлик ҳақидаги лозим бӯлган маълумотни фарзандлари ихтиёрига қӯйишлари лозим. Ота-оналар фарзандларининг нашавандлик ҳақидаги саволарига дуруст ва аниқ жавоб беришлари лозим. Баъзи пайтлар болалар ӯз ота-оналаридан сӯрашлари мумкин: Сиз ҳам бирор маротаба наркотик моддаоар истеъмол қилганмисиз? Бундай савлга илгаридан тайёр бӯлиб, жавоб бериш лозим. Болаларга нима сабабли наркотик моддалар истеъмол қимасликларини тушунтириш лозим. Агар ӯз вақтида улар наркотик моддалар истеъмол қилган бӯлсалар ҳам сабабини очиқ-ойдин айтишлари лозим. Шунингдек болаларга ӯзлари қилган хатоларни такрорламасликларини уқтиришлари лозим.

Гиёҳвандликка мубтало бӯлган кишининг касаллиги аён бӯлганидан сӯнг оиланинг қолган аъзолари ҳар бири ӯзича бу падидага қарши курашмоқчи бӯлиб, бу йӯналишда турли аксиламаллар кӯрсатишади. Шунингдек оила аъзолари уруш-жанжал авж олмаслиги учун гиёҳвандликка мубтало бӯлган киши ӯзидан кӯрсатадиган номаъқулликларини таҳаммул қилишга мажбур бӯлишади. 

Азиз тингловчилар! Сиз !"Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз.  Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Наркотик моддаларга ружу қӯйиш бугунги кун ижтимоий мушкултларидан бӯлиб, бу бало ҳар йили сон-саноқсиз кишиларни ӯз домига гирифтор қилиб, қурбон қилади.

Мутахассислар фикрига кӯра қизиқувчанлик, лаззат топиш, дардни камайтириш, ҳаяжонланиш каби хислатлар агарчи унча муҳим бӯлмасалар ҳам гиёҳвандликка юз беришининг асосий омиллари ҳисобланади.

Гиёҳвандлик оилавий муносабатларни ҳам ӯз таъсири остида қолдириб, оила ва жамият бюджетига катта зарар-зиёнлар етказади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам оиласини, шунингдек жамиятни ҳам издан чиқариши мумкин.

Мутахассислар фикрига кӯра ёшларнинг гиёҳвандликка ружӯ қӯйишлари асосий сабабларидан бири, бу боланинг биринчи маротаба оилада бу ишни тажриба қилиши ё ки оиласида бирортани шу ишни қилишини кӯриб қолишидир. Наркотик моддаларни уйда сақлаш ҳам болани унга нисбатан қизиқувчан қилиб, муносиб бир фурсатда унга қӯл уриши мумкин.

Аммо соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра кишининг нашавандликка рӯй беришининг асосий сабаблари унинг оиласи ва оилавий муносабатларда ётади. Оила киши шахсияти ташаккулланишида биринчи ӯринда туради. Ота-оналарнинг болалари мушкулотидан ғофил қолишлари, улар билан самимий муносабатда бӯлмасликлари, шунингдек оиладаги мудом уруш-жанжаллар ҳам болаларнинг нотӯғри йӯлга кетишларига асосий сабаб бӯла олади.