Қалбга яқин қўшиқлар
Азизлар, бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва афғон халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва афғон халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир. Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади деган умиддамиз!
Мусиқа санъати инсонни ҳамиша эзгўликка чорлайдиган,ҳар қайси одамнинг қалбидаги энг нозик, энг гўзал туйғуларини уйғотадиган буюк иллоҳий куч, десак хато қилган бўлмаймиз ва ҳеч ким бу фикрни инкор этолмайди.Чиндан ҳам дунёдаги турли миллат, тил ва эътиқодга мансуб одамларни, элу элатларни ҳеч қандай таржимонсиз бир-бирига боғлайдиган, муштарак мақсадлар йўлида бирлаштирадиган мусиқа санъати каби қудратли воситани топишнинг ўзи қийин.
Бу гапимизни тасдиқлаш учун Эроннинг таниқли ва севимли санъаткори Ҳамиди Ҳиродни мисол келтириш мумкин.
Гар чон ба чони ман куни
Чону чаҳони ман туи
Сир намешавам зи ту
Тобу тавони ман туи
Шухийе маге безори бери намуни
Ту ёри мани нишун бе ун нишуни
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади. Шундай соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг машҳур ва севимли хонандаси Озодбе Назарбеков саналади.
Азиз мухлислар! Бухоро ва Самарқанд шаҳрларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида “Жоним” чиройли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Юлдуз учун яралган кун
Ойсиз ўтмас юлдузли тун
Сиз борсизки жоним бутун
Сиз мен учун яралгансиз
Азиз тингловчилар, Душанбе шаҳридан Аҳрор ва Амир номли мухлисларимиз Афғонистоннинг машҳур ва жуда севимли санъаткорларидан Аҳмад Зоҳир ижросида “Даст аз талаб надорам” қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.
Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг истак-хоҳишини инобатга олиб танлаган қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз.
Даст аз талаб надорам
То коми ман барояд
Ё чон расад ба чонон
Ё чон зи тан барояд
Бикшой турбатамро
Баъд аз вафоту бингар
Каз оташи дарунам
Дуд аз кафан барояд