Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши
Гиёҳвандлик моддаларини кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб бориш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришининг давомини Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Гиёҳвандлик моддаларини кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб боришнинг баҳс -мунозаралари турли паст баландликларни босиб ӯтган. Аммо шундай савол туғиладики гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш қандай ва нима учун умумжаҳон бир муаммога айланиб қолган. Бугунги эшитиришимизда ана шу мавзӯни таҳлил этишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Бизни тинглаб боринг!
Гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш, уни суистеьмол қилиш билан қарши кураш олиб бориш, назорат қилиш ва камайтириш режаси БМТ -нинг ишчи дастурига киритиш замонидан кӯп вақт ӯтмоқда. Бу ҳодисанинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатлари ва унинг халқаро ва миллий сайъ-ҳаракатлари ва ӯзгариш жараёнларига бир назар ташлаш билан айтиш мумкинки БМТ -нинг ушбу дастури ҳалигача гиёҳванд моддаларни ноқонуний кантрабанда қилишни нобуд қилиш ва унинг истеъмолини илдизидан йӯқ қилиб ташлашга қодир эмас. Чунки гиёҳвандлик моддалар билан қарши кураш олиб бориш сиёсий жараёнларга гирифтор бӯлиб қолган.
1909- йил гиёҳвандлик моддаларни истеъмол этиш, уни кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб бориш заминасида Халқаро ҳамкорлик учун дастлабки қадам сифатида Шанхай шартномасининг имзоланишидан бир аср ӯтмоқда. Бу вақт ичида милодий 1961 ва 1971 йилларда гиёҳванд моддаларнинг иккита асосий конвенсияси имзоланди ва гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш заминасида умумжаҳон сайъ -ҳаракатлар билан ҳамкорлик қилиш учун халқаро ташкилотлар шаклланди. Бу саӣъ -ҳаракатнинг давомида 30 йил олдин ҳам милодий 1987 йил июн ойининг 26 -чисида гиёҳвандлик моддаларнинг шум ҳодисаси билан қарши -кураш олиб боришда халқларнинг сиёсий азм иродасини эълон қилиш учун Вена шаҳрида конференция ӯтказилди. Бу конференцияда тӯрт фаслдан иборат бӯлган ҳужжат тайёрландиким гиёҳвандлик моддаларни истеъмол этиш мизонини аниқлаш, таълим -тарбия бериш орқали унинг олдини олиш, гиёҳвандлик моддаларга берилиб қолган шахсларнинг жамиятга қайтишлари ва уларни даволашда оммавий ахборот воситаларнинг роли, уларни ноқонуний равишда экилган экинзорларни йӯқ қилиб ташлаш, гиёҳвандлик моддаларни кантрабанда қилиш тармоқларини нобуд қилиш, ҳамда мамлакатлараро ҳуқуқий ҳамкорликлар каби 35-тадан ортиқ сайъ -ҳаракатларни ӯзига қамраб олади. Бу дастурнинг қандай ижро этилишига бир назар ташлаш шуни кӯрсатадики халқаро миқёсда гиёҳвандлик моддалар билан қарши кураш олиб боришнинг муваффақиятлари назарга олинган даражада эмас.
Халқаро энг олий ташкилот унвонида БМТ ӯз ҳисоботларида гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ҳодисаларнинг кенгайишидан хавотирланишни изҳор этиб гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш конвенцияси мақсадларининг юксалиши учун халқаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва уни кенгайтиришни суради.
БМТ қошидаги жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш идораси томонидан нашр этилган статистик маълумотлар шуни кӯрсатадики ҳозирги кунда дунё бӯйлаб героинни истеъмол этиш 340 тоннани ташкил этади. Ҳамда 430 -450 тонна героин бир йил давомида дунё бозорларига етказилади.
Асосий марказларда ишлаб чиқарилган моддалар турли йӯллар орқали дунё бозорларига етказилади.
Балкан ва шимол йӯллари, Ғарбий Европа ва Россия Федерациясининг катта бозорларига Афғонистон героинини контрабанда қилишнинг асосий йӯллари ҳисобланади. Шимолий Балкан йӯли Покистон, Эрон, Туркия, Юнон ва Болгариядан ӯтади ва гиёҳвандлик моддаларни Осиё қитъасининг ғарбидан Европанинг жануб -шарқи ва Ғарбий Европанинг бозорларига етказиб берилади. Балкан йӯли гиёҳвандлик моддаларни кантрабанда қилиш учун Эроннинг жануб -шарқидан бошлаб шимол -ғарбигача бӯлган йӯлни босиб ӯтади.
Муттахасисларнинг айтишича Балкан йӯлидан транзит этиладиган гиёҳванд моддалар бир йилда 20 миллиард долларни ташкил этади. Шимолий йӯлдан ҳам гиёҳвандлик моддалар Тожикистон, Қирғизистон, Ӯзбекистон ва Туркманистон орқали Қозоқистон ва Россия Федератсиясига етказилади. Бу йӯл орқали гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш мизони бир йилда 13 миллиард долларни ташкил этади деб тахмин қилинади.
Эрон, тарёк гиёҳванд моддасини ишлаб чиқарувчи асосий мамлакат ҳисобланмиш Афғонистон ва Европа ӯртасидаги транзит қилиш коридорида жойлашган.
БМТ қошидаги гиёҳванд моддалар бӯлимининг берган маьлумотларга кӯра Афғонистон ва Поаистон ӯртасидаги чегарадош минтақалар гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда кантрабанда қилиш учун дунёдаги кенг эркин минтақаларнинг бири ҳисобланади. БМТ -нинг берган статистик маълумотларига кӯра ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларни тижорат қилиш Афғонистон ички умумий ишлаб чиқаришининг 15 фоизини ташкил этади.
Гиёҳвандликнинг зарарлари беҳисоб. У етказадиган зарарлар инсон жисмини қанчалик хароб қилса, худди шунгдек, шахс ва жамиятнинг мол-мулкига ва бойлигига ҳам мислсиз зарар етказади; тинч-тотув оилаларни бузиб, болаларни етим қилади; қашшоқлик, муҳтожликда яшашга мажбур этади. Охир-оқибат касаллик, қамоқхона ёки ўлим билан якунланади. Дунёда гиёҳванд моддаларини инсонлар истеъмол қилаётгани, кўплаб ёш авлод унинг қурбони бўлаётгани ва ундан моддий даромад орттириш мақсадида тижорат қилинаётгани ўта ачинарли ҳолдир.
Энг ачинарлиси шундаки, бу иллатга гирифтор бўлган кимсалар, топган пулини ҳаром ичимлик ва гиёҳванд моддаларни сотиб олишга сарфлайди, ўша заҳарни топиш учун ҳеч нарсани аямайдилар. Бор молу дунёсини, машинасини, уйини, ҳатто кийимини ҳам сотиб юбориш даражасига етади.
Ҳаммага маълумки, инсоннинг бахт-саодати унинг ақл-идроки билан боғлиқдир. Ақл жасадда руҳ кабидир. Инсон ақл воситаси билан зарарли нарсани фойдали нарсадан ажратади. Гиёҳвандликка берилган киши эса, яхшини ёмондан ва зарарни фойдадан ажратолмай қолади. Аллоҳ инсонни унинг ақли сабабли бошқа махлуқотлардан афзал қилиб яратди. Шунинг учун унинг ақлига футур етказувчи ҳамма нарсани ҳаром қилди ва манъ этди. Ичкилик ва гиёҳвандлик шахс билан жамият ўртасидаги муносабатнинг бузилишига олиб келади.
Ислом пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам марҳамат қиладиларки: “Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади”. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон бўлгани учун ҳам уларга зарарли бўлган нарсаларни манъ қилган. Банда ушбу чегарадан чиқса ҳамда манъ қилинган нарсалардан сақланмаса, ўзига ва бошқаларга зарар етказади. Бу эса динимиз кўрсатмаларига зид амалдир.