Январ 03, 2018 15:04 Asia/Tashkent

Бешинчи август куни эрталаб тонг вақтда Америкадаги Миннесота штатининг Блумингтон шаҳрида яшайдиган бир неча нафар мусалмонлар масжидга борганларида бирданидан бомбанинг портлаб кетиши ҳаммани даҳшатга келтирди.

 Хайриятки, бу ҳодисада ҳеч ким зарар кўрмади. Бу масжид Дорул-Фунун исломий марказ номи билан танилган. Ушбу исломий марказнинг раиси Муҳаммад Умар шундай деб айтди: “Бу марказ бундан олдин ҳам эмейл ва телефон орқали таҳдид қилинган эди”. У Дорул-Фунун исломий марказ бундан олдин “Ал-Форуқ ёшлари ва оилалари маркази” унвонида фаолият олиб борганини баён этиш зимнида, портлаш юзага келган вақтда барча қўшнилар ётган эдилар ва бомба портлаб кетишининг товуши ҳаммани даҳшатга келтирди,- деб изҳор эди. Бу масжиднинг мусалмон бўлмаган қўшниларидан бири Рио Кортес Дей Ёнг Дорул-Фунун масжидининг ташқарисида гул қуйиб, бомба портлашидан бир неча соат ўтганидан кейин шундай ёзди: “Мен ва дўстларим Рамазон ойида бу масжидни кўриш учун борган эдик ва биз бу ерда мусалмонлар билан бирга яшаймиз.” У шундай қўшимча қилди: “Масжидга ҳужум қилиш калисо, черков ва бошқа динларнинг мазҳабий маконларига қарши ҳужум қилиш билан тенгдир. Демак биз ҳаммамиз сиз мусалмонлар билан биргамиз.”

Аммо Америкада ҳамма ҳам бундай уйламайди. Мусалмонлар ва мусалмон бўлмаган шахслар ўртасида яққол фарқ мавжуддир. Агар Америкада бирон бир калисода бомба ўрнатилса, террористик ҳужум деб аталади. Дональд Трамп бу уруш масеҳийларга қарши уюштирилган уруш деб дод-фарёд кўтарарди ва бу ҳодиса эса фақат Америкада эмас, балки бутун дунёда энг муҳим ҳодисага айланарди. Аммо Америкада бирон ҳафта йўққи мусалмонлар йиғиладиган маконлар ёки масжидларга ҳужум қилинмаса. Аммо бу ҳодисалар ҳеч нарса бўлмагандек ўтиб кетади.  

Бир ҳафта олдин Миннесотада исломга қарши яна бир ҳужум содир этилди. Минияплис атрофидаги мусалмонларга тегишли бўлган қабристонга қарши ҳужум содир этилди. Ҳужумчилар спрей билан диворларга синган хоч ва таҳқирловчи сўзларни ёзган эдилар. Аммо бу Америкада, айниқса Трамп замонида мусалмонларга қарши террор қилишнинг ўз авжига чиққанининг кичик бир қисми эди. Милодий 2017 йилнинг биринчи уч ойида тўрта масжидга қасдан ўт қуйилди. Бўзилган бу масжиднинг тасвирлари Флоридадан бошлаб Техас ва Вашингтонгача бўлган турли штатларда ўтган ўн йилликлар давомида ирқпарастлар томонидан қоратанлиларнинг калисоларини ёқиб юборишлари тасвирларига ўхшайди.

Америка фуқаролик жамияти Американинг 50- та вилоятининг режаларини нашр этдиким, унда масжидларга қарши амалга оширилган охирги ҳужумлар аниқлаб берилган. Бу режа ҳайратланарли эди. Агарчи бу ҳақиқат огоҳлантирувчи ҳақиқат бўлсада, аммо бу режага асосан масжидларга қарши ҳужум уюштирилмаган штат тахминан йўқ эди. Аммо Трампнинг қудрат бошига келиши билан бундай вазъият янада шиддат олиши ва юзага келишини башорат этиш мумкин эди. Исломбадбинлар Америкада мусалмонлар маконлари ва масжидларига қарши ҳужум қилишда иккита асосий мақсадни кўзлашади. Биринчиси мусалмонлар ўртасида қурқув ва даҳшатни ижод этиш ҳамда масжидларда ҳузур топиш учун уларга монеа яратиш ва иккинчи мақсад эса мусалмонларни бошқа мазҳабий маконларга қарши ҳужум қилишга ундаш ва мусалмонларни америкаликларга қарши этиб кўрсатишдан иборатдир.  Уша вақти улар ўзларининг асосий мақсадлари, яъни мусалмонларни террорист этиб кўрсатиш ва ислом динини экстремистик ва душманлик дини унвонида танаштириш каби мақсадларига етишади.

Америка учун сайъ-ҳаракат” исломбадбинлик гуруҳининг таъсисотчиси Брижет Габриэл шундай деб фикр билдиради: “Қуръони каримга эътиқод қилувчи шахслар Америка Қўшма Штатлари учун вафодор фуқаро бўла олишмайди.”

Жумҳурийчиларни ҳимоят этувчи Американинг айрим исломбадбинлик гуруҳлари исломни бир дин эмас, балки тоталитар идеология деб талқин этишади ва бунга асосланиб шундай фикрга эгаларким, мусалмонлар мазҳабларнинг эркинлик қонуни остида қарор олишмайди. Америкада исломбадбинлик жараёни Дональд Трампнинг қудрат бошига келиши билан янада шиддат билан куч олди. Мусалмонларга қарши террористик ва ирқпарастлик ҳужумлар ва Америкада яшовчи мусалмон муҳожирлар ва фуқаролар баробарида камситиш сайъ-ҳаракатларнинг ортиши терроризм билан қарши кўраш олиб баҳонаси билан Америкада исломбадбинлик жараёнининг кучайишидан далолат беради. Аммо Америка исломбадбинларининг бундай сайъ-ҳаракатларига қарши мусалмонларнинг аксуламал кўрсатишлари огоҳлик билан амалга оширилди. Улар исломбадбинлик жараёнлари заминасида уйин қилмасдан ислом динининг таълимотларини ёритиб беришни ўз ишчи дастурларига киритишди. Мусалмонларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларидан бири бу америкалик барча фуқаролар учун исломий марказларнинг эшигини очиб қуйиб, ислом дини таълимотлари ҳақида уларнинг саволларига жавоб беришни йўлга қуйишди.