Маънавий соғломлик
Инсон эркин ва ўз ихтиёрига эга бўлиши сабабли ўз ҳаёт йўлини танлашда асосий ролни ўйнайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Инсон эркин ва ўз ихтиёрига эга бўлиши сабабли ўз ҳаёт йўлини танлашда асосий ролни ўйнайди. У Аллоҳ таоло унга берган куч-қудрати билан маънавий саломатлик даражасини ошириш ёки уни камайтириши мумкин.
Ўтган дастуримизда айтган эдикки, Аллоҳ таоло инсонни аниқ мақсад учун яратганлигини ва бу мақсадга эришиш учун зарур бўлган барча имкониятлар ва неъматларни инсон ихтиёрига қўйган. Инсон ўзининг истеъдодларидан тўғри фойдаланиб камолот чуққисинининг энг баланд мартабаларига эришиши мумкин ва бу эса каромат ёки ўз-ўзини ҳурмат қилишни касб этиш деб номланади. Инсон камолотнинг энг баланд мартбаларига етиши мумкин.
Огоҳлик ва ихтиёрга эга бўлган, ҳамда тўғри йўлни танлашга қодир бўлган инсон, соғлик, бахт ва камолотнинг энг олий даражаларини қўлга киритиши мумкин. Исломнинг қийматли тизимида қадриятларнинг маркази инсоннинг ихтиёрий хулқ-атвори ва ҳаракатлари ҳисобланади. Бу хулқ-атвор инсоннинг мақсад ва фитрий орзу-истаклари ва эҳтиёжларининг ўртасидаги воситасидир. Инсон вужудида шундай эҳтиёжлар ва мақсад мавжудким уни фитрий томонга ундайди ва етаклайди. Уша мақсадларга эришиш учун инсон айрим хатти-ҳаракат ва аъмолларни бажариши лозим бўлади.
Инсон мустақил ва эркин бўлиши сабабли яшаш йўлини танлашда муҳим ва асосий рол ўйнайди. Инсон юқоридан пастга тушиб кетадиган ва жозибаси кучи билан хойнахой ерга тушадиган тошга ўхшамайди. Инсоннинг ҳаёти йўли чекланиб қўйган ўсимлимлик ҳаётига ўхшамайди, балким у ўз олдида бир неча йўлларни кўрадиким уларни танлаш унинг ихтиёридадир. Бу йўлларни танлаш унинг хоҳиш-иродаси ва шахсиятига боғлиқдир.
Инсон ўзининг огоҳлиги ила ўз ҳаёт йўлини танлаб олади ва бутун ҳаёти, ўзлиги ва шахсиятини шаклантиради. Бошқа таъбир билан айтганда ўзига, бошқаларга ва атроф муҳитга таъсир етказиш қобилиятига эга бўлган инсон ўзининг ва бошқаларнинг маънавий саломатлигининг даражасини юксалтириши мумкин. Бу маънавий соғлиқнинг даражасини юксалтириш қалб, ақлий ва жисмоний куч-қудратини кучайиш қобилияти шаклида намоён бўлади.
Яъни ҳар бир киши бирон-бир нарсаларни яхши куриши ёки бошқа бирон-бир нарсалардан нафратланиши ўзининг азм-иродаси билантанлайди. Шунинг учун, хоҳлаган пайтида қарор қабул қилиш тизимини бузиши ва бошқача тартибга келтириши мумкин. Албатта, айрим нарса ё мақсаддан қўл тортиш қийин, аммо имкон қадар шубҳаланмаслик лозим.
Агар инсоннинг ҳолати ва истак-хоҳишлари иродага боғлиқ бўлмаса инсон уларнинг вужудга келиши учун масъул эмас. Ва такаббурликка гирифтор бўлган шахс унинг истак-хоҳишига қарши бу нарса вужудга келган деб иддао қилиши мумкин.
Инсоннинг камолотга эришиши йўли ва хилқатнинг фалсафаси Аллоҳнинг ҳикматига тегишли бўлиб ўз ихтиёрига эга бўлиш, ривож-равнақ топиш йўллари, ҳамда гумроҳлик ва инқирозга учраш каби мавзўларни инсонга ошкор этади.
Иллоҳий анбиёлар ҳам тўғри йўлга ҳидоят этишда инсонни асосий мақсад этиб тайинлашади. Аммо динни қабул қилишда ҳеч бир ихтиёрни инсон учун жойиз деб, ҳисоблашмайди. Чунончи Бақара муборак сурасининг 256 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Ақида, иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир. Бу нарсани мажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди. Балки ҳар бир инсон баён қилинган нарсаларга тушуниб иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади. Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади. Аллоҳ таоло Ўзи «Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради», деб қўйган. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлгандан кейин «Динга мажбур қилиш йўқ». Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.)”