Нур томон йӯл-760
760-қисм« Аҳзоб " муборак сураси 59-62-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Аҳзоб " муборак сураси 59-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُل لِّأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِن جَلَابِيبِهِنَّ ۚ ذَٰلِكَ أَدْنَىٰ أَن يُعْرَفْنَ فَلَا يُؤْذَيْنَ ۗوَكَانَ اللَّـهُ غَفُورًا رَّحِيمًا ﴿٥٩﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (59)
Ӯтган дастурларимизда Қуръони карим оятлари нуқтаи назаридан кийиниш ва ҳижоб масалаларига тӯхталган эдик. Шу мавзунинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Фақат чодар ёхуд катта рӯмол ӯрашнинг ӯзи етарли эмас. Мӯмина қиз-аёлларнинг кийими уларнинг бутун бадани ва сочларини ҳам ёпиши керак.
Ояти кариманинг давомида таъкидланади: бундай кийиниш сизни покдоман сифатида намоён этади ва нопок кишилар озор-азият етказмайди, сизга эҳтиром билан қарашади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ҳижобнинг фалсафаси аёлларни нопок нигоҳлар ҳамда бировларнинг жисмоний ва руҳий озор-азият етказувчи амалларидан муҳофаза қилишдир.
- Қуръони карим ва Аллоҳнинг Расули (с) жамиятда иффатни сақлаш лозимлигини доимий равишда таъкидлашган. Бу таъкиднинг бир қисми аёлларга тегишли бӯлиб, улар уйларидан ташқарида муносиб тарзда кийинишга буюрилганлар.
- Ислом аёлларни фақат уйда ӯтирсин, деб айтмаган. Улар иффат ва покдомонликка риоя қилган ҳолда жамият ҳаётида қатнашишлари мумкин.
Энди «Аҳзоб" муборак сураси 60-62-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
لَّئِن لَّمْ يَنتَهِ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ وَالْمُرْجِفُونَ فِي الْمَدِينَةِ لَنُغْرِيَنَّكَ بِهِمْ ثُمَّ لَا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَا إِلَّا قَلِيلًا ﴿٦٠﴾ مَّلْعُونِينَ ۖ أَيْنَمَا ثُقِفُوا أُخِذُوا وَقُتِّلُوا تَقْتِيلًا ﴿٦١﴾ سُنَّةَ اللَّـهِ فِي الَّذِينَ خَلَوْا مِن قَبْلُ ۖ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّـهِ تَبْدِيلًا ﴿٦٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғотурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар. (60) Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар. (61) Илгари ўтганлар ҳақида Аллоҳ тутган йўл ҳам шудир. Аллоҳнинг йўлига ҳеч бадал топа олмассан. (62)
Бу ояти карима пайғамбар замонида Мадина шаҳрида яшаб, турли сабабларга кӯра ижтимоий хавфсизлик ҳолатларини келтириб чиқарадиган кишилар ҳақидадир. Қалбида марази бор бундай кишилар шаҳардаги қиз-жувонларга тегажоқлик қилишарди. Жиҳоддан турли баҳоналар билан ӯзини четга тортган мунофиқлар эса турли гап-сӯзлар тарқатиб тинч аҳоли ва мужоҳидлар орасида қӯрқув-воҳима уруғини сепишарди.
Ҳар бир жамиятда тинчлик-омонликни вужудга келтириш бошқа ишлар, ҳатто иқтисодиёт ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдан кӯра ҳам муҳимроқ бӯлганлиги учун Аллоҳ таъоло ӯзининг Расулига буюради: Одамларнинг руҳий тинч-тотувлигига тажовуз қиладиган бундай кишиларга нисбатан муросасиз бӯлинг. Бошқаларга ибрат бӯлиши учун уларнинг айримлари Мадинадан бадарға қилиниб, айримлари дорга тортилсин. Токим ҳеч ким арзимас баҳоналар билан одамларнинг тинч-тотув ҳаётини издан чиқаришга журъат этолмасин.
Бу ояти карималарнинг давомида Илоҳий суннатларнинг ӯзгаришсиз эканлигига ишора қилиниб, буюрилади: Хавфсизлик ва фисқ-фасод келтириб чиқарадиган омилларни илдизидан қӯпориб ташлаш Илоҳий суннатлардан бӯлиб, оламларнинг Парвардигори ӯз расулидан ҳам ӯз замонида бу амални ижро қилишларини ва ҳам келажакда исломий ҳокимлар томонидан бу буйруқнинг ижро этилишини талаб қилади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Жамиятнинг тинч-тотувлигига рахна соладиган кимсаларга бефарқ қараб туриш ярамайди. Зеро, хавфсизлик худди юқумли касаллик каби жамият ҳаётига жиддий хавф туғдиради.
- Жамиятда фитна вужудга келтириш ва унинг тинч-тотувлигига рахна солиш ниятида бӯлган кишилар қӯлга олиниши ва шариатнинг қонунлари асосида жазоланишлари лозим.
- Миш-миш тарқатиш душманнинг исломий жамиятда нуфуз пайдо қилиши услубларидан биридир. Одамлар қийинчиликларга сабр қилишлари ва миш-миш тарқатувчиларнинг ёрдамчисига айланиб қолмаслик учун эҳтиёт бӯлишлари керак.
- Жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид бӯлган фитначиларга нисбатан Аллоҳнинг ҳукмларини қатъий равишда жорий қилиб, уларни жазолаш лозим.