Нур томон йӯл-762
762-қисм« Аҳзоб " муборак сураси 70-73-ояти карималарининг шарҳи.
Энди «Аҳзоб" муборак сураси 70-71-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّـهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا ﴿٧٠﴾ يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَمَن يُطِعِ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا ﴿٧١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. (70) Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир. (71)
Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: тӯғрилиги шубҳа уйғотувчи ҳар қандай гапни гапиришдан эҳтиёт бӯлиш керак. Фақат тӯғрилиги исботланган гапларни гапиринг. Гапларингиз мустаҳкам тӯғон каби салобатли ва устивор, оилавий ва ижтимоий жабҳаларда муаммолар келтириб чиқармайдиган бӯлиши лозим.
Табиийки, барча иймон аҳли бировлар ҳақида шубҳа-гумон, бадбинлик ва гина-кудуррат асосида бемаъни гапларни тарқатишмаса, жамият ислоҳ этилади. Бу ҳолда мавжуд муаммолар ҳал этилиб, янги муаммоларнинг келиб чиқиши олди олинади.
Аллоҳ таъоло ҳам бекорчи ва асоссиз гапларни гапиришдан тилини тийган кишиларнинг гуноҳларидан кечиб, уларнинг ишларини ислоҳ қилади. Дарҳақиқат, тақвонинг натижаларидан бири асосиз гаплардан юз ӯгириб, ҳақ гапларга юзланишдир. Бу эса амалларнинг ислоҳ этилиши ва гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бӯлади.
Ҳазрат Имом Сажжод буюрадилар: ҳар тонг тил баданнинг барча аъзоларидан аҳвол сӯрайди. Уларнинг барчаси жавоб берадилар: бизнинг яхши-ёмонлигимиз сенга боғлиқ. Сен яхши бӯлсанг, биз ҳам яхшимиз.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Иймоннинг шарти тақводир, тақвонинг шарти эса ҳақ гапни гапиришдир.
- Фақатгина сӯз ва ибораларимизнинг гӯзал бӯлиши етарли эмас, гапнинг мазмун-мундарижаси ҳам асосли ва мустаҳкам бӯлиши керак.
- Инсон имконияти даражасида тақвога риоя қилса, Аллоҳ таъоло унинг гуноҳларини кечириб, амалларини ислоҳ қилади.
إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ ۖ إِنَّهُ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا ﴿٧٢﴾ لِّيُعَذِّبَ اللَّـهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْمُشْرِكِينَ وَالْمُشْرِكَاتِ وَيَتُوبَ اللَّـهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ۗ وَكَانَ اللَّـهُ غَفُورًا رَّحِيمًا ﴿٧٣﴾
Бу оятикарималарқуйидагича таржима қилинган:
Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир. (72) Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиш учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. (Яъни, мазкур омонатнинг инсонга таклиф қилинишидан мақсад инсонлар орасидан мунофиқ ва мушрикларни ажратиб олиб азоблаш ва мўминларни ажратиб олиб, уларнинг тавбасини қабул қилиб мукофотлашдир.) (73)
"Аҳзоб" сурасининг сӯнгги оятлари бӯлган бу ояти карималарда муҳим бир мавзу, инсонни бошқа ҳайвонлардан ажратиб турадиган хусусиятлардан бири – омонатдорликка ишора қилинади. Борлиқдаги бошқа мавжудотлар уни қабул қилиш ва ундан фойдаланиш қобилиятига эга бӯлмаган ва фақат инсон деб аталувчи махлуқ Илоҳий лутф ила ундан баҳраманд бӯлган буюк бир омонат бу оятларда шарҳланади.
Илоҳий омонатдан мақсад Аллоҳ таъоло инсонга лойиқ кӯриб, уни бошқа ҳайвонлардан кӯра мукаррам айлаган руҳдир. Руҳ инсоннинг ақл-заковати, унинг танлаш ва ирода қилиш манбаи бӯлиб, барча инсоний камолотлар унинг зиёсида такомиллашиб, авж нуқтасига чиқади.
Жамодот, наботон ва ҳайвонот оламига мансуб бошқа барча мавжудотлар бу улуғ Илоҳий неъматни қӯлга киритиш лаёқатига эга бӯлмай, бу бебаҳо неъматдан маҳрумдирлар. Аммо инсон Аллоҳнинг лутфу карами сабаб бу олий неъматга сазовор деб кӯрилган.
Унутмаслик керакким, бошқа неъматлар каби руҳ неъмати ҳам Илоҳий омонатдир. Инсон бу неъматдан кӯнгли истаган мақсадда эмас, балки ӯзи ва жамиятнинг саодати йӯлида, энг муҳими, Аллоҳ рози бӯладиган мақсадда фойдаланиши лозим. Афсуски,куфрга берилган жуда кӯп кишилар ӯзларининг ярамас амаллари билан бу Илоҳий омонатга хиёнат қилишади.
Бу Илоҳий омонатгахиёнат қилганлар сарҳисоб куни албатта, жазога тортилади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсон борлиқдаги Аллоҳнинг омонатдоридир. Яратувчи инсонга бошқа ҳеч бир мавжудотга берилмаган алоҳида имтиёзлар берган. Бу имтиёз Илоҳий омонат бӯлиб, ундан Аллоҳ рози бӯладиган бир тарзда фойдаланиш лозим.
- Исломий таълимотда зулм сӯзи фақатгина бошқаларга зулм қилиш маъносида ишлатилмайди. Инсон камолотининг заминаси бӯлган Илоҳий неъматлардан нотӯғри фойдаланиш кишининг ӯзига-ӯзи қилган энг катта зулмдир.
- Илоҳий омонатнинг масъулияти бор. Омонатга хиёнат қилган киши табиийки, Аллоҳнинг қаҳрига гирифтор бӯлади.
- Камолот ва таназзул эркак ва аёл учун бир хилдир. Бу масалада улар ӯртасида фарқ йӯқ.