Январ 09, 2018 14:18 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев : «2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади».
  2. Абдулазиз Комилов МО мамлакатлари элчилари билан учрашди.
  3. Ўзбекистон Ички ишлар вазири қийноққа солишларга барҳам бериш бўйича иш бошланганини маълум қилди.
  4. Ўзбекистонда 2018 йилда электрон виза тизими ишга тушади.
  5. ОВИР визаси бекор қилинади.
  6. Хитой Марказий Осиё республикаларидан газ харид қилишда биринчи ўринда туради.
  7. Бухоро -Самарқанд - Душанбе авиарейси очилади.
  8. Ўзбекистонда Қуръони Карим чоп этила бошланди.
  9. "Қамчиқ» довонида ягона бўлган жоме масжиди очилди.

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 январь куни телевидение орқали Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади

Азиз юртдошлар!

Биз Янги – 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном бердик.

Халқаро майдонда кескин рақобат кучайиб бораётган ҳозирги вақтда бу энг тўғри ва самарали йўлдир.

Шу маънода, 2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади, деб айтишга барча асосларимиз бор. Янги йилда ҳам халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини, барча тоифадаги аҳолимиз даромадларини оширишга алоҳида аҳамият берамиз  деб таъкидлади.

 Хххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон республикаси ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатлари элчиларини қабул қилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда 2018 йилда электрон виза тизими ишга тушади

Мамлакатга келаётган сайёҳлар электрон визани интернет орқали расмийлаштириб, аэропортда олишлари мумкин бўлади

Янги тартиб сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий этилган. Бундан буён Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар электрон виза учун анкетани Интернет орқали расмийлаштириб, унга ижобий ёки салбий жавоб олишлари мумкин бўлади.

Ушбу ишни амалга ошириш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш, Ўзбекистонда амал қилаётган биометрик паспорт тизими асосида махсус дастурлар ишлаб чиқариш ҳамда синовдан ўтказиш ушбу йилнинг ёз мавсуми охирига қадар амалга оширилади”, — дейилган Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарида

Электрон визалар сайёҳларга, уларнинг аризалари асосида Ўзбекистон аэропортларида берилади. Визалар учун тўловлар Visa ваMasterCard каби халқаро пластик карталар орқали амалга оширилади.

Ххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилади. Ушбу санадан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви талаб этилмайди

"Хорижга чиқиш визалари сингари умрини мутлақо ўтаб бўлган ўтмиш қолдиқлари бекор қилинди", деган Президент БМТ минбаридан қилган нутқида.

Инсон ҳақлари ташкилотлари Ўзбекистонда совет давридан буён амал қилиб келган чиқиш визасини фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекловчи Конституцияга зид акт, дея қоралаб келганлар.

Уларга кўра, ҳукумат чиқиш визасидан ўзгача фикрдаги инсонларнинг ҳаракатланишини чеклашда фойдаланиб келган.

Ххххххххххххххххххх

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2017 йилда Хитой давлати Марказий Осиё - Хитой линиясидаги газ қувуридан 38,7 миллиард куб метр газни Марказий Осиё мамлакатларидан сотиб олди. Бу эса 2016 йилга солиштирганда 13,37 фоизга кўпайганини кўрсатади.

Ушбу хабарга биноан, Хитойга берилаётган газнинг асосий қисми Ўзбекистон ва Туркманистонга тегишли бўлиб, қолган озгина миқдорини эса Қозоғистон таъминлаб турибди.

Ушбу хабарда қайд этилишича, Марказий Осиё республикалари Хитойнинг газга бўлган эҳтиёжининг 15 фоизини таъминлаб келияпти.

Ххххххххххххххххх

 "Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Самарқанд ва Бухоро шаҳрини Тожикистон пойтахти билан боғловчи янги авиарейсларни йўлга қўйиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги вазиятдан хабардор манбага таянган ҳолда маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томонининг таклифи ўрганилмоқда ва яқин вақт ичида Тожикистон ушбу масала бўйича тегишли қарор қабул қилади.

Манбанинг ишонч билдиришича, Тожикистон томонининг бу масала бўйича қарори ижобий бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йилнинг апрель ойи ўрталарида 1992 йилда тўхтатиб қўйилган Тошкент – Душанбе – Тошкент авиарейсини бир томонлама тартибда тиклади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тожикистон пойтахтига парвозни ҳафтасига бир марта - сешанба куни А320 самолётларида амалга оширмоқда.

Хххххххххххххххххх

  3 январь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солган «Ҳилол» нашриёти босмахонасида Қуръони Каримни чоп қилиш бошланди

Info.islom.uz сайтининг ёзишача, «Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ушбу мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилмоқда.

Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари босилган.

Хххххххххххххххххххххххх

2 январь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани «Кўксарой» маҳалласидаги, «Қамчиқ» довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган «Ислом нури» жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра,   масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб берди. 2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар кўмаги ҳамда ҳашар йўли билан битказилди. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.