Ислом ва саломатлик
Асалари яшашига бир соат диққат билан боқсак, қатор мӯъжизаларга дуч келамиз: катта бир жамият, муназзам турмуш, дақиқ санъат ва ниҳоят тинимсиз фаолият шу жумладандир. Асалари табиат қонунига ӯта берилган бӯлиб, жеч вақт тартибни бузишмайди. Шунинг учун ҳам мутахассилар асалари ҳаёт кечиришининг аниқ ва комил қонун асосида эканлигига ҳайрон қолишади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Асалари яшашига бир соат диққат билан боқсак, қатор мӯъжизаларга дуч келамиз: катта бир жамият, муназзам турмуш, дақиқ санъат ва ниҳоят тинимсиз фаолият шу жумладандир. Асалари табиат қонунига ӯта берилган бӯлиб, жеч вақт тартибни бузишмайди. Шунинг учун ҳам мутахассилар асалари ҳаёт кечиришининг аниқ ва комил қонун асосида эканлигига ҳайрон қолишади.
Асал Қуръони каримда “Одамлар учун шифо” деб ёд этилган ягона маҳсулотдир.
Асалари оиласининг ҳаёти ранг-баранг бўлиб, ҳатто жуда қизиқарлидир. Асаларилар ҳаётини ўрганар эканмиз, унинг жумбоқларга жуда бойлиги кўзга ташланади. Гўёки асалари оиласидан бошқа бундай сирли жумбоқлар ҳеч бўлмагандек туюлади ҳаётда. Қуръони карим Наҳл муборак сураси 68-69 ояти каримасида бу борада келган: Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.
Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. ллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўргина ақлли инсонлар ҳам қила олмайдигананиқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради.)
Асаларининг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуриши, гулларга қўниб, асал йиғиши ва заҳрининг кишилар дардига шифо бўлиши катта мўъжизадир. Асалари парвариши билан шуғулланувчиларнинг касалликка кам чалинишларининг ўзиёқ ушбу хашаротнинг ҳар томонлама фойдали эканлигини исботлаб турибди.
Асал ҳақида қанча кўп гапирсак, шунча кам. Зотан, асал нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки шифобахшлик борасида ҳам тенгсиз неъмат. Асаларига “Оила табиби”, дея таъриф берилиши ҳам бежиз эмас. Йилига ўртача 1,5-2 килограмм асал истеъмол қилган киши эса саломатлигидан сира нолимайди.
Асал халқ табобати тавсия этадиган шифобахш неъматларнинг подшоҳидир. Ўтмишдаги табиблар асални бежизга «узоқ умр кўриш малҳами», «ҳаёт шарбати», деб айтишмаган. Дарҳақиқат, унинг таркибида инсон организмига ўта зарур ва фойдали бўлган юздан ортиқ биологик модда бор.
Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120-150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак экан. Бу Ер куррасини ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Тоза асалнинг қиймати қанчалигини шундан билаверинг. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Асаларининг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуриши, мева ва гулларни еб, асал қилишлари ва ўша асал одамлар учун шифо бўлиши каби ҳодисаларда катта мўъжизалар бор. Асалари парвариши билан шуғулланувчиларнинг касалликка кам чалинишларининг ўзиёқ асалари чиқарган ҳамма нарса шифобахш эканини исботлаб турибди.
Асаларининг мўъжаз вужудидаги компутер системаси унинг каерга, неча чақирим масофага учганини хатосиз қайд қилиб бориб, иш битгач, ҳеч адаштирмасдан уни яна уясига қайтаради.Нуқсонсиз жиҳозлар билан безатилган бир вужуд. Бу вужуд ичида неки бор, ҳаммаси мукаммалдир. Асаларининг кўзлари жуда узоқдаги нарсаларни олтмиш марта катта қилиб кўради. Ҳид билиш қобилияти бир чақирим узоқликдаги гул бўйини бошқа бўйларга аралаштирмасдан қабул қила олади. Кичик вужудли бу ари учганда, қанотлари бир сонияда 500 марта ҳаракат қилади. Гул шарбатини энг моҳир жарроҳ сингари чимдиб олади. Асаларининг мўъжаз вужудидаги компутер системаси унинг каерга, неча чақирим масофага учганини хатосиз қайд қилиб бориб, иш битгач, ҳеч адаштирмасдан уни яна уясига қайтаради.
Ва ниҳоят ундан олинадиган асал – асал ширинлик ва шифоликнинг тимсолидир. Жониворлар вужуди таркибидаги асосий моддалардан бўлмиш рибозни ўз ичига олган ягона озуқа моддасидир. Микроб тушмайдиган бирдан- бир егулик. Сувда эриган бутун дармондориларни ўз ичига олган бир шифо маъдани.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.