август 20, 2016 14:52 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

Азиз ва муҳтарам тингловчилар, ўтган дастуримизда интернет, компютер ўйинлари, технологияларни ишлаб чиқариш ва уяли телефондан фойдаланишнинг  усмир руҳи ва жисмига салбий таъсир етказиши ҳақида сўҳбатлашган эдик. Таъкидлаб ўтган эдикки ислом дини усмирларнинг буш вақтлари самарасиз ўтишига мухолифдир. Бугунги дастуримизда Ғарб шўх ва ҳаяжонга келтирадиган мусиқасининг усмирлар руҳи ва жисмига зарар етказиши ҳақида сўҳбатлашамиз. Диққат-эътиборингизни жалб этамиз деган умиддамиз!

Айрим  санъаткорлар эътиқодига кўра мусиқа ва санъат табиий ҳунар ҳисобланади. Ва уларнинг илдизи ва манбаси   табиатнинг товушлари бўлиб кейинчалик инсон томонидан шакл, мазмун ва мундарижаси ўзгартирилди  ва турли шаклларда инсониятнинг мақсадларини баён этиш учун фойдаланишга қарор олди. Бугунги асрда мусиқа  ўзига хос мураккабликларга эгадир.  Мутахассисларнинг аксарияти уни инсон ҳисс-туйғусининг тили деб билиб шундай эътиқодга эгаларким мусиқа инсоннинг на фақат фикр ва руҳига таъсир етказади, балким инсоннинг бор вужудини шу даражада таъсир остига қарор берадиким, инсонни солеҳ амаллар ёки нотўғри ва ёмон ишларга ундайди.

Мусиқа инсоннинг ҳисс-туйғулари билан боғлиқдир ва шахсни тафаккур қилиш, хурсанд бўлиш ёки ғам-қайғуга ботишга мажбур этиши мумкин.

Табиийким вужудга келган ҳисс-туйғулар мусиқанинг  шаклига қараб фарқ қилади. Шунга асосланиб айтиш мумкинким мусиқани тинглаш усмирнинг руҳ ва жисмига турли таъсир етказади. Аммо мусиқанинг барча шакл ва  турлари эзгў ва яхшидир. Эҳтимол бу мусиқанинг тури қаҳрамонлик мусиқаси бўлиши мумкин ва инсонда жасорат ва сулҳни тарбиялаши мумкин.

Табиийким мусиқанинг бу тури ижобий ва эзгў паёмларга эга бўлиб усмирларда жасорат ва шижоатни вужудга келтириб миллий ва мазҳабий ҳисс-туйғуларнинг мустаҳкамланиши сабабига айланиши мумкин. Гоҳида мусиқанинг бир тури инсонни маданият ва билим бузургворлари билан боғлаб ва адолатхоҳлик ҳисс-туйғуларининг вужудга келиши учун сабаб бўлади.

Юқорида айтган турдаги мусиқани эшитиш билан инсонни  мазлумларни мудофиа этиш ва золимлар билан қарши кўрашишга даъват этади. Мусиқанинг бу турини эшитиш на фақат рухсат берилган, балким уни яратиш ва ижод этиш инсонга тавсия берилади.

Аммо мусиқанинг бошқа тури шўх мусиқа ва инсонни ҳаяжон ва нотўғри ва сохта ўйнашларга  ва тартибсизликка ундайдиган мусиқадир. Бу турдаги мусиқа шахс, хонадон ва жамиятдаги ахлоқнинг бўзилиши ва зайиф бўлишига сабаб бўлади. Бу мусиқа гумроҳлик заминасини яратиб фасодлик ва жиноятларни ривожлантиради ва ислом динининг уламолари нуқтаи назаридан бундай мусиқалар нотўғри ва қабул қилиб бўлмайдиган мусиқа ҳисобланади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратларининг нуқтаи назаридан , мусиқа икки жиҳат, яъни ҳалол ва ҳаром фойдаланишга эгадир. Ул ҳазратнинг эътиқодига кўра, кўй-қушиқ ёки уйин-кўлгига эга бўлган мусиқа беҳуда амал саналади. Ва ислом дини уни қабул қилмайди. Мусиқани ҳалол ва ҳаром деб аниқлаш тингловчининг ўзига боғлиқдир. Ва бу эса унинг шахсга таъсир етказишининг мутаносиблигига боғлиқдир.

Мусиқа усмирларнинг руҳи ва жисмига турли ва кучли таъсир етказади. Шуни таъкидлаш жойизким мусиқани тинглаш унинг тури ва шаклига қараб организмнинг матоболизми, яъни ҳаётий ўзгаришларига таъсир етказиши мумкин. Яъни агар мусиқа шўх ва гижгижлантирувчи сўзларга эга бўлса, заҳарга ўхшаб организмда ҳаракат қилиши ва усмирнинг руҳу жисмига салбий таъсир етказиши мумкин.

Тадқиқотчилар мусиқанинг усимликлар ривожланишига таъсири ҳақида тадқиқот ўтказишлари билан шундай хулосага келишдиким, рок ва реп каби шўх ва ҳаяжонга келтирадиган мусиқалар ўсимликларнинг ўсишига ёмон таъсир етказиб уларнинг ўсишига тусиқлиқ яратади.

Психологларнинг эътиқодларига кўра Ғарбнинг бундай турдаги мусиқалари шундай лойиҳалаштирилганким, инсоннинг руҳига таъсир етказади ва ақл зайифланишининг сабабига айланади ва усмирларнинг хатти-ҳаракатларини ўз ихтиёрларидан хориж этади.

Мавқеъ ва шароитлар баробарида усмирларнинг ижтимоий, психологик ва жисмоний мувозанати бўзилса, зарар ва зиёнлар ҳам бошланади.  Чунки инсоннинг қулоғи шундай бир ҳисс этиш органи саналадиким, агар унинг мувозанати бўзилса шахсга жиддий зарар етказади.  

Ёрлиқ