Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 21-си, ҳижрий қамарий 1439 йил рабеус соний ойининг 23-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 11- кунидир.
Бундан 840 йил олдин ҳижрий-қамарий 599 йили рабеъуссоний ойининг йигирма учинчисида Абушома номи билан машҳур бўлган Шаҳобиддин Абдураҳмон Димишқий Муқаддасий Димишқ шаҳрида таваллуд топди. У Димишқ илмий ҳавзасининг машҳур ва маъруф устозларидан бири эди.
Абдураҳмон Димишқий ёшлигида бошланғич билимларни туғилган шаҳрида эгаллагач, Мисрнинг Искандария шаҳрига бориб, ҳадис, фиқҳ ва ӯз замонасининг бошқа билимларини эгаллади ҳамда бир муддат Ашрафия дорулҳадис муассасасининг раҳбарлигини зиммага олди.
Муқаддасийдан “Муқаддима фи ал наҳв” ва “Шарҳи мухтасари таърихи Димишқ” каби асарлар мерос қолган.Айтишларича, ёнгин натижасида Абу Шоманинг улкан кутубхонаси билан бирга қӯлёзма асарлари ҳам ёниб нобуд бӯлган.
ххххххххххххххххх
Бундан 176 йил муқаддам, яъни 1842 йилнинг 11 январ куни Америкалик машҳур назариётчи ва файласуф Вилям Жеймс Ню-Йорк шаҳрида дунёга келди. У бошланғич таълимни эгаллаш жараёнида кӯпгина тилларни ҳам ӯрганишга муваффақ бӯлди.
Вилям Жеймс умрининг кӯп йилларини амалга таяниш, яъни прогматизмни тадқиқ қилишга бағишлади. Унинг фикрича, инсоннинг нажот топиши унинг иродасига боғлиқ. Дунё фақатгина яхшиликлардан иборат эмас, аммо биз ирода қилсак, уни яхшиликка тӯлдиришимиз мумкин. Жаҳон қарама-қарши, яхшилик ва ёмонлик оқимларидан иборат. Инсоннинг вазифаси эса яхшиликларни кӯпайтириб, ёмонликларга қарши курашишдир.
Жеймс фалсафаси бӯйича яхшилик учун кураш агар натижасиз тугаса ҳам кишига фараҳ ва шодлик бахш этади. Шуни унутмаслик керакким, бу кураш жараёнида Худо бизнинг мададкоримиздир.
“Ишонч иродаси”, “Диний тажрибалар”, “Амалга таяниш фалсафаси” ҳамда “Ҳақиқатнинг маъноси” каби китоблар Вилям Жеймснинг машҳур китобларидир.
Файласуф 1910 йили 68 ёшида оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 6 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1390 йил дай ойининг 21 куни Эроннинг истеъдодли атомшунос олимларидан бири Мустафо Аҳмад Рушан Исроил режимининг гумаштаси томонидан Теҳрон шаҳридан террор қилиниб, шаҳодатга етказилди.
Ҳамадон шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирида туғилган Аҳмад Рушан химия муҳандислиги бӯйича олий маълумотни эгаллагач, тадқиқот ишлари билан шуғулланди. Дунёнинг муътабар илмий журналларида олимнинг бир неча мақолалари чоп қилинди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг тинч мақсадлардаги ядровий энергетика дастурининг фидоийларидан бири Мустафо Аҳмад Рушан иш жойига бориш пайти террорчилар ӯқининг нишонига айланди.
Орадан бир оз вақт ӯтгач, Эрон атомшунос олимларини шаҳодатга етказган террорчилар гуруҳи қӯлга олинди. Улар синистик режим томонидан ҳарбий тайёргарликдан ӯтганликлари ва террорчи Исроил режимининг буйруғини бажарганликларини эътироф этишди.