Январ 10, 2018 13:46 Asia/Tashkent

Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик дастуримизнинг бугунги мавзўсини исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнининг ўз авжига чиққан мамлакат Германияга ихтисос бердик.

Август ойининг 12 -чи кунидан бошлаб 24 сентябрда ўтказиладиган Германия парламенти сайловлари учун партияларнинг расмий таблиғотлари бошланди. Исломга зидд бўлган “Германия учун алтернатива” партиясининг исломга қарши таблиғотлари кенг кўламда бошланди. Ислом Германияга тааллуқли эмас деган жумла “Германия учун алтернатива” номли унчи ифротий партиянинг дастури унвонида назарга олинган. Шунингдек бу партия ўзининг ишчи дастурида Германияда исломий кийинишни қабул қилиш учун мухолифдир ва ушбу ўлкада исломий кийинишни комилан ман этишга сайъ-ҳаракат қилади. Германия учун алтернатива партияси ушбу мамлакатда хорижий фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларининг бир қисми унвонида Германияда исломий анжуманларнинг олиб борадиган фаолиятларига мухолифат қилмоқда. Охирги йилларда “Ғарбни исломийлатиришга қарши Европанинг ватанпарварлари”  ҳаракати Германияда ҳузур топган. Бу ҳаракат Германияда мусалмонларнинг ҳузур топишларига мухолифат қилиб, ўз фаолиятини бутун Европада кенгайтиришга сайъ-ҳаракат қилди. Улар Европанинг айрим мамлакатларида эътирозли кўча намойишларини ҳам ўтказишди. Шунингдек Германияда ўзларининг исломга зидд бўлган тафаккурларини сақлаб қолиш учун Дрезден шаҳрида ҳафталик эътирозларни режалаштиришди. Аммо Германия халқи бу лойиҳани қуллаб қувватламагани сабабли амалга оширилмай қолди. Дрезден шаҳри саккиз йил олдин  милодий 2009 йилда Германияда яшовчи доктор Марва Шарбиний номли мисрлик мусалмон аёл суд жараёнида германиялик ирқпараст бир шахс томонидан ўн саккизта пучоқ ўриб ўлдирилган шаҳар ҳисобланади. Ҳолбуки бу аёл ҳомиладор эди. Марва Шарбиний бу шахснинг ирқпарастлик хатти-ҳаракатлари ва ранж азоб бериши сабабли унинг устидан шикоят қилган эди. Марва Шарбинийнинг қотили Алекс Винес Шарбинийни таҳқирлагани боис суд идорасига чақирилган эди. Милодий 2008 йилда Винес ўз уғли билан паркка дам олиш учун келган Шарбинийни таҳқирлаб ҳақорат қилган эди. Шарбиний Винеснинг таҳқирловчи хатти-ҳаракатлари ва ёмон сўзларни айтгани туфайли полициядан ёрдам беришни сўради ва суд муҳокамасидан кейин Винес молиявий жарима тўлашга маҳкум этилган эди. Винес судда мусалмонлар инсон эмаслар,бинобарин таҳқирлашга қарор олишлари мумкин эмас,-деб айтди.              

Германия оммавий ахборот воситаларининг Шарбиний ўлими ҳақида берган хабарлари жуда заиф эди. Чунончи, Англия Гордан газетасининг журналисти ўз мақоласида шундай деб ёзди: “Германиянинг оммавий ахборот воситалари дастлаб ўз газеталарининг иккинчи саҳифаларида ушбу ҳодиса ҳақида хабар ёзишди ва Қоҳирада мисрлик минглаб кишиларнинг жиддий эътироз қилганларидан сўнг бир ҳафта давомида сукут сақлаган Германия федерал давлати бир баённомада мазкур ҳодисага нисбатан ўз афсўсланишини эълон қилди”

Германияда ҳаёт кечирадиган 4 миллион мусалмонларга нисбатан амалга оширган камситиш хатти-ҳаракатлари ва исломбадбинлик жараёнининг кучайишидан саккиз йил ўтган бўлсада, аммо бу жараённинг шиддат билан кучайишининг мизони камайгани йўқ. Исломбадбин ифротий унчи партиялар, уларнинг бошида Германиянинг алтернатива партиясининг ривожланиши Германия жамиятининг миқёсида исломдан қурқитиш тафаккурининг кенгайиши маъносидадир.

Ўтказилган охирги ижтимоий сўровларнинг натижасига кўра, бу партия халқнинг 10 фоиз диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Агар бугун сайлов ўтказилса, Германиянинг алтернатива партияси социал-демократ партияси ва масеҳийлар демократ партиясидан кейин Германиянинг учинчи партияси ҳисобланади. Германия жамиятида исломга нисбатан бадбин бўлган бир партиянинг бундай мизонда нуфуз топиши Германияда исломдан қурқитиш ва исломбадбинлик жараёнларининг кенгайишидан далолат беради. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Германияда динларнинг эркинлиги ушбу ўлканинг асосий қонунида кафолат берилган мавзўлар жумласидандир. Албатта европалик мамлакатларда, жумладан Германияда фуқаролик ва маданий ҳуқуқларни ижро этиш учун доим бир мустаснолар у ҳам бўлса, мусалмонлар баробарида мавжуддир. Европа мамлакатларининг асосий қонунлари, Европанинг ижтимоий резолюциясида ва ёзувчилари Европа мамлакатларидан бўлган инсон ҳуқуқларининг халқаро баённомасида ўз динларининг таълимотларига асосан ҳар бир мазҳабнинг издошлари эркин ҳаёт, сўз эркинлиги ва динлар эркинлигига эга эканликлари таъкидланган. Аммо бу таъкидлар мусалмонлар масаласига келганда заифланади ва Европа мамлакатлари ҳамда ифротий ўнчи жараёнлар мусалмонлар баробарида фуқаролик ва маданий ҳақ-ҳуқуқларга қараб амал қилишмайди. Европа мамлакатларида Ғарб оммавий ахборот воситалари ва давлатлар исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш ҳолатларини йўлга қуйиш билан улар исломни терроризм, экстремизм ва зўравонликни вужудга келтирувчи ва ривожлантирувчи дин деб билиб, мусалмонларнинг ҳар бир фуқаролик ва маданий ҳуқуқларини поймол этиш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатларни оқлашади.  Бу масалада Европа мамлакатларида, жумладан Германияда аёлларнинг кийинишлари сиёсий мавзў ва ижтимоий бир муаммога айланиб қолган.