Нур томон йӯл-763
763-қисм« Сабо " муборак сураси 1-5-ояти карималарининг шарҳи.
Ӯтган суҳбатимизда “Аҳзоб” муборак сурасининг шарҳини тугатган эдик. Бугун “Сабо” муборак сурасининг шарҳини бошлаймиз.
“Сабо” муборак сураси Макка шаҳрида нозил бӯлган ва унда Сабо қавмининг саргузашти баён этилганлиги учун у “Сабо” деб аталган.
Суҳбатимиз ибтидосида «Сабо " муборак сураси 1-2-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
الْحَمْدُ لِلَّـهِ الَّذِي لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَلَهُ الْحَمْدُ فِي الْآخِرَةِ ۚ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْخَبِيرُ ﴿١﴾ يَعْلَمُ مَا يَلِجُ فِي الْأَرْضِ وَمَا يَخْرُجُ مِنْهَا وَمَا يَنزِلُ مِنَ السَّمَاءِ وَمَا يَعْرُجُ فِيهَا ۚ وَهُوَ الرَّحِيمُ الْغَفُورُ ﴿٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор зотдир. (1) У ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳмли ва ўта мағфиратли зотдир. (2)
Маълумки, табиий манзаралар, тоғлар, ӯрмон ва денгизлар ҳамда турли ҳайвонларнинг дилкаш тасвири биз одамларнинг руҳиятимизга таъсир кӯрсатади. Натижада бу жозибали тасвирларни чизган рассомга қойил қолиб, унинг маҳоратига таҳсинлар айтамиз. Аммо рассом томонидан тасвирланган ана шу чексиз осмон, замин, табиатнинг жаззоб манзараларини ва ҳатто маҳоратли рассомнинг ӯзини ҳам яратган Улуғ Яратувчи таҳсин ва мақтовларга сазовор эмасми?
Қуръони каримнинг 5 та сураси Аллоҳ таъолога ҳамд айтиш билан бошланади. Бу сураларнинг энг кичиги ҳар бир намозда тиловат қилинадиган “Ҳамд” сурасидир.
“Сабо” сураси бу гӯзал оламни яратганлиги учун Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланади.
Аллоҳ ҳам борлиқнинг яратувчиси ва ҳам борлиқдаги барча ишларга олим зотдир. Ҳеч нарса Унинг илмидан яширин эмас. Оламни ӯзининг илм ва ҳикмати асосида идора қилади.
Охиратда ҳам одамларга адл ва фазли ила муомала қилиб, эзгу амал қилувчиларга бебаҳо мукофот бергани учун жаннат аҳли Ул зоти покка ҳамд ва таҳсин айтишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ҳақиқий таҳсин ва мақтовлар Аллоҳга хосдир. Ҳар бир инсоннинг камолот ва муваффақияти мақталган чоғи ҳақиқатда унинг Яратувчиси мақталгандир.
- Аллоҳнинг олам ва инсон ҳақидаги илми умумий илм эмас. Зеро, У борлиқ ва ҳар бир мавжудотнинг энг кичик жузъиётини ҳам қамраб олгандир.
Энди «Сабо" муборак сураси 3-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَا تَأْتِينَا السَّاعَةُ ۖ قُلْ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتَأْتِيَنَّكُمْ عَالِمِ الْغَيْبِ ۖ لَا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَلَا أَصْغَرُ مِن ذَٰلِكَ وَلَا أَكْبَرُ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ ﴿٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Куфр келтирганлар: «Бизга (қиёмат) соати келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Ғойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт. (3)
Аллоҳни инкор қилувчилар, табиийки, қиёмат кунини ҳам инкор қилишади. Улар ӯлимдан кейинги ҳаёт ва қиёмат маҳкамасидаги сарҳисобни тан олишмайди. Аммо Аллоҳнинг расули қатъий равишда буюрадилар: Ӯлимдан кейин қиёматнинг бӯлмаслиги ва дунёда ӯзлари истаганча чекловларсиз амал қилишкофирларнинг орзусидир. Расули акрамга нозил бӯлган Илоҳий ваҳийда таъкидланишича, барча инсонлар, кофир ҳам, мумин ҳам қиёмат маҳкамасида ҳозир бӯлишади ва дунёдаги фикр-қараш ва амаллари учун сарҳисоб қилинади.Дунёда Илоҳий фаришталар томонида ёзиб олинган далиллар одилона бир тарзда муҳокама қилинади ва катта-кичик амалларнинг бирортаси эътиборсиз қолдирилмайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қиёматни инкор этувчилар бу ишлари учун қатъий далилга эга эмаслар. Улар фақат ӯзларининг шубҳа-гумон ва ӯта чекланган ақл ва билимларига таяниб шу хулосага келишади.
- Илоҳий илм соҳиби бӯлган Аллоҳ таъоло ҳар бир инсоннинг яширин ва ошкора амаллари, зоҳир ва ботинидан огоҳдир. Ҳеч нарсани Ундан яшириб бӯлмайди.
- Моддий оламда амалнинг сони муҳим ҳисобланади. Аммо охиратда амалнинг сони эмас, унинг сифати муҳимдир.
لِّيَجْزِيَ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ ۚ أُولَـٰئِكَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ ﴿٤﴾ وَالَّذِينَ سَعَوْا فِي آيَاتِنَا مُعَاجِزِينَ أُولَـٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مِّن رِّجْزٍ أَلِيمٌ ﴿٥﴾
Бу оятикарималарқуйидагича таржима қилинган:
Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга, мағфират ва гўзал ризқ бордир. (Қиёмат қоим бўлиши заруратдир. Бу дунёда иймон келтириб, ўша эътиқод тақозоси ила жонининг роҳатидан кечиб, куч-қувват, зеҳн-заковат ва пул-мол сарфлаб яхши амалларни қилганлар бор. Улар бу дунёнинг ўзида яхши ишлари учун мукофотларини тўла олмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳам: «Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун» қиёмат қоим бўлиши заруратдир.) (4) Бизнинг оятларимизни ожиз қолдиргувчи бўлиш учун ҳаракат қилганларга эса, ана ўшаларга, аламли жазодан иборат азоб бордир. (5)
Қиёмат маҳкамаси ҳақидаги олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти карималарда инсонларнинг оқибатига ишора қилиниб буюрилади: Одамлар қиёмат куни икки гуруҳга бӯлинишади. Биринчи гуруҳ дунёдаги яхши амаллари сабабли охират куни карим Аллоҳнинг арзирли ризқиниқӯлга киритган жаннатийлардир. Иккинчи гуруҳ дунёда Қуръони каримнинг оятлари ва маърифатини ёлғонга чиқариш учун тинимсиз чиранадиган кишилардир. Улар Аллоҳнинг қудрати доирасидан қочиб қутула оламиз, деганлардир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қиёмат куни Аллоҳнинг мукофотини қӯлга киритишнинг ягона йӯли иймон ва солиҳ амалдир.
- Инсоннинг барча ният, амал ва фикр-қарашидан огоҳ бӯлган зотгина унинг тӯлиқ мукофотини бера олади.
Душманларнинг Қуръони карим ва ислом таълимотини заифлаштириш учун ӯйлаб чиқарадиган ҳийла-найрангларидан ғафлатда қолмаслик керак, зеро, улар одамларни Қуръондан узоқлаштириш ҳаракатидалар