Январ 11, 2018 16:13 Asia/Tashkent

Сеҳр жоду ҳақидаги қиссалар

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Нахондам.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дӯстлар,  бугунги  дастуримизда ўтган сўҳбатимизнинг мавзўси бўлмиш сеҳр жоду ҳақидаги қиссалар,  ҳамда дунёнинг  турли минтақалардаги қисса ва афсоналарнинг бир -бирига ӯхшаш хусусиятлари мавзўсини давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз.

Ўтган дастуримизда айтдикки сеҳр жоду ҳақидаги қиссалар,  ва бу қисса -афсоналарнинг фаровонлигини эътиборга олган ҳолда уларнинг бир -бирларига ухшаш ҳақида баён этилган ҳар бир назариялар бир нуқтаи назардан тӯғри ва бошқа нуқтаи назаридан нотӯғри бӯлиши мумкин.  

Айрим афсоналар табиат унсурларининг бир -бирига ухшаш ва бир хил бӯлиши туфайли бу афсоналарнинг бир -бирига ухшаш сабабига айланиши мумкин.  

Бошқа айрим афсоналарда эса уруш,  муҳожират,  тижорат ва фикр алмашиш ва бошқа қавмий йӯл орқали бошқа қавмга ӯтиши сабабли бир -бирига ухшаши мумкин бӯлади. Аммо юқорида зикр этилган ҳар бир омилларидан бири ягона омил бӯлиши мумкин эмас.

Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким инсониятнинг муштарак билимсизлигидаги ухшашлар боис афсоналар ижод этилади.

Турли миллатлар қисса-афсоналарининг хусусиятларидан бири замон ва маконнинг ноаниқлиги ва мубҳамлигидир. Ҳеч қайси бир қисса-афсона ўзини махсус замон ва маконда чеклантириб қўймаган. Ана шу хусусиятлар қисса ва афсоналарга замон ва макондан кенгроқ имкониятларга эга бўлиши учун фурсат яратиб берган. Бизнинг ота-оналаримиз ва аждодларимиз эшиттган афсоналарини бизларга нақл этиб беришганким биз ҳам ўз навбатида ўзимизнинг фарзандларимиз ва набираларимизга ҳикоят этиб бермоқдамиз.

Қисса-афсоналар махсус давр ва замонга хос бўлиб қолишади. Бир замонга хос бўлиб омили ва унсурини достонларнинг узида мушоҳада этилади. Айрим вақтларда тарихий айрим шахсиятлар қисса-афсоналарнинг қаҳрамони бўлишади.  Аммо бу афсоналарнинг замонга хос бўлиб қолиш маъносида эмас, чунки осонлик билан аниқлаш мумкинки бу номлар кейинги даврларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Бошқа томонда қисса-афсоналар махсус ўлка, шаҳар, қишлоққа таалуқли бўлиб қолмайди .

Қисса-афсоналарнинг аксарияти турли ва бир-бирларидан узоқда бўлган маконларда жузъий фарқиятлар билан асрлар оша қайта-қайта такрорланмоқда. Аммо биз ўзимиз қисса-афсоналарни гуруҳларга ажратишга ҳаракат қиламиз. Масалан Эронда қисса-афсоналарнинг тадқиқотчилари Озарбойжон қиссаси, Кирмон қиссаси, Хуросон қиссаси деб, минтақаларнинг номларини қўйишади. Ҳолбуки қисса-афсоналарнинг  ўзида макони аниқ эмас. Масалан Озарбойжон қиссалари  ёки бошқа шаҳарларининг қиссаларида достоннинг қаҳрамони фалон минтақанинг  аҳолисидан деб келтирилгани йўқ. Фақат аниқ бир тадқиқот ўтказиш  бир минтақа афсоналарининг  бошқа минтақадан ўзига хос хусусиятларини ажратиши мумкин.  Уларни ажратиш қийин ишдир. Чунки биз бу махсус минтақанинг эътиқодлари, дунёқараши, маданий ва географик хусусиятлари  ва маданияти билан яқиндан ошно бўлишимиз лозим.  

Жаҳон халқлари эртакларидаги умумий ўхшашлик ҳақида фикр борганида, кўпроқ  сеҳрли  эртаклар  назарда  тутилади. Инсон  қадим замонларда ҳам хаёл сурган, ўзича турли-туман ғаройиб воқеларни ўйлаб топган. Аслида, мифларнинг вужудга келишида ҳам аждодларимиздаги айнан ана шу хусусият етакчи аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик фантастик воқеалар тотем, фетиш образлардан учар гиламларга, сеҳрли дастурхонларга, олтин қайнайдиган хумларга, истаган одамни истаган пайтда кўриш мумкин бўлган жомларга, ойналарга ўтган. Бундай воқеаларни ўйлаб топиш аждодларимиз орзулари, ҳаваслари билан асосланган. Йўл азобидан азият чеккан инсон учар гилам, от, манзилга кўз очишда етказган бўрини ўйлаб топган. Озиқ-овқат топишга қийналган одам эса очил дастурхоннинг ижодкорига айланган. Натижада, сеҳрли эртаклардаги воқеа-ҳодисалар ҳақиқий маънода аждодларимиз орзу-ҳавасларининг мажмуасига айланган. 

Сеҳрли эртаклар бир жиҳатдан инсон онгида яратилувчи гипотезалар йўналишини бошқарган, деб хулоса қилиш учун етарли асос бор. Гап шундаки, бугунги кунда оддий ҳаёт ҳақиқатига айланган велосипеддан тортиб автоулов, поезд, самолётлар; телефон, телеграф, радио, телевидение, электр чироқларнинг кашф этилишини бевосита эртакларда акс этган орзулар билан далиллаймиз. Уяли телефонни айтмайсизми, тўқув дастгоҳлари, ҳар хил кимёвий, физикавий кашфиётлар босқичма-босқич таҳлил этилса, уларнинг ҳаммасини биз бир оз олдинроқ сеҳрли эртаклар воқеаларида учратганимизга амин бўламиз. 
Сеҳрли эртаклар бош қаҳрамонга нимадир (кўпинча, фарзанд) етишмаслиги, қаҳрамоннинг етишмаётган нарсасига эга бўлиши, унга нимадир қилишнинг (гапириш, алоҳида бир эшикни очиш, бирор нарсага қараш ва ҳ.к) тақиқланиши, тақиқнинг бузилиши, кучли рақибга дуч келиш, хавфли сафарга чиқиш, сафар якуни, рақиб билан олишув, мурод-мақсадга етиш каби лавҳалардан иборат бўлади

 

 

Ёрлиқ