Январ 14, 2018 15:19 Asia/Tashkent

Форс,  ўзбек ва   жаҳон  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва   жаҳон  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азизлар, қайд этиш жойизким миллий мумтоз мусиқа инсонларни таъсирчан, атроф-муҳитга, инсонларга меҳр-муҳаббатли  қилиб тарбиялайди. ­ Бундан ташқари, сабр­қаноатли бўлиш, бошқаларни тинглай олиш ва ҳаётнинг ўткинчилигини англашда мумтоз мусиқа асарларининг ўрни катта. 
Бас шундай экан саломатлик ва ёки кайфиятимизни яхшилаш учун эшитаётган ҳар бир куйимиз инсон сифатида шаклланишимизга ҳам таъсир кўрсатишини унутмаслик лозим.
Яхшиси келинг биргаликда
  таҳририятимиз томонидан танлаб олинган Эроннинг  таниқли хонандаларидан бўлмиш   Ҳужжати Ашрафзода ижросида,   "Эшқе делам” номли жуда чиройли    қўшиқни эшитайлик.  Марҳамат тингланг.

Азиз мухлислар!   Қўшиқсевар  кўп мухлисларимиз  Тошканд ва Самарқанддан почтамизга мактуб ёзиб биздан  машҳур ва севимли санъаткор Шерали Жўраев  ижро этган бир чиройли қўшиғини  қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
 Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг. 
Мусиқа

Азиз мухлислар, мусиқали дастуримиз якунида дунёда машҳур бўлган санъаткор Сами Юсуфнинг “Ҳижоб” номли жуда таъсирчан ва мазмунли қўшиғини тинглашга сизларни даъват этамиз.