Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил дей ойининг 26-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 28-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 16-чи кунидир.
Бундан 801 йил аввал, яъни ҳижрий-қамарий 638 йилнинг 27-чи рабиъус-соний ойида
Ибн Арабий номи билан машҳур етук мусулмон орифи ва донишманди Абубакр Муҳиддин Муҳаммад Димишқда вафот этган. У ҳижрий-қамарий 560 йилда бугунги Испания –Андалусияда таваллуд топган ва кўплаб илмларни ўрганганидан кейин Туркияга бориб, сайру сулукни бошлайди. Ибн Арабий Тунис, Макка, Бағдод, Ҳалаб каби кўплаб айрим юрт ва шаҳарларга сафар қилган. Уни барча ерда ҳурмат ва эҳтиром қилишган. У ўзининг баракали умри давомида кўплаб илмий фаолиятларни амалга оширган. Айрим манбаларга кўра, унинг ёзган рисола ва китобларининг сони беш юздан ошади. Унинг асарларидан бири “Тафсири кабир” бўлиб, бир неча жилдан иборатдир. Ибн Арабийнинг асарлари ўртасидан “Қисасул-Ҳикам” асари унинг энг муҳим асарларидан деб билиш мумкин. Чунки бу китоб унинг ирфоний андеша ва қарашларини ўзига қамраб олган китобдир.
Бундан 172 йил олдин милодий 1846 йил 16 январида:
Американинг Мексикага ҳужуми билан икки мамлакат ўртасида жанг бошланди. Америка Мексикага бостириб кириш учун икки йил уринди. Охир оқибат Америка Мексиканинг баъзи минтақаларини ишғол этиб Америка Қўшма Штатларига қўшиб олади. Америка ушбу тўқнашувлар оқибатида Мексиканинг Техас, Калифорния, Невада, Аризона, Нью-Мексико вилоятларини ўзига қушиб олди.
Бундан 61 йил олдин милодий 1957 йил 16 январда италиялик композитор Артур Тоскани оламдан ўтди. У милодий 1867 йили таваллуд топди ва ёшлигидан мусиқага иштиёқи катта эди. Артур кўп машқ қилгани ва турли давлатларга сафар қилиб оркестр раҳбарлигига ҳам эришди. У операларни ижро этишда ўз ҳуши ва заковатининг кўмаки билан катта шон-шўҳратга эга бўлди ва турли асарларни ижод этдиким, уни оркест раҳбарларининг устоди деб билишди. Италиялик композитор Артур Тосканини милодий 1954 йил ишидан қул тортди ва уч йилдан кейин 90 ёшда оламдан ўтди.
Бундан 39 йил олдин ҳижрий- шамсий 1357 йил дей ойининг 26-чисида :
Халқнинг режимга қарши кураши авж олиши билан Эроннинг охирги шоҳи Муҳаммадризо Паҳлавий касаллигини даволаш баҳонаси билан Эрондан қочди. ҳижрий- шамсий 1320 йили Англия давлати унинг отаси Ризошоҳни иккинчи жаҳон урушида Германияни ҳимоят этгани сабабли сургун қилганларидан кейин Муҳаммадризо Паҳлавий подшолик тахтига ўтирди. Шоҳ ҳижрий-шамсий 1332 йилда ҳам халқ қиём қилгани натижасида ҳам мамлакатдан қочган эди. Аммо Америка ва Англия ёрдамида Эроннинг қонуний давлатига қарши давлат тунтурвини амалга ошириш билан яна Эронга қайтиб келди. Эрон халқи уни муҳокама этиш ва шаҳаншоҳлик мустабид тизимини ағдариш ҳамда Эронда исломий ҳукуматни ижод этишни сўраётган бир пайтда шоҳ Эрондан қочди. Шоҳнинг Эрондан қочиши халқнинг хурсандчилигининг сабабига айланди ва Исломий Инқилоб жараёнида тақдирни белгиловчи ва муҳим ғалаба ҳисобланарди. Шу сабабдан Эрон халқи кенг қамровли кўча намойишлар ўтказишди. Бу воқеадан бир неча кун олдин уша вақтда парижда бўлган Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) ҳазратлари бир паёмда шундай буюрган эди: “Салтанатдан истеъфога чиқмасдан шоҳнинг мамлакатдан қочиши вазъиятни ўзгартирмайди. Паҳлавий режими бутунлайин тарқатиб йўборилиши лозим!”