Биз ва тингловчи
Тингловчилар суҳбати
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Терроризм–халқаро таҳдид” мавзуси бобида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ғарб мамлакатлари дунёда терроризмнинг кенгайишидан хавотирланиш зоҳир этишга иддао қилишади. Аммо халқларнинг аксари эса Ғарбнинг келтириб чиқарган терроризмининг қурбонига айланишмоқда. Ҳолбуки, терроризм билан қарши кураш олиб бориш пардаси ортида Ғарб мамлакатлари томонидан икки стандартли сиёсатлар олиб борилади. Улар терроризм ва экстремизмнинг ривож топиши ҳақидаги ҳақиқатларнинг фош бўлишига тўсиқ яратишга сайъ-ҳаракат қилишади. Асосий масала шундан иборатким, терроризм қандай қилиб дунёнинг таҳдидига айланди? Қайси мамлакатлар Ғарб келтириб чиқарган терроризмнинг қурбонига айланишди ва терроризм ҳақида Ғарбнинг икки стандартли сиёсатлари пардасининг ортида қанақа мақсадлар яширинган?
Терроризм вужудга келган янги ҳодиса эмас. Айрим тадқиқотчиларга кўра, терроризмнинг тарихи юзлаб йиллар олдинги вақтларга бориб тақалади.
Терроризм сўзининг илдизи ҳақида олиб борилган тадқиқотларга эътибор қаратсак, бу сўз аслида лотин тилидан келиб чиққан ва ушбу тилдан бошқа тилларга кириб келган сўздир. Айрим тадқиқотчиларнинг нуқтаи назарларига кўра, терроризм ҳақида таърифларни аниқлашнинг қийинлиги ва уларни гуруҳларга ажратиш халқаро сиёсатларнинг мутахассислари ва тадқиқотчилари ўртасида ҳам муаммоларни вужудга келтирган. Чунки ушбу соҳага тегишли айрим мафҳумларда турли янги маъноларнинг кириши назарга ташланмоқда. Римликлар даврида терроризм ва сиёсий жиноятлар ўртасида мавжуд бўлган фарқларни аниқлаш қийин масала эди. Бир неча асрлар ўтишидан кейин дунё терроризм мафҳуми билан кенгроқ ошно бўлди ва ўз ҳокимияти остидаги минтақа ва уларнинг назорати остида бўлган минтақалардаги шахслар устидан ҳукмронлик қилиш учун терроризм бир восита бўлиб келган.
Ун еттинчи асрнинг бошларида ҳамда феодализм ва ўрта асрнинг охирга етишидан кейин дунё сувларида европалик мамлакатларнинг ҳукмронлик қилиш даври бошланди. Ғарб ва Шарқ орасида ҳаракат қиладиган тижорат кемалари кўпайди ва шу билан бирга терроризмнинг бир шакли деб таъриф берилган денгиз қароқчиларнинг фаолиятлари ҳам бошланди ва бу жараён 20 асргача давом этди.
Милодий 1920 - 1930 йиллар давомида Европа зўравонлик ва душманлик сайъ-ҳаракатлар вужудга келишининг шоҳидига айланди. Югославия подшоси Александрни террор қилиш ҳодисаси халқаро ҳамжамиятни террроризм заминасида тадқиқот олиб бориш учун бир комитетни ташкил этишга ундади. Милодий 1930 йилда “ВUCL” жиноят ҳуқуқлари идораси томонидан Европада олтита конфренция ўтказилди ва бу конференциянинг учтаси терроризм мавзусига бағишланди. Милодий 1934 йил декабрь ойида Халқаро ташкилотининг кенгаши бир резолюцияни тасдиқлади ва ушбу резолюцияда террористик моҳиятга эга бўлган ҳар қандай сайъ-ҳаракатларнинг олдини олиш учун ўзларидаги барча куч-қудратини сарфлашлари ва ушбу маласада бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишлари таъкидланган эди.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
БМТ ташкилоти ташкил этилганидан кейин терроризм мавзуси халқаро ҳуқуқлар комиссиясининг иш дастурига ўрин олди. Бу комиссия давлатнинг ҳуқуқ ва вазифалари ҳақида бир баённома тайёрлади. Шу тартибда милодий 1947- 1955 йилларда бу сайъ-ҳаракатлар терроризм ва тажовуз қилишга тегишли БМТ Бош Ассамблеясида 1186 резолюция тасдиқланди. Аммо террроризм янада кенгайди ҳамда янги шакл ва усулларга эга бўлди. Совуқ урушдан кейин дунё ҳамжамиятининг ўзгаришлари турли мамлакатларнинг уруш ғолиблари ва зўравон қудратларнинг аралашуви таъсири остида қарор топди ва халқаро ҳамжамиятни жиддий муаммолар билан юзмаюз этди. Ҳолбуки, террористик амалиётларни ёритиш ва танитиш учун БМТнинг қилган сайъ-ҳаракатлари натижасиз қолди.
Ҳозир эса хоразмлик мухлисларимиздан бири Эрпуладнинг радио эшиттиришлари борасидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Тингловчимиз Эрпуладнинг суҳбати эди.
Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.