Нур томон йӯл-764
764-қисм« Сабо " муборак сураси 6-9-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Сабо " муборак сураси 6-7-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَيَرَى الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ الَّذِي أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ هُوَ الْحَقَّ وَيَهْدِي إِلَىٰ صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ ﴿٦﴾ وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا هَلْ نَدُلُّكُمْ عَلَىٰ رَجُلٍ يُنَبِّئُكُمْ إِذَا مُزِّقْتُمْ كُلَّ مُمَزَّقٍ إِنَّكُمْ لَفِي خَلْقٍ جَدِيدٍ ﴿٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб, азиз ва мақталган зотнинг йўлига ҳидоят қилур деб билурлар. (Барча ҳақиқий илм соҳиблари сенга, эй Пайғамбар, Роббингдан нозил қилинган Қуръон ҳамманинг устидан ғолиб ва ҳамма томондан мақталган зотнинг–Аллоҳ таолонинг йўлига ҳидоят қилади деб биладилар.) (6) Куфр келтирганлар эса: «Сизларга бутунлай титилиб битган чоғингизда албатта янгитдан яратилишингиз хабарини бераётган кишини кўрсатайликми?! (7)
Бундан олдинги оятлар шарҳида қиёмат кунини инкор қиладиган ва Илоҳий оятларни ёлғонга чиқариш билан одамларни гумроҳ қиладиган кимсалар ҳақида гапирган эдик. Бу ояти карималарда буюрилади: Ақл-тафаккур эгалари сизга нозил бӯлган оятлар ҳақида тафаккур юритиб, уларнинг ҳақлигига амин бӯлишади. Ва улар Илоҳий ҳидоятга эришишнинг энг тӯғри йӯли Қуръони карим оятларига таважжуҳ қилиш эканлигини англаб етишади.
Аллоҳ Расули Муҳаммад Мустафо (с) замонларида айрим аҳли китоб олимлари таассубни йиғиштириб қӯйиб, ул ҳазратга иймон келтиришди ва мусулмон бӯлишди. Тарих давомида ҳам жуда кӯп олимлар Қуръон оятларини мутолаа қилиш натижасида унинг ҳақлиги ва буюклигига гувоҳлик бериб, унинг самовийлигига иймон келтиришди.
Аммо шу билан бирга Қуръони карим ва пайғамбарнинг рисолатини ёлғонга чиқариш учун сай-ҳаракат қилиб келган кишилар ҳам бӯлган. Улар қиёмат кунини масхаралаб дейишарди: бу одам кишиларнинг жасади қабрда чириб, тупроққа айлангач, яна қайта тирилиб, янги ҳаётни бошлашади, дея даъво қилади.
Улар бу ишлари билан одамларни пайғамбар ва ислом динидан узоқлаштирмоқчи бӯлишарди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дин одамларнинг жоҳиллиги натижасидир, дея ҳукм қиладиган кимсалардан фарқли равишда тарих давомида жуда кӯп олим ва мутафаккирлар исломнинг ҳақ дин эканлигини англаб, унга иймон келтирганлар.
- Пайғамбарлар йӯли дунёда иймон аҳлига қадр-қиймат бахш айлайди.
- Пайғамбарлар йӯлининг махолифлари ақл ва мантиқққа эргашиш ӯрнига одамларни бездириш учун пайғамбарларни таҳқирлаш ва уларга туҳмат қилишга тутинадилар.
Энди «Сабо" муборак сураси 8-9-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
أَفْتَرَىٰ عَلَى اللَّـهِ كَذِبًا أَم بِهِ جِنَّةٌ ۗ بَلِ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ فِي الْعَذَابِ وَالضَّلَالِ الْبَعِيدِ ﴿٨﴾ أَفَلَمْ يَرَوْا إِلَىٰ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُم مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ ۚ إِن نَّشَأْ نَخْسِفْ بِهِمُ الْأَرْضَ أَوْ نُسْقِطْ عَلَيْهِمْ كِسَفًا مِّنَ السَّمَاءِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّكُلِّ عَبْدٍ مُّنِيبٍ ﴿٩﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
У Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқидими ёки жинни бўлиб қолдими? « дедилар. Йўқ! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва йироқ залолатдадирлар. (8) Ахир, улар осмону ердаги, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга ютдириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бунда (Аллоҳга) қайтгувчи ҳар бир банда учун оят-белги бордир. (Охиратдаги қайта тирилишни инкор этаётган кофирлар, осмону ердаги, олдиларию ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми? Уларнинг тўрт тарафида Аллоҳ таоло ўлганларни қайта тирилтиришга қодир эканига, ҳужжатлар тўлиб ётибди-ку! Агар ақллари ишламаётган бўлса, кўзларини очиб, ҳушларини жойига келтириб қўйишимиз мумкин.) (9)
Ӯлимдан кейинги ҳаётни инкор қилувчи Расулуллоҳнинг мухолифлари, бу одам жинга йӯлиққан, шу сабабли бунақа куракда турмайдиган гапларни айтади, ақлли одамнинг бундай иддаолар қилиши имконсиздир, деб айтишарди.
Аллоҳ таъоло бундай кимсаларга жавоб сифатида буюради: Пайғамбар ёлғончи ҳам, мажнун ҳам эмас! Бу сиз гумроҳликка берилган, ҳақ гапни қабул қилишни истамаган кимсаларнинг айбингиз. Сиз қиёматни инкор қилсак, пайғамбар хабарини келтирган даҳшатли азоблардан қутулиб қоламиз, деб ӯйлайсиз. Аслида ундай эмас.
Аллоҳ таъоло бундай якрав кофирларга қарата буюради: Осмон ва заминга боқинг. Улар қандай буюк қудрат томонидан яратилганини ӯйлаб кӯрмайсизми? Чексиз осмон ва ерни яратган қудратли Аллоҳ сизни қайта тирилтиришга ожиз деб ӯйлайсизми? Ростдан ҳам унинг қудратига шак келтирасизми? Аллоҳ кучли зилзила барпо қилиб, барчангизни ерга юттириши мумкинку, ахир... Ёки осмондан тош ёғдириб ӯзингиз, мол-мулк ва қасрларингизни нобуд айлаши мумкинку?!
Ақлли инсонлар дунёнинг турли нуқталарида бундай ҳодисалар юз берганини билади. Фақат бугунни эмас, балки ӯтмиш ва келажакни ҳам ӯйлаши керак.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Айрим одамлар Аллоҳни борлиқ оламнинг яратувчиси деб билишади, аммо Илоҳий кӯрсатмалар ва масъулиятлардан қочиш учун қиёматнинг сарҳисобини инкор қилишади.
- Қиёматнинг сарҳисобига иймон келтирмаслик барча гумроҳликларнинг асосидир.
- Борлиқ оламнинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш қиёмат кунига иймон келтиришнинг заминасидир.
- Зилзила каби табиий ҳодиса наздида чорасиз, ожиз бӯлган инсон қандай қилиб улуғ Илоҳий азобдан нажот топиши мумкин?
- Борлиқ олам ҳақида тафаккур юритиш инсонни ибодат ва Парвардигорнинг бандалигига ҳидоят қилади. Уни бошқаларга боғлиқликдан озод айлайди. Фақат ягона Аллоҳнинг бандаси эканлигини эслатади.