август 22, 2016 14:17 Asia/Tashkent

Мазҳабларо жиддий ихтилофлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Кавокабий истибдодни бартараф этиш ва эркинликни исботлашда Ислом, айниқса тавҳид аслининг ролини ва ўша тавҳид табъида жаҳон мусулмонларининг ягоналигини таъкидлайди.

Кавокабий эслатиб ўтадики, мусулмонлар зулм остида  истибдод асири ҳамда бошқа кишиларга қул эканлар, бирлашишлари қийин.

Унга кўра, ислом умматини жудо ва тарқоқ бўлишларига сабаб бўлган истибдод ва ширкни  бир-бирига ўхшатиб, сисёсий жиҳатдан уларни эркинлик ва тавҳидга зид этиб қўяди.

Кавокабий ўзининг иккинчи китоби “Умм ал-қурий” да маркази Макка бўлган Исломий Иттифоқ лойиҳасини тақдим этади. У воқеликка эга бўлмаган ва хаёлида тасвир этган ушбу лойиҳада Маккада халқаро  жамият, ташкилот ва анжуманга ўхшаган мусулмонлар жамиятини мужассамлаган. Унда бўладиган музокаралар мажмуасида мусулмонларнинг орқада қолишганлари, уларнинг муаммолари ва бошқа масалалар барча исломий мамлакатлардан бўлган вакиллар орқали ҳамкорлик  ва машварат қилишлар орқали  ҳал этилиши ҳамда уларнинг бедорлик ва иттифоқ бўлишлари хусусида фикр юритилган. 

Кавокабий  ўзининг ушбу китобида уч  нарсага асосан эътибор қаратган: биринчиси, мусулмонларнинг қийин аҳволлари ва орқада қолиш масалалари ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш вожиблиги, иккинчиси, Исломий жамиятнинг дардлар илдизи жоҳиллик бўлиб, унинг давоси зиёлилик ва тараққиётга бўлган қизиқишдир; Учинчиси, ушбу дардларни даволаш учун йиғилиш таъсис этиш зарурлиги ва бу борада Ислом олами уламолари ва раҳбарларининг масъулият сезишлари.

Азизлар, ўтган сўҳбатларимиз орқали сизни суннат аҳлидан бўлган   айрим муслиҳларнинг  мусулмонлар ваҳдатига оид ақидалари билан таништирдик. Энди сизни шиа аҳлидан бўлган  баъзи муслиҳларнинг бу борадаги нуқтаи назарларини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

Маълумингизким, Ислом ваҳдатига қаратилган баҳслар одатда ўтган  150 йил олдинги даврларга  тааллуқли бўлиб, мустамлакачиликка қарши  ҳамда Ислом олами ва Ғарб ўртасида юзага келган тўқнашувларга нисбатан аксиламаллар  натижасида  юзага келган. Аммо шиалар ва аҳли суннат ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш ҳаракатлари  узоқроқ тарихга эгадир. Сўҳбатимиз давомида шиа ва суннат аҳлининг ихтилофли нуқтаи назарлари ҳамда шиа уламолари, айниқса суннат аҳли ривояти асосида  Ғадири Хум воқеасига бағишланган   “Алғадир” китоби муаллифи  аллома Аминий фикрлари ва мавжуд ихтилофларни бартараф этиш бобидаги ҳаракатлар борасида сизга маълумот бермоқчимиз.

Шиа ва суннат аҳли ўрталаридаги ихтилофлар Исломнинг илк даврида Пайғамбар ўрнида сайланиши лозим  бўлган диний раҳбарга доир баҳслар билан бошланган эди. Бироқ қудратни Бани Умия олганидан кейин ушбу низолар янада кенгаяди. Чунки Бани Умия ҳукуматни қўлга олишидан олдин мусулмонлар ўртасида ушбу ихтилофлар кучаймаган эди ва Бани Умия қудратга етиши билан Аҳли байт ва шиаларга қарши душманлик қилишни бошлайди. Натижада ушбу ихтилофлар янада кучаяди ва мудҳиш қон тўкишларга ҳам олиб боради.

Бани- умия ҳақиқатан  ҳам пок имомлар ва шиаларга нисбатан  ҳурматсизлик ва камситишларни амалга оширади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайтимиз  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Аббосийлар даврида ҳам ( ушбу сулола ҳукмдорлари  ўзларининг  пайғамбар ва пок имомлар авлодидан билсаларда) шиалар ва бошқа таъбир билан айтганда, алавийларга қарши босимлар кучаяди. Бани  аббосийлар алавий шиорлари ва шиа билан мувофиқ бўлган ақидалар билан қудратга етишган эди. Аммо  бир оз вақт ўтганидан кейин сиёсий манфаатлар юзасидан шиаларга қарши чиқиб, алавийларни ўлдириш жараёнларини бошлашади. Шу нарса ихтилофларни шиддат олишига сабаб бўлади ҳамда Куфа ва  Басра шаҳарлари ва кейинчалик   бутун Ислом оламига ёйилади. Бани Аббос шиаларга  озор ва азоб бериш учун турли мазҳабларга  молиявий ёрдамлар кўрсатарди.

Албатта, ушбу ҳаракатлар жавобсиз қолмайди ва шиа мазҳаби  тарафдорлари ҳам уларга қарама-қарши курашларни амалга оширишади. Шиа аҳли уламолари ҳам суннат аҳли уламоларига ўхшаб ушбу ихтилофларни бартараф этишга ва Ислом оламини иттифоқ бўлиши учун ҳаракат қилишарди. Улар суннат аҳлининг жамоат имомлари орқаларида намоз ўқишни ва сунний бўлган беморларни аёдат қилишни ва мавжуд низоларни бартараф этиш  ишларини амалга оширишарди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Ёрлиқ